Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Маркетинг ахборот манбалари, маркетингни бошқариш учун маълумотларни қайта ишлаш ва тайёрлаш


Download 290.5 Kb.
bet18/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

3.4. Маркетинг ахборот манбалари, маркетингни бошқариш учун маълумотларни қайта ишлаш ва тайёрлаш.
Маркетинг шароитларида муваффақиятли фаолият кўрсатиш учун қарор қабул қилишдан аввал ва қабул қилингандан сўнг мос келувчи ахборотларга эга бўлиш зарур. Маркетинг ахбороти фирманинг маркетинг режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қайта кўриб чиқиш давомида тўпланишига бир қанча сабаблар мавжуд. Фақатгина раҳбариятнинг интуицияси ва ўтмишдаги тажрибаларга таянишнинг ўзи етарли эмас.
Яхши ахборот маркетологларга қуйидаги имкониятларни беради:

  • муайян устунликларга эга бўлиш;

  • молиявий таваккалчилик ва хавф-хатарни камайтириш;

  • истеъмолчилар муносабатларини аниқлаш;

  • ташқи муҳитни кўзатиб бориш;

  • стратегияни мувофиқлаштириш;

  • фаолиятни баҳолаш;

  • рекламага ишончни ошириш;

  • қарор қабул қилишда қўллаб-қувватлашга эришиш;

  • интуицияни мустаҳкамлаш;

  • самарадорликни яхшилаш.

Маркетинг ахборотларини тўплашга муайян масала бўйича маълумот олиш зарурати туғилганда фойдаланилувчи тасодифий, камдан-кам рўй берувчи ҳодиса сифатида қараладиган бўлса бир қатор муаммоларга дуч келиш мумкин. Масалан, қуйидаги вазиятлар юзага келиши мумкин:

  • аввалги тадқиқот натижалари фойдаланиш учун ноқулай кўринишда сақланади;

  • атроф-муҳитдаги ва рақобатчилар ҳатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар сезиларсиз;

  • маълумотларни тўплаш систематик равишда амалга оширилмайди;

  • бир қатор вақт оралиғида таҳлил учун зарур маълумотлар мавжуд эмас;

  • маркетинг режалари ва қарорлари самарасиз таҳлил қилинади.

Маркетинг тадқиқотларини мунтазам амал қилувчи интеграциялашган ахборот жараёнининг таркибий қисми сифатида кўриб чиқиш лозим. Фирма атроф-муҳитни мунтазам кузатиб бориш ва маълумотларни келажакда таҳлил қилиш учун сақлаш тизимини ишлаб чиқиши ва ундан фойдаланиши лозим.
Маркетинг ахборот тизимини доимий асосда маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш учун ишлаб чиқилган жараён ва усуллар йиғиндиси сифатида изоҳлаш мумкин. 1-расмда маркетинг ахборот тизимининг схемаси акс эттирилган.
Аввал фирма маркетинг режаларининг умумий йўналишларини белгилаб берувчи компания мақсадларини белгилайди. Бу мақсадларга атроф-муҳит омиллари (рақобатчилик, ҳукумат, иқтисодиёт) таъсир кўрсатади. Маркетинг режалари ўз ичига назорат қилинувчи омилларни, жумладан, мақсадли бозор, мақсадли маркетинг, маркетингни ташкил этиш тури, маркетинг стратегияси (товар ёки хизмат, тақсимот ва нарх) ва бошқарувни танлашни киритади. Маркетинг режаси аниқлангандан сўнг тадқиқотлар ҳамда маълумотларни мунтазам кузатиш ва тўплашдан иборат бўлган ахборот тармоғи ёрдамида маркетинг хизматининг ахборотга бўлган умумий эҳтиёжларини муайянлаштириш ва қондириш мумкин. Маркетинг тадқиқотлари тадқиқот муаммоларини ҳал қилиш учун аниқ маълумотларни беради. Бунинг учун сақланаётган маълумотлар (ички иккиламчи маълумотлар) ёки ташқи иккиламчи ва бирламчи маълумотларни тўплаш керак бўлиб қолиши мумкин.



Тескари ало=а



Доимий кузатув бу шундай жараёнки, унинг воситасида ўзгариб турувчан атроф-муҳит мунтазам таҳлил қилиб борилади. У янгиликлар бюллетени, ҳамкорлар ва рақобатчилардан доимий равишда маълумотлар олиб туришни қамраб олиши мумкин. Маълумотларни сақлаш фирманинг барча ички аҳамиятли маълумотларини (савдо ҳажми, харажатлар, ходимлар иши ва ҳоказо), шунингдек, маркетинг тадқиқотлари ва доимий кузатувлар орқали йиғилган маълумотларни тўплашдир. Ушбу маълумотлар қарор қабул қилишга кўмаклашади ҳамда келажакда фойдаланиш учун сақланади.
Фирманинг ресурслари ва ахборот эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда маркетинг ахборот тизими компьютерлаштирилган бўлиши мумкин. Кичик фирмалар бу тармоқлардан компьютерсиз ҳам самарали фойдаланиши мумкин. Ҳар қандай тизимнинг муваффақиятини таъминловчи омиллар бу унинг кетма-кетлиги ва сақлаш техникаларининг яхшилигидир.
Маркетинг режаларини ахборот тармоғидан олинган маълумотлар асосида амалга ошириш лозим. Масалан, доимий кузатув натижасида фирма хом-ашё қиймати кейинги йил давомида 7 фоизга ўсиши тўғрисида хулосага келиши мумкин. Бу эса компанияга маркетинг вариантларини (харажатларни қайта тақсимлаш, қўшимча сарфларни қабул қилиш) ўрганиш ва амалга ошириш учун вариантлардан бирини танлаш учун вақт беради. Агар кузатув амалга оширилмаган бўлса фирма кутилмаган вазиятга дуч келиши ва қўшимча харажатларни қоплашда ҳеч қандай вариантларга эга бўлмаслиги мумкин.
Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling