Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Халқаро товар ва хизматлар бозорида рақобатчилик


Download 290.5 Kb.
bet9/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

Халқаро товар ва хизматлар бозорида рақобатчилик.
Рақобат бу — кишиларнинг аввало иқтисодий, шунингдек, жамият ҳаётининг бошқа соҳаларидаги жиддий курашдир. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан рақобат бу сотувчиларнинг (ишлаб чиқарувчиларнинг) истеъмолчилар талабларини қондириш учун кураш, шунингдек, харидорларнинг энг қулай шароитларда ўзлари учун энг фойдали товарларни сотиб олиш учун кураш ҳисобланади. Рақобат бир томонидан иқтисодиётнинг тўхтаб қолишига тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётининг гарови бўлса, иккинчи томондан барқарорликнинг йўқолиши, можаролар, банкротга учраш, ходимларнинг ишдан бўшатилиши рақобатнинг ажралмас қисмларидан биридир. Э. Хаббарднинг образли ифодалашига кўра: «Рақобат – савдонинг ҳаёти ва савдогарларнинг ўлимидир». Бизнинг мамлакатимизда рақобат ҳақида бозор ислоҳотларининг ўтказила бошлаши билан гапира бошладилар. Шу сабабли республикамиздаги ишлаб чиқарувчи ва воситачиларда рақобатли кураш олиб бориш бўйича тажрибалар ҳали етарли эмас.
Бозорда рақобатнинг икки хил турини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. нархга боғлиқ бўлган рақобат;

  2. нархга боғлиқ бўлмаган рақобат.

Дастлабки ҳолатда рақобатчилар билан кураш ўз товарлари нархини тушириш воситасида олиб борилади. Нархга боғлиқ бўлган рақобат сотувчининг устунлиги мавжуд (талаб таклифдан юқори ва харидорлар ўртасидаги рақобат кучли) бўлган бозорларда соф рақобат устун бўлган (бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчилар сони кўп) шароитларда, талабнинг ўзгариши суст бўлган ҳолларда ва капиталнинг ҳаракатланиши унчалик юқори бўлмаган шароитларда қўлланади. Рақобат курашининг нарх билан боғлиқ усули самарадорлиги юқори эмас, чунки рақобатчилар худди шу тарзда дарҳол ўз товарлари нархини туширишлари мумкин. Бундан ташқари, нарх билан ўйнаш молиявий барқарорликка имкон бермайди, корхонани режалаштириш ва бошқаришни қийинлаштиради. Ҳозирги шароитларда нарх билан боғлиқ бўлган усулни қўллаш айниқса, янги бозорларга кириб боришда (масалан, янги бозорга кириб боришда японлар нархларни ўртача 10%га камайтирадилар) давом этмоқда. Бироқ нархларнинг пасайтирилиши бўлажак фойда ва рентабеллик даражаси аниқ ҳисоблаб чиқишни талаб қилади (нархларнинг пасайтирилиши даромаднинг ўсишига олиб кела оладими ёки йўқми, шуни аниқлаш керак).
Ҳозирги ривожланган бозор шароитларида рақобатнинг нарх билан боғлиқ бўлмаган усули – ўз товарини рақобатчиларнинг ўхшаш товарларидан ажратиб кўрсатиш, унга харидор учун ўзига хос бўлган хислатлар бериш, техник хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, товарларни сотишнинг илғор шаклларини ривожлантириш, фирма фаолиятининг функционал жиҳатлари ва тузилмасини такомиллаштириш, харидорлар сўровларининг ўзига хослигини ҳисобга олиш кабилар афзал кўрилмоқда. Бунинг учун рақобатчилар янги товарлар чиқариш, уларни такомиллаштириш, сифатини ошириш, турли хил қўшимча хизматлар ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш кафолатини таклиф қилишдан фойдаланадилар. Нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобатда нисбатан молиявий барқарорлик таъминланади ва бу корхонани самарали бошқаришга имкон беради. Рақобатнинг нарх билан боғлиқ бўлмаган усули самарадорлиги юқорироқ, чунки рақобатчилар жавоб тариқасидаги хатти-ҳаракатарни нарх билан боғлиқ бўлган рақобатдаги каби тезлик билан амалга ошира олмайдилар. Шунинг учун ҳам нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобатни самарали рақобат деб ҳам аташади. Нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобат усули нарх билан боғлиқ бўлган рақобатга нисбатан кўпроқ куч ва молиявий харажатлар сарфланишини талаб қилсада, муваффақиятга эришилган ҳолларда бу харажатлар тўла оқланади. Фирманинг мақсад ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда рақобатли хулқ-атворнинг қуйидаги вариантларидан бири танлаб олиниши мумкин:

  1. янги маҳсулот, технология, сотув усуллари, сервис ва рекламани яратиш;

  2. янгилик яратганлардан қисқа муддатда кам харажаталр билан «нусха кўчириб олиш»;

  3. эришилган ютуқларни сифатни ошириш, ассортиментни кенгайтириш каби йўллар билан имкон қадар узоқ вақт сақлаб туриш.

Фирманинг маълум бир бозор сегментларига хизмат кўрсатишга мослашиб олиши қоидага кўра бошқа бозор сегментларини йўқотиш ёки уларда муваффақиятга эришиш имкониятларининг пасайиши ҳисобига эришилади. Шунга асосан қуйидаги рақобат стратегияларидан бири белгилаб берилади:
Чекланган рақобат стратегияси — рақобатли кураш стратегияси юқори сифатли, тор ихтисослашган маҳсулотларни чекланган миқдорда ишлаб чиқаришдан иборат.
Локал рақобат стратегияси — рақобатли кураш стратегияси бозорнинг кичик (локал) ҳажмли эҳтиёжларини максимал даражада чуқур қондиришни назарда тутади. Ушбу стратегияга амал қилувчи кичик фирмалар самарали асбоб-ускуналар, илмий-техник лойиҳалар ва махсус соҳада билимларга эга бўлмайди.
Янгилик киритувчи рақобат стратегияси — тубдан ўзгартириш ва янгиликлар киритишга йўналтирилган страте­гия. Ушбу таваккалчилик юқори бўлган бизнес билан шуғулланувчи фирмаларни кпинча «илк қалдирғочлар» деб аташади.
Дифференциация ниш — компанияларнинг бозорда эгаллаган ўринларини ажратиб (чегаралаб) олиш жараёнидир. Кескин курашга киришиб кетмаслик учун фирмалар битта ўринни эгалламасликка ҳаракат қиладилар. Уларнинг ҳар бири рақобатчилар товарларидан бир оз фарқ қилувчи товарлар ишлаб чиқаради ва бозорда ўз сегментини эгаллайди. Нима сабабдан харидор айнан шу маҳсулотни танлаб олади? Бунда у қайси мезонларга амал қилади? Уни маълум бир товар ёки хизматни танлашга қандай қилиб кўндириш мумкин?
Шу ва шу каби саволлар ҳар бир фирманинг тижорат фаолиятида асосий роль ўйнайди. Бутун бозор иқтисодиёти учун эса бу саволлар ушбу мамлакатда қайси товарлар ишлаб чиқарилади деган савол билан бир хил кучга эга ҳисобланади. Бу саволларнинг жавоблари рақобатбардошлик тушунчаси билан боғлиқ.



Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling