¤тмишга назар
¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
3548-Текст статьи-7179-1-10-20211216 (1)
¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№11 | 2021 99 ва Мирза-Работ деб номланган. Уларнинг суви ҳозирги Сирдарё туманига қарашли “Малик” қишлоғи ерларигача етиб келган. 1912 йилда Самарқанд генерал-губернатори томонидан қисман қайта тикланган. Шўролар даврида канал қайта қазилган. Каналнинг узунлиги 108,2 км. Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 34 минг гектардан ортиқ экин майдонларини суғорган. 1987 йилда канал трассасида Қоровултепа сув омбори қурилган [ 2 ]. Академик Я. Ғуломов фикрича, канал қурилишида асосий транспорт воситаси туя бўлганлиги сабаб, канал Туятортар деб номланган. Ўримбой ариқ ҳозирги Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Спитамен тумани, Қўш-тегирмон қишлоғи яқинида Сирдарёдан сув олган.Ушбу ариқнинг излари Гулистон туманидаги “Боёвут”, “Уч-қаҳрамон” қишлоғи худудларида сақланиб қолинган. Бу ердаги ёши улуғ инсонларнинг хотирлашларича, ариқ тахминан ҳозирги Дўстлик канали бўйлаб ғарбга қараб, Мирзачўлнинг ичкарисига сув берган. Унинг ёрдамида 7000 гектар ернинг суғорилиши мўлжалланган. Ривоятларда айтилишича, ҳозирги Сардоба туманидаги XVI асрга оид “Ёғочли” сардоба ёдгорлиги ҳам Ўринбой ариқ ёрдамида сув билан тўлдирилган. 1870 йили инженер, барон Аминов ҳам, 1917 йили тадқиқотчи Караваев ҳам Ўримбой- ўғиз ариғини соҳил бўйидаги Чол-тўқай (қозоқча номи Шал-тўғай) деган жой яқинида Сирдарёдан сув олган деб ёзадилар[ 3 ]. Аслида эса, “Ўринбой-ўғиз” ариғи “Ўринбой ариқ”нинг ўнг тармоғи ҳисобланиб, унинг бошланиш нуқтаси ҳозирги Гулистон тумани Уч- қаҳрамон қишлоғидаги Кўнчи бозори рўпарасидан бошланади. Ариқ шу ерда, Ўринбой ариқдан ўнг томонга ажралиб, Сирдарёга паралел равишда оқади. Ва юқоридаги Чол-тўқай (хозирги Сирдарё тумани Матонат қишлоғи худуди)гача бориб, бу ердан чапга бурилиб, Чордарагача бўлган жойларни суғорган. “Ўримбой-ўғуз” ариқнинг ҳозирги Сирдарё туманидаги Малик қишлоғи атрофида Туя-тортарнинг қўйи оқимидаги ариқлар - Қарой ва Мирза-Работга жуда яқин борганлиги, хаттоки қўшилганлиги борасида тахминлар мавжуд. Мирзачўл ерларида тадқиқотлар олиб борган Караваев ариқ номидаги “ўғуз” этномига асосланиб, ариқ X-XII асрларда қазилганлиги борасида фикр билдиради[ 3 ]. Мирзачўлда изланишлар олиб борган инженер А. Курсиш фикрича ариқ ўз фаолиятини XVIII асрларда тўхтатган, буни Сирдарёнинг Ўринбой-ариқнинг Қўш-тегирмон қишлоғи ёнидаги бошланғич нуқтасини ювиб кетганлиги билан изоҳлайди[4]. Бошқа бир қарашга кўра Ўримбой ариқ Мирзачўлдаги қумлар билан тўлиб қолганлиги сабаб қуриган деб тахмин қилинади. Шунингдек, Мирзачўл худудида ўрта асрларда бир нечта сардобалар ҳам бўлган. Улар карвон йўлларида жойлашган ва карвондагиларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондирган. Ўрта аср араб географларининг ёзишича, қадимда Мирзачўлни кесиб ўтувчи учта карвон йўли бўлган. Иккитаси Зоминдан Ховос орқали Сирдарё бўйлаб Шош (Тошкент)га борган бўлса, учинчи карвон йўли Жиззахдан ҳозирги “бетон” йўли бўйлаб Шошга борган. Учинчи йўл Шошга олиб борувчи энг қисқа йўл бўлган, бироқ чўлни кесиб ўтганлиги боис машаққатли бўлган. Шу сабабли бу йўлда учта сардоба қурилган. Биринчиси Чиноздан 40 км., жанубда, ҳозирги Қозоғистон Республикасининг “Славянка” манзилгоҳи яқинида бўлган. Ушбу сардоба “Яккасарой” деб номланган. Иккинчиси Яккасаройдан 13 км. жанубда, Оқолтин туманига қарашли Мирзақишлоқ яқинида бўлган. Ушбу сардоба “Мирзасардоба” деб аталиб, унинг яқинида карвонсарой ҳам бўлган. Ушбу карвонсарой “Мирзаробод” деб номланган. Учинчи сардоба “Мирзасардоба”дан 30 км. жанубда, Жиззахдан 35 км. шимолда жойлашган, Сардоба тумани Гумбаз қишлоғидаги сардобадир. Ушбу сардоба XIX аср тарихчилари асарларида “Ёғочли (рус олимлари “Агачли” деб ѐзишади) сардобаси” деб юритилади. Яхши сақланган ушбу меъморий иншоат вилоят худудидаги аждодларимиздан бизга етиб келган энг қадимги обида ҳисобланади. Шу сабабли ҳам уни ўрганиш биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Милоддан аввалги II асрда пайдо бўлган, инсоният тарихидаги энг қадимги қиттъалараро, немис олими Рихтгофен томонидан “Буюк ипак йўли” деб номланган савдо йўли кишилик тарихида муҳим ўрин тутади. Ғарб ва шарқни боғлаган узунлиги 12 минг километрга чўзилган ушбу йўлда олиб борилган савдо муносабатлари орқали халқлар бир-бирларининг ютуқларидан баҳраманд бўлишган ва шу тариқа тезроқ ривожланишган. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу йўлда ҳозирги Сирдарё вилояти ҳудуди ўзининг эгаллаган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling