Тоғларининг шарқий эта- ги, Эмба дарёси, Каспий денгизи


Download 97.7 Kb.
bet10/14
Sana20.01.2023
Hajmi97.7 Kb.
#1103684
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ЕВРОПА

ҲАРАКАТЛАРИ, эпейрогеник ҳаракатлар — Ер пўстида содир
бўладиган доимий тектоник ҳаракатлар. Ер куррасининг ҳамма қисмида содир бўлиб, узлуксиз давом этади. Е.п.т.ҳ. на- тижасида айрим қитъалар ва бир неча ёки ўнлаб км2 келадиган майдонлар кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. Бу ҳодиса Ер геологик ривожланиш тарихи- нинг барча даврларида давом этган.
Е.п.т.ҳ. ривожланишининг асо- сий қонуниятлари ва уларнинг Ер геологик тузилишидаги аҳамияти А.П.Карпинский томонидан кўрсатиб ўтилган. Тадқиқотлар давомида Е. п.т. ҳ.нинг умумий ва тўлқинсимон турла- ри аниқланган. Умумий турлари бутун қитъа ёки унинг катта қисмини эгал- лаган кенг ҳудудларнинг бир вақтда кўтарилиши ва пасайишида намоён бўлади. Тўлқинсимон турлари умумий тебранишлар устига қопланади ва Ер юзаси ҳар қайси йирик ҳудудини узоқ муддатли кўтарилиш ёки букилиш зо- наларига парчалаши б-н ифодалана- ди. Бу ҳаракатлар Ер юзаси рельефи ва фацияларнинг бўлиниши ва чўкинди ётқизикларнинг қалинлигида кўринади. Е. п. т. ҳ.ни ўрганиш усуллари Ер пўсти ҳаракатларининг давом йилигига қараб танланади. Яқин замонларда (ва тарихий, голоцен даври — 10 минг йил) намоён бўлган ҳаракатлар — геодезик асбоблар (нивелир, теодолит, футшток, деформо- метр), археологиква геоморфологик усул- лар б-н, янги даврдаги (25—40 млн. йил олдин) Е. п. т. ҳ. геоморфологик ва гео- логик усуллар б-н, Ер пўстининг қад. (не- огендан олдинги) тебранма ҳаракатлари асосан геологик усул б-н ўрганилади. Шу маълумотлар асосида қад. географик ша- роитни кўрса-тувчи хариталар тузилади. Хариталарда қуруқлик, денгиз ва унинг соҳили, кўтарилма, букилма, чўкмалар қандай ёшдаги тоғ жинсларидан ташкил топганлиги, уларнинг қалинлиги, фаци- ялари кўрсатилади.
Е. п. т. ҳ.ни ўрганиш катта ама-
лий аҳамиятга эга. Чунки у фойдали қазилма конлари (нефть, газ, кўмир, чўкинди рудалар Ғе, Мп, фосфорит-
лар, бокситлар ва б.) б-н боғлиқ бўлган чўкинди жинслар формацияларининг Ер пўстидаги тақсимланиш қонуниятларини аниқлашда ёрдам беради. Йирик бино- лар, сув омборлари ва б. қуришда ҳам муҳимдир.
ЕР ПЎСТИНИНГ АСРИЙ ТЕ-
БРАНИШИ — ер юзасининг узоқ да- вом этадиган аста-секин кўтарилиши ва пасайиши. Ер пўстининг вертикал ҳаракатларидан содир бўлади (қ. Ер пўсти тебранма ҳаракатлари).

Download 97.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling