Тоғларининг шарқий эта- ги, Эмба дарёси, Каспий денгизи
Download 97.7 Kb.
|
ЕВРОПА
ЕР ТАРКИБИ — давлат ер фон- дининг халқ хўжалиги тармоқлари ўртасидаги тақсимоти, ер турлари- нинг нисбати, салмоғи ва майдон кўрсаткичлари бўйича маълумотлар йиғиндиси. Ўзбекистон Республикаси- нинг яхлит ер фонды қандай мақсадда фойдаланишига қараб қуйидагиларга бўлинади: қ.х. ерлари; аҳоли пунктлари ерлари (шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари); саноат, транс- порт, алоқа ва б.нинг ерлари; табиат- ни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар; ўрмон фонди ерлари, сув фонди ерлари, захи- ра ерлар. Қ.х. эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадларга атаб ажратилган ерлар қ.х.га мўлжалланган ерлар деб ҳисобланади.
ЕР ФИЗИКАСИ, геофизика -Ер, унинг ички тузилиши, физик хоссалари ва «қаттиқ» қобиқларида содир бўлувчи физик жараёнлар, шунингдек, гидрос- фера ва атмосфера тўғрисидаги фанлар мажмуи. Е. ф. ўрганилаётган физик майдон ва тадқиқотлар характерига қараб, ер магнетизми, гравиметрия, сейсмология, геотермика, атмосфера физикаси, денгиз физикаси, разведка, саноат геофизикаси ва б. бўлимларга бўлинади (қ. Геофизика, Ер). ЕР ЯДРОСИ — Ернинг марказий энг чуқур геосфераси. Е. я.нинг юқори чегараси 2900 км чуқурлиқда, радиуси қарийб 3500 км. Ернинг марказида т-ра 5000°, зичлик қарийб 12,5 минг т/м3, босим 361 ГПа гача. Е. я.нинг юқори чегарасида бўйлама тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги кескин сакраб 13,7 дан 8,1 км/сек гача камаяди ва аксин- ча Ернинг маркази атрофида 11,2 км/ сек гача кўпайиб боради. Е. я.нинг ту- зилиши, физик хоссалари тўғрисидаги маълумотлар геофизика тадқиқот ме- тодларидан фойдаланиб олинган. Е. я. ташки ва ички ядро (субъядро)дан ибо- рат. Субъядронинг радиуси 1300 км ча- масида. Ташқи ядрода кўндаланг сейс- мик тўлқинлар тарқалмайди. Шунинг учун ҳам ташқи ядро суюқ бўлса керак деб тахмин қилинади. Ташқи ядродан ичкисига ўтишда бўйлама тўлқинлар кўндаланг тўлқинларни қўзғатиб юбо- ради. Шу боис ички ядро қаттиқ бўлса керак деб фараз қилинади. Е. я.нинг тар- киби тўғрисида ягона фикр йўқ. Баъзи олимлар Е. я. темир ва никелдан иборат дейишса, бошқалари металлашган си- ликатлардан, учинчи гуруҳ олимлар эса темир оксидларидан ташкил топган деб ҳисоблайдилар. Геофизик маълумотлар ва энг кучли босим шароитида бажарил- ган тажрибалардан олинган маълумотлар асосида Е. я. эҳтимол никель ва олтингу- гурт аралашмали темирдан ташкил топ- ган деб фараз қилинади. Ер магнит май- донининг пайдо бўлишини ташқи ядро- даги механик-электромагнит жараёнлари б-н боғлайдилар. ЕР ҲАРОРАТИ БИРЛИГИ – Ер пўстининг ҳар хил чуқурликдаги ҳароратини Цельсий градуси бирлигида ўлчанадиган микдори. 100° изотерма- лар 2,2 км дан 6,2 км гача чуқурликда, 500° ли изотермалар 9 км дан 53 км гача чуқурликда намоён бўлиши аниқланган. Е.ҳ.б. асосан геотермии градиент б-н боғлиқ. Шим. ва Марказий Тяньшан- да т-ра градиенти 7—40°/км ни таш- кил қилади, ўртачаси 25°/км га тенг. Мас, Тяньшан тоғларидаги ботиқдарда бурғилаш б-н очилган Ер пўстидаги тог жинслари ҳароратини бевосита ўлчаш натижалари асосида 100° ва ундан ортиқ изотермалар харитаси тузилган. Исси- клик оқимининг зичлиги 16—134 Вт/ м2 микдорда бўлиб, ўртачаси 55 Вт/ м2 га тенг. Чатқол-Қурама р-нида 30°/ км ва ундан ортиқ миқдорга эга. ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ — ер майдонларини қ.х.да фойдаланишга яроқлилиги нуқтаи на- заридан баҳолаш. Мелиоратив ҳолати қоникарли ерларга тупроқ унумдорли- гини тубдан яхшилаш талаб килинмай- диган, деҳқончилик қилишга монелик киладиган нуксонлари бўлмаган ерлар киради. Мелиоратив ноқулайлик тои- фаси ёки тури биринчи навбатда, таби- ий — географик шароитларга, шунинг- дек, дала мелиоратив шароитларининг деҳқончилик юритишга мос келмас- лигига боғлиқ. Мелиоратив жиҳатдан ноқулай ерларга қатъий аниктупроқ- иқлим ва гидрогеологик шароитларда жойлашган ботқоқлашган, жарликлар б-н ўйилган, тошлоқ, тупроғи ювилиб кетган, шўрланган, шўртоблар ва шўрхок ерлар киради. Мелиоратив ҳолатига кўра ноқулай сув режимига эга бўлган ерлар суғориш, зах қочириш, сув чиқариш; ноқулай физик ва кимёвий хоссали ерлар текислаш, шўр ювиш, кимёвий мелио- рантлар қўллаш, оҳаклаш, гипслаш, сув ва шамол таъсирида эрозияга учраган ер- ларда иҳота ўрмонзорлари ташкил этиш, илмий асосланган суғориш усуллари ва меъёрларини қўллаш каби тадбирларни талаб қилади (қ. Мелиорация) Download 97.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling