Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга контракт №2022/prip-1565 2022 йил "01" август Тошкент шаҳри


Download 290.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi290.26 Kb.
#1561453
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2022 PRIP-1565

2.2. Институт ҳуқуқлари:
2.2.1. Талаба ва Тўловчи томонидан ўз мажбуриятларини бажарилиши устидан доимий
мониторинг олиб бориш.
2.2.2. Таълим хизматлари сони ва сифатини пасайтирмаган ҳолда тасдиқланган ўқув машғулотлари
жадвалига ўзгартиришлар киритиш, зарур ҳолларда ўқув жараёнини онлайн тарзда ташкил этиш,
дарсларни, ,оралиқ ва якуний имтиҳонларни онлайн ўтказиш.
2.2.3. Мазкур Контракт бўйича тўлов кечиктирилган тақдирда, Талаба томонидан Институт ички-
тартиб қоидалари бузилган тақдирда талабага интизомий чора қўллаш, талабанинг Ўқув биносига
кириши ёки Институт ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, талабани талабалар сафидан
чиқариш ёки ўқишдан вақтинчалик четлашлаштириш бўйича қарорни қабул қилиш.
2.3. Тўловчи мажбуриятлари:
2.3.1. Тўловни амалга оширишда тўловнинг мақсадига қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
талабанинг фамилияси исми ва шарифи ҳамда контрактнинг рақами ва тузилган санаси.
2.3.2. Тўловчи мазкур Контракт бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш имкониятига эга
бўлмаган тақдирда, институтни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Ёзма хабарнома берилмаган
тақдирда, Институт янги талабгор билан қўшимча контрактни расмийлаштириш учун ушбу Контрактни
бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар янги тўловчи билан қўшимча контракт
тузиладиган бўлса, Тўловчи ушбу ҳолатда Институтга даъвоси йўқлигига мутлақо рози бўлади.
2.3.3. Талаба ва Тўловчи ўзаро муносабатларини алоҳида шартлашиб оладилар. Институт Талаба
ва Тўловчи муносабатларида қатнашмайди.
2.3.4. Талаба ва Тўловчи бир шахс бўлиши мумкин.
2.4. Талаба мажбуриятлари:
2.4.1. Институтнинг ўқув жараёни ва фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Қонун
ҳужжатлари, Институт Устави талабларига мувофиқ равишда таълим олиш.


2.4.2. Институтда амалда бўлган ички тартиб қоидалари ва институт низомларига, ўқув интизомига
ҳамда умумэътироф этилган хулқ-атвор қоидаларига қатьий риоя қилиш.
Ички тартиб қоидалари билан танишдим ______________________
2.4.3. Институт мол-мулкидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва институтга етказилган зарарни
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қоплаш.
2.4.4. Тўловчи билан биргаликда Институтнинг ҳисоб варағига контракт маблағларини ўз вақтида
тушиши учун барча зарур чораларини кўриш.
2.4.5. Контрактни институт сайтдан электрон тарзда олиш. Институтнинг contract.ytit.uz сайти орқали
электрон шаклда олган ва ушбу контракт бўйича тўловни амалга оширган талаба ушбу контрактнинг барча
шартларига рози бўлган хисобланади.
2.4.6. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўловни тасдиқловчи хужжатни Институт бухгалтериясига
тақдим қилиш.
2.4.7. Тарафлар томонидан келишилган бошқа шартлар ва кафолатларни бажариш.
2.4.8. Паспорт маълумотлари, манзил ва алоқа телефонлари ўзгарган вақтидан эьтиборан беш кун ичида
режалаштириш бўлимига хабар бериш.
2.4.9. Ўқиш жараёнида ўзлаштира олмаслик ҳолатларида Институт тарифлари бўйича қўшимча
хизматлардан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш.
2.4.10. Ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш ва Институт рухсатисиз чет элга
чиқмаслик.

Download 290.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling