Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Download 290.5 Kb.
bet1/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.


Mavzu:Xalqaro marketing konsepsiyasi.
REJA:
I.Kirish
II.Asosiy qism
2.1.ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧДАГИ ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ
2.2 ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ
2.3ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИ

2.1.ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧДАГИ ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ


Ўзбекистон Республикасида бозор иқтисодиётининг ривожланиш шароитларида ташқи иқтисодий фаолиятнинг аҳамияти ва вазифалари.
Дунё янада интеграциялашган тизимга айланиб, турли хил давлат структураларининг сиёсий интеграцияси интенсивлик бўйича иқтисодий интеграциядан ортда бормоқда.
Ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамияти учун халқаро иқтисодий муносабатларнинг халқаро меҳнат тақсимоти асосида ривожланиш жараёни жуда хос бўлиб, айрим мамлакатлар ёки мамлакатлар гуруҳлари ўртасида объектив, барқарор тижорат муносабатларини акс эттиради. Ривожланиб бораётган жаҳон ҳамжамияти иқтисодий жараёнларни байналминаллаштириш тенденциясини кучайтиради, ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви ва кооперациясига кўмаклашади, савдо ва илмий-тадқиқот, конструкторлик ишлари билан алмашинишга хизмат қилади. Бу жараён сотув бозорини кенгайтиришнинг барча омилларини ҳисобга олиш, халқаро тижорат-хўжалик алоқаларининг барча замонавий шаклларини ривожлантиришни талаб қилади.
Ташқи иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши экспорт ва импортда, халқаро аукцион ва савдоларда, чет эл корхоналарига киритилувчи инвестицияларда ва ниҳоят товар ва хизматлар жаҳон бозорида намоён бўлиб, кўплаб мамлакатларда фаолият кўрсатувчи ҳамда чет элдаги ишлаб чиқариш ва сотув бўлинмаларидан фойдаланувчи трансмиллий корпорациялар амалда бутун жаҳон учун ишлайди. Буларнинг барчаси товар ва хизматларни мамлакат ҳудудидан ташқарида сотиш бўйича махсус тадбирлар мажмуаси - халқаро маркетинг заруратини юзага келтиради. Бу ерда гап халқаро фирмалар ҳақида боради. Бу фирмаларнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолияти хорижий мамлакатларда ҳам тарқалади ҳамда улар шўъба корхоналарнинг мавжудлиги, технологик кооперация ва ихтисослашув, ресурслар базасининг умумийлиги, бошқарув ва назоратнинг марказлашуви билан тавсифланади.
Ушбу вазифани муваффақиятли ҳал қилиш учун халқаро маркетинг усулларидан – ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва товар маҳсулотларини сотиш комплекс тизими, халқаро бозор тадқиқотлари ва прогнозлаш асосида муайян хорижий истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжлари, ҳоҳиш-истаклари ва одатларини қондириш учун хизмат кўрсатишдан унумли фойдаланиш зарур.
Ўзбекистонда бозор муноасабатларининг ривожланиши ва у билан боғлиқ бўлган кўплаб корхоналар иқтисодий фаолиятидаги ўзгаришлар тобора ўз маҳсулотларини экспорт қилишга йўналтиради, шунингдек, бошқа мамлакатлардан товарларни импорт қилишга ихтисослашган савдо ташкилоларининг пайдо бўлиши, мамлакатимиздаги хўжалик структураларининг халқаро меҳнат тақсимотига жалб этилиши – буларнинг барчаси, айниқса, корхона, ташкилот, банк ва суғурта компанияларининг ишлаб чиқариш, сотув ва бошқарув фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида халқаро маркетинг функциялари ва усулларини яхши билишни талаб қилади.



Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling