2.5. Талаба ҳуқуқлари
2.5.1. Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, Университет талабларига
жавоб берадиган билимларни олиш.
2.5.2. Университет фаолияти муҳим масалаларини муҳокама қилишда иштирок
этиш,
ўқув
жараёнининг
бошқа
иштирокчиларининг
қадр-қимматини
камситмаган ҳолда ўз фикрларини эркин ва очиқ ифода этиш.
2.5.3. Фанларни ўзлаштиришда турли ҳил қийинчиликлар юзага келганда,
Университет ўқитувчилари ва ходимлари томонидан ёрдам олиш.
3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби
3.1. 2022-ўқув йили учун белгиланган умумий тўлов ҳақи 12800000 (ўн икки
миллион саккиз юз минг ) сўмни ташкил этади.
3.2. Университет хизматлар нархини ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Бундай ҳолатда Тарафлар қўшимча келишув тузадилар.
3.3. Ўқиш учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
3.3.1. тўлов ҳақининг камида 50 фоиз миқдорида қисмини 2022 йилнинг
21 февралгача,
3.3.2. тўлов ҳақининг қолган қисмини 2022 йилнинг 01 июнгача.
3.4. Тўлов амалга оширилган кун деб Университет банк ҳисобига тушган кун
эътироф этилади.
3.5. Талабанинг истагига кўра, 3.1. бандда кўрсатилган ўқиш учун тўлов суммаси
3.3. бандда кўрсатилган муддатлардан аввал тўланиши мумкин.
3.6. 3.3. бандда кўрсатилган тўлов шартлари бузилган тақдирда, Университет
Талабани талабалар сафидан чиқаришга ҳақли.
3.7. Талаба Университет ташаббуси билан талабалар сафидан чиқарилганда,
аввалги тўлаган пул маблағлари қайтарилмайди.
4. Контрактни бекор қилиш
4.1. Контракт қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
4.1.1. Тарафларнинг ўзаро розилиги билан.
4.1.2. Талаба Университетнинг ички тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли
талабалар сафидан четлаштирилганда.
4.1.3. Тарафлардан бирининг контракт шартларини бажармаганида.
4.1.4. Узрли сабаблар билан таълим олувчининг шахсий ташаббусига кўра.
4.1.5. Университет ёки тўловчи ташкилот тугатилганида (ушбу ҳолда янги
контракт расмийлаштирилади).
4.1.6. Талаба Университетдан четлаштирилганда Университет бухгалтерияси
билан ўзаро ҳисоб - китоблар яъни қарзидорликлар қоплангандагина Ўқув
бўлими томонидан талабага тегишли ҳужжатлар қайтарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |