Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Download 290.5 Kb.
bet14/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

Маркетинг мущити

Ма=садли бозорлар


Маркетинг каналлари


Ра=обатчилар


Муло=от доиралари


Макромущит омиллари



Маркетинг буйича бошкарувчи

Тащлил

Режалаштириш

Щаётга татби= этиш


Бажаришни назорат =илиш



Маркетинг ахборот тизими

Ички Маркетинг


щисобот тад=и=отлари
тизими тизими

Жорий Маркетинг


маркетинг ахборотлари
таш=и тащлил тизими
ахборотлар
тыплаш тизими














Маркетинг қарорлари ва коммуникациялари

1-расм. Маркетинг ахборот тизими концепцияси.




Ахборотлар биргаликда маркетинг ахборот тизимини ташкил қилувчи қуйидаги тўрт кўмакчи тизим ёрдамида тўпланади ва таҳлил қилинади: ички ҳисобот тизими, жорий маркетинг ташқи ахборотлар тўплаш тизими, маркетинг тадқиқотлар тизими ва маркетинг ахборотлари таҳлил тизими. Маркетинг бўйича бошқарувчига келиб тушувчи ахборотлар оқими уларга бошқарув қарорлари ва бошқа коммуникацияларни таҳлил қилиш, режалаштириш, ҳаётга татбиқ этиш ва бажарилишини назорат қилишга кўмаклашади.
Маркетинг ахборот тизимининг таркибий қисмлари бўлган бу тизимларни батафсил кўриб чиқамиз.
Ички ҳисобот тизими.
Ҳар бир фирманинг жорий сотув кўрсаткичлари, харажатлар миқдори, моддий заҳиралар миқдори, нақд пул ҳаракати, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилувчи ички ҳисоботи мавжуд. Компьютерлардан фойдаланиш фирмаларга барча бўлинмаларни ахборот хизмати билан таъминлаш мумкин бўлган ажойиб ички ҳисобот тизимларини яратиш имконини берди.
Тўпланган маълумотлар маркали товарлар бўйича бошқарувчиларга рекламага ажратилувчи маблағлар ҳажми, реклама бюджети ҳажми ва рақобатчиларнинг стратегик кўрсатмалари, рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида рекламанинг нисбий самарадорлиги тўғрисида қарор қабул қилишни енгиллаштиради.
Ташқи маркетинг ахборотини тўплаш тизими.
Ташқи жорий маркетинг ахборотини тўплаш тизими раҳбариятни энг сўнгги ҳодисалар билан таништиришни таъминлайди. Бу раҳбариятнинг тижорат муҳитида рўй бераётган ҳодисалар тўғрисидаги кундалик маълумотлар олиш усуллари ва манбалари тўпламидир.
Раҳбарлар ташқи жорий маркетинг ахборотини китоб, газета ва махсус нашр этилган қўлланмаларни ўқиш, мижозлар, таъминотчилар, дистрибьютерлар ва фирма ходими бўлмаган бошқа шахслар, шунингдек, фирманинг бошқарув ходимлари ва ишчилари билан суҳбатлашиш орқали тўплайдилар. Ташкилотчилик яхши йўлга қўйилган фирмаларда тўпланаётган ташқи жорий ахборот ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.
Биринчидан, улар ўз сотувчиларини ўқитадилар ҳамда рўй бераётган ҳодисаларни қайд этиш ва улар ҳақида хабар беришларини рағбатлантирадилар. Чунки савдо агентлари фирманинг «кўз ва қулоқлари» ҳисобланади. Улар бошқа ҳеч қандай усуллар ёрдамида тўплаш имкони бўлмаган маълумотларни йиғишда жуда қулай имкониятга эгалар.
Иккинчидан, фирма дистрибьютерлар, чакана савдогарлар ва бошқа ҳамкорларнинг муҳим маълумотларни етказишларини рағбатлантирадилар. Баъзи фирмаларда ташқи жорий маркетинг ахборотини тўплаш билан шуғулланувчи махсус мутахассислар тайинланади. Хусусан, фирмалар жойларга чакана савдо ходимлари ишини кузатувчи «сохта» харидорларни юборадилар. Рақобатчилар ҳақида қуйидагиларни амалга ошириш ёрдамида кўп нарсаларни билиб олиш мумкин:

  • уларнинг товарларини харид қилиш;

  • «очиқ эшиклар куни» ва махсус кўргазмаларга ташриф буюриш;

  • уларнинг ҳисоботларини ўқиш ва акциядорлар мажлисларига ташриф буюриш;

  • рақобатчи фирмаларнинг ҳозирги ва собиқ ходимлари, уларнинг дилерлари, дистрибьютерлари, таъминотчилари ва агентлари билан суҳбатлашиш;

  • уларнинг рекламасини тўплаш;

  • газета ва профессионал ассоциациялар ҳужжатларини ўқиш.

Учинчидан, фирма четдаги таъминотчилардан ташқи жорий ахборотни сотиб олади. Рақобатчиларнинг реклама тўпламларини олиш, уларнинг реклама харажатлари ва реклама воситалари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш учун турли хил пулли хизматлардан фойдаланадилар.
Тўртинчидан, бир қатор фирмалар жорий маркетинг ахборотини тўплаш ва тарқатиш бўйича махсус бўлимларга эга. Ушбу бўлимларда ишловчи ходимлар бошқарувчиларга янги келиб тушаётган маълумотларни баҳолашда ёрдамлашадилар. Бундай бўлимлар маркетинг бўйича бошқарувчиларга келиб тушувчи маълумотлар сифатининг кескин ўсишига хизмат қилади.
Маркетинг тадқиқотлари тизими.
Маркетинг бошқарувчилари айрим вазиятларни батафсил ва синчиклаб ўрганишлари лозим. Кўпинча бошқарувчилар маълумотларни қисмларга бўлиб олишни кутиб тура олмайдилар. Баъзи вазиятлар формал тадқиқотларни ўтказишни талаб қилади.
Маркетинг тадқиқотлари фирма олдида турган маркетинг ҳолати билан боғлиқ маълумотлар доирасини систематик тарзда аниқлаш, уларни тўплаш, таҳлил қилиш ва натижалар тўғрисида ҳисобот тайёрлашдир.
Фирма маркетинг тадқиқотларини бир неча хил усулда ўтказишга буюртма бериши мумкин. Кичик фирма бундай текширувларни ўтказиш ва режалаштириш илтимоси билан олий таълим муассасаси ўқитувчи ёки талабаларига мурожаат қилиши ҳам, бунинг учун махсус ташкилотни ёллаши ҳам мумкин. Йирик фирмаларнинг катта қисми (73%дан ортиқ) ўзларининг маркетинг бўлимларига эга. Бундай бўлимларда ўнлаб ходимлар меҳнат қилиши мумкин. Маркетинг тадқиқотлари бўлими бошлиғи маркетинг бўйича вице-президентга бўйсинади ва тадқиқотлар раҳбари, маъмур, маслаҳатчи ва фирма манфаатлари ҳимоячиси вазифаларини бажаради. Бўлим ходимлари орасида тадқиқот режаларини ишлаб чиқувчилар, статистиклар, социологлар, психологлар ва моделлаштириш бўйича мутахассисларни учратиш мумкин.
Маркетинг тадқиқотчилари фаолият доирасини мунтазам кенгайтириб борадилар (2 жадвал).
2-жадвал
Тадкикот турлари

Тадқиқот тури ва соҳаси



Тадқиқот ўтказувчи фирмалар фоизи


Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling