Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга контракт №2022/prip-1565 2022 йил "01" август Тошкент шаҳри


Download 290.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi290.26 Kb.
#1561453
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2022 PRIP-1565

2.5. Талаба ҳуқуқлари:
2.5.1. Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, Институт талабларига жавоб берадиган
билимларни олиш.
2.5.2. Институт фаолияти муҳим масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш, ўқув жараёнининг
бошқа иштирокчиларининг қадр-қимматини камситмаган ҳолда ўз фикрларини эркин ва очиқ ифода этиш.
2.5.3. Фанларни ўзлаштиришда турли ҳил қийинчиликлар юзага келганда, Институт ўқитувчилари ва
ходимлари томонидан ёрдам олиш.
3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби
3.1. 2022-2023 Ўқув йили учун белгиланган умумий тўлов ҳақи 12 000 000 (ўн икки миллион) сўмни
ташкил этади.
3.2. Институт хизматларнинг нархи ўзгариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бундай ҳолатда Тарафлар
қўшимча келишув тузадилар.
3.3. Ўқиш учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
3.3.1. тўлов ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда 2022 йил 15 сентябргача,
3.3.2. тўлов ҳақининг қолган иккиинчи қисмини 2023 йилнинг 1 март кунигача .
3.4. Тўлов амалга оширилган кун деб Институт банк ҳисобига тушган кун эътироф этилади.
3.5. Талабанинг истагига кўра, 3.1. бандда кўрсатилган ўқиш учун тўлов суммаси 3.3. бандда
кўрсатилган муддатлардан аввал тўланиши мумкин.
3.6. 3.3. бандда кўрсатилган тўлов шартлари бузилган тақдирда, Институт Талабани талабалар сафидан
чиқаришга ҳақли.
3.7. Талаба Институт ташаббуси билан талабалар сафидан чиқарилганда, аввалги тўлаган пул
маблағлари қайтарилмайди. Институт талабалар сафидан чиқарилган давригача, кўрсатилган хизматлар учун
талабадан тўловни амалга оширишни талаб қилишга хақли. Сабабидан қатъий назар (машғулотларга
қатнашмаганлиги сабабли ва х.к). Талаба томонидан тўланган маблағлар, хизматлар кўрсатилган давр учун
тўлов ушланиб қолган холда талабанинг расмий аризасига кўра қайтарилади, қолдиқ маблағларни қайтариш
суммасини ҳисоблаш талабанинг ушбу шартномани бекор қилиш ва қолган маблағларни қайтариш
тўғрисидаги расмий аризаси олинган кундан бошлаб, талабанинг илгари дарс машғулотларига қатнашган
ёки қатнашмаганлигидан қатъий назар, амалга оширилади.
3.8. Талаба/тўловчининг илтимосига биноан пулни қайтариш талабани қабул қилиш тўғрисидаги
буйруқга қадар ҳар қандай тўлов миқдоридан 100 000 (юз минг) сўм ушлаб қолинади.

Download 290.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling