Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Халқаро маркетингни ташкил этиш


Download 290.5 Kb.
bet10/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

Халқаро маркетингни ташкил этиш
Халқаро маркетинг концепциясини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёни бир қатор кетма-кет босқичларни ўз ичига олади.
Халқаро маркетингни режалаштириш ва амалга ошириш жараёни:
Дастлабки босқич дастлабки маълумотларни тўплаш ва муҳим бўлиши кутилаётган хорижий бозорлар орасидан энг устиворларини танлаб олиш учун тахминий таҳлилни амалга ошириш.
1-2-босқичҲар бир устивор мамлакат учун тўлиқ (тўлароқ) маълумотларни йиғиш. Бозордаги имкониятлар, таваккалчиликлар ва уларга мос равишда корхоналарнинг ҳар бир устивор бозордаги салоҳиятининг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш.
3-4-босқичкорхонанинг бош мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ташқи иқтисодий фаолиятнинг умумий мақсадлари, чет эл бозорларига оид мақсадлар, бозорларни танлаш ва сегментлашни аниқлаш. Бозорга кириб бориш стратегия вариантлари ва ташқи иқтисодий алоқа шаклларини ишлаб чиқиш.
5-6-босқичмуқобил стратегияларни корхона салоҳиятининг мақсад ва стратегияларга мос келиши ва амалга оширилиши бўйича баҳолаш. Ҳар бир устивор мамлакат бўйича маркетинг режасини ишлаб чиқиш ва корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича умуий стратегияни оптималлаштириш.
7-8-босқичмаркетинг чора-тадбирлари тезкор режаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишдан сўнг уларни амалга ошириш, назорат қилиш.
9-босқичконцепцияни аниқлаш ва унга ўзгартириш киритиш.
Жаҳон бозорида маркетинг тамойиллари ва усуллари асосида иш юритишнинг ҳамма учун бир хил формуласи мавжуд эмас. Бундай фаолиятнинг муайян шакллари бир-биридан сезиларли фарқ қилиши мумкин. Маркетинг ёндашувида асосийси мақсадли йўналганлик, маркетинг фаолияти ва бошқа тудаги фаолиятларнинг таркибий қисмларини белгиланган стратегик мақсадларга эришиш учун ягона йўналтирилган технология жараёнига бирлаштиришдир.
Халкаро маркетинг фаолиятининг ташкил этиш асосий концепциялари куйидагилар:
Ишлаб чиқариш концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва товар тақсимоти тизимининг самарадорлигини ошириш ҳисобига ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишни мўлжаллайди. Бунда ички ишлаб чиқариш имкониятлари ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Мазкур вазифани бажариш учун ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, ишлаб чиқариш технологияларини яхшилаш, харажатларни қисқартириш, меҳнат маҳсулдорлигини ошириш каби усуллардан фойдаланиши мумкин. Ишлаб чиқариш концепцияси икки хил ҳолатда қўлланиши мумкин:

  • «сотувчи бозори» шароитида, яъни товарга талаб таклифдан юқори бўлганда;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи юқори бўлиб, уни пасайтириш зарур бўлганда.

Ишлаб чиқариш концепциясидан Генри Форд тижорат фаолиятини бошлаган пайтда кенг фойдаланган. Ўша даврда Американинг автомобиль бозорида «сотувчи бозори» ҳукмрон эди: автомашиналарни танлаб олиш чекланган бўлиб, уларнинг нархи жуда юқори эди. Ишлаб чиқаришни такомиллаштириб олгач, Форда маҳсулот таннархини пасайтиришга эришди. Бу эса автомашиналарнинг кенг истеъмолчиарга оммасига етиб боришини осонлаштирди.
Товар концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори сифати унинг энг яхши эксплуатация тавсифномалари билан уйғунлашган ҳолдагина ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишдан умид қилади. Ишлаб чиқарувчи барча ҳатти-ҳаракатларини товарни такомиллаштиришга қаратади. Бунинг учун фойдаланилувчи усуллар худди ишлаб чиқариш концепциясида қўлланувчи усулларга ўхшаб кетади. Ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишда асосий ўринни ИТТКИ эгаллайди.
Сотув концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи сотув соҳасига кўп куч сарфлаган ҳолда ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишга ҳаракат қилади. Сотувчи фаолиятининг асосий вазифаси деб зарур сотув ҳажмига эришишни белгилайди. Чет эллик харидорга сотувни рағбатлантиришнинг турли усуллари ёрдамида таъсир кўрсатар экан, сотувчи уни ўз товарларини сотиб олишга ундайди. Кўп ҳолларда сотувчи харидорнинг эҳтиёжларини қондириш устида бош қотирмасдан, ўз маҳсулотларини зўрлаб сотиш сиёсатини ҳам қўллайди. Сотув концепцияси маълум вақт давомидагина потенциал харидорлар сони етарли бўлганда самарали бўлиши мумкин.
Маркетинг концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда чет эллик харидорларнинг эҳтиёжларини аниқлаб, уларни ўз рақобатчиларига нисбатан самаралироқ қондириш усулларини топган ҳолдагина ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишни мўлжаллайди. Ўз мақсадларигша эришиш учун ишлаб чиқарувчи биринчи ўринга чет эллик харидорларнинг муайян эҳтиёжларини қўяди. Шу сабабли бошқарувда асосий эътиборни ишлаб чиқариш фаолиятидан ўз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни маркетинг усуллари тизими ёрдамида сақлаб қолиш ва кенгайтиришга қаратиш зарурати туғилади.
Шу тариқа, маркетинг концепцияси бу чет эллик харидорга йўналганлик бўлиб, ишлаб чиқаришни унинг манфаатларига хизмат қилишига асосаланади.
Жамоатчилик маркетинги концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи халқаро бозорнинг эҳтиёжларини аниқлаб, уларни ўз рақобатчиларига нисбатан самаралироқ қондириш усулларини топган ҳолда, айрим чет эллик харидорлар ва умуман жаҳон ҳамжамиятининг узоқ муддатли манфаатларига мос ҳолда ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишни мўлжаллайди. Бундай концепциянинг пайдо бўлганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Унинг пайдо бўлишига экологик муҳитнинг ёмонлашуви, хом-ашё ва энергетика тақчиллигининг юзага келиши, инфляция жараёнларининг чуқурлашуви, демографик аҳволнинг жиддийлашуви каби ҳолатлар сабаб бўлди. Фаолиятини ушбу концепция доирасида ташкил этувчи корхона ўз олдига халқаро ҳамжамиятнинг манфаатларига мос равишда чет эллик харидорларнинг эҳтиёжларини қондиришни мақсад қилиб қўяди.

Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling