2.5. Талаба ҳуқуқлари
2.5.1. Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, Университет талабларига жавоб
берадиган билимларни олиш.
2.5.2. Университет фаолияти муҳим масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш, ўқув
жараёнининг бошқа иштирокчиларининг қадр-қимматини камситмаган ҳолда ўз
фикрларини эркин ва очиқ ифода этиш.
2.5.3. Фанларни ўзлаштиришда турли ҳил қийинчиликлар юзага келганда, Университет
ўқитувчилари ва ходимлари томонидан ёрдам олиш.
3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби
3.1. 2023-2024 ўқув йили учун белгиланган умумий тўлов ҳақи 20000000 (Йигирма
миллион) сўмни ташкил этади.
3.2. Университет хизматлар нархини ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бундай
ҳолатда Тарафлар қўшимча келишув тузадилар.
3.3. Ўқиш учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
3.3.1. тўлов ҳақининг камида 50 фоиз миқдорида қисмини 2023 йил 15 октябрь .
3.3.2. тўлов ҳақининг қолган қисмини 2024 йил 1 февральгача.
3.4. Тўлов амалга оширилган кун деб Университет банк ҳисобига тушган кун эътироф
этилади.
3.5. Талабанинг истагига кўра, 3.1. бандда кўрсатилган ўқиш учун тўлов суммаси 3.3.
бандда кўрсатилган муддатлардан аввал тўланиши мумкин.
3.6. 3.3. бандда кўрсатилган тўлов шартлари бузилган тақдирда, Университет Талабани
талабалар сафидан чиқаришга ҳақли.
3.7. Талаба ўқув интизомини ва ички тартиб-қоидаларини бузганлиги, бир семестр
давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги ёки ўқитиш учун
белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли талабалар
сафидан четлаштирилганда тегишли ўқув семестри учун амалга оширган тўлови қайтариб
берилмайди.
3.8. Талаба ўз хоҳишига биноан талабалар сафидан четлаштирилганда унинг ўқиган
муддати учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар чегирилган ҳолда олдиндан амалга
оширилган тўловнинг қолган қисми қайтарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |