Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИ


Download 290.5 Kb.
bet13/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

2.3 ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИ
Маркетинг ахборот тизими концепцияси
XIX асрда фирмаларнинг аксари қисми майда бўлиб, уларнинг ходимлари ўз мижозларини шахсан таниганлар. Бошқарувчилар маркетинг ахборотларини бевосита одамлар билан ишлаш, уларни кузатиш ва уларга саволлар бериш ёрдамида тўплаганлар. XX асрда янада кенгроқ ва сифатли маркетинг ахборотлари олиш заруратини асослаб берувчи учта тенденция кучайди:
1. Маҳаллий даражадаги маркетингдан умуммиллий миқёсдаги маркетингга ўтиш. Фирма доимий равишда бозор ҳудудини кенгайтириб боради, унинг бошқарувчилари эса ҳамма мижозларини ҳам шахсан таний олмай қоладилар. Маркетинг ахборотини тўплашнинг бошқа йўлларини излаб топиш талаб қилинади.
2. Харидорлар муҳтожликларидан харидорлар эҳтиёжларига ўтиш. Даромадлар миқдори ўсиб борган сари харидорлар товар танлашда тобора талабчанроқ бўладилар. Сотувчилар харидорларнинг товар сифати, тавсифномаси, ташқи кўриниши ва бошқа хислатларига реакциясини олдиндан айтиб бериши қийинлашиб, улар маркетинг тадқиқотларига мурожаат қила бошлайдилар.
3. Нарх рақобатидан нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобатга ўтиш. Сотувчилар товарларга марка номини бериш, товарларни индивидуаллаштириш, реклама қилиш ва сотувни рағбатлантириш каби нарх билан боғлиқ бўлмаган маркетинг воситаларидан тобора кўпроқ фойдаланиб, уларга бозорнинг бу воситалардан фойдаланишга муносабати тўғрисида маълумотлар керак бўлади.
Сотувчиларга маркетинг ахбороти тобора кўпроқ керак бўлишига қарамай, бу маълумотлар етишмайди. Бозорда фаолият кўрсатувчилар аниқ ва фойдали маълумотларни уларга керакли бўлган миқдорда тўплай олмаётганлигидан шикоят қиладилар. Бу муаммони ечиш мақсадида кўплаб фирмалар махсус маркетинг ахборот тизимини ишлаб чиқадилар.
Маркетинг ахборот тизими – доимий фаолият кўрсатувчи, кишилар, асбоб-ускуна ва методик усуллар ўзаро алоқа тизими бўлиб, маркетинг соҳасида режалаштиришни такомиллаштириш, маркетинг тадбирларини ҳаётга татбиқ этиш ва уларнинг бажарилишини назоарт қилиш мақсадида аниқ, долзарб ва ўз вақтида олинган маълумотларни тўплаш, таснифлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва тарқатиш учун мўлжалланган. Маркетинг ахборот тизими концепциясини схема кўринишида қуйидагича акс эттириш мумкин (1-расм).
Чап томондаги тўртбурчакда маркетинг бўйича бошқарувчи доимий кузатув олиб бориши лозим бўлган маркетинг муҳитининг таркибий қисмлари санаб ўтилган.
Маркетинг ахбороти Маркетинг ахбороти






Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling