Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга
КОНТРАКТ № 62307
2022 йил "20" Феврал Тошкент шаҳри
"University of Tashkent for Applied Sciences"
Маъсулияти чекланган жамият
(кейинги ўринларда матнда "Университет" деб юритилади) номидан 2022 йил 5
январдаги № 2022-1 – сон ишончнома асосида иш юритувчи ректор УМАРОВ
АБДУСАЛАМ
ВАХИТОВИЧ бир томондан, ва
YULDUZXON XOJAMURADOVA
XUSHMUHAMMAT QIZI ни
(талабанинг
фамилияси, исми ва шарифи)
(кейинги ўринларда матнда "Талаба" деб юритилади) иккинчи томондан,
_____________________________, (кейинги ўринларда матнда "Тўловчи" деб
юритилади)
_______________ асосида иш
юритувчи ______________________________
иштирокида (биргаликда – “Тарафлар” деб аталишади) мазкур контрактни
туздилар
1. Контракт предмети
1.1. Университет
Педагогика ва психология таълим йўналиши бўйича
Сиртқи шаклда бакалавр қилиб тайёрлаш дастури бўйича ўқув жараёнини
(кейинги ўринларда “Ўқитиш”) амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига
олади, Талаба/Тўловчи Университет томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича
тақдим этиладиган хизматларни тўлаш мажбуриятини олади.
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
2.1. Университет мажбуриятлари:
2.1.1. Таълим бериш учун Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги
Қонунига мувофиқ Университет Уставида
назарда тутилган зарур шарт-
шароитларни яратиш.
2.1.2. Талабаларга қонун билан берилган ҳуқуқларининг эркин амалга
оширилишини
ва
Университет
Уставига
мувофиқ
мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш.
2.1.3. Мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ
давлат
таълим стандарти талаблари даражасида тайёрлаш.
2.1.4. Бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори
тўғрисида ҳамда тўлов миқдори Университет томонидан ўзгартирилганда
Талабага/Тўловчига ўз вақтида хабар бериш.
2.1.5. Имтиҳонларни қайта топшириш ва/ёки бошқа хизматлар учун қўшимча
шартномаларни Талаба/Тўловчига тақдим этиш.