Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Download 290.5 Kb.
bet5/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

Сиёсий-ҳуқуқий муҳит
Турли мамлакатлар бир-биридан сиёсий-ҳуқуқий муҳити билан ҳам ажралиб туради. У ёки бу мамлакат билан ишбилармонлик муносабатларини ўрнатиш масаласини ҳал қилишда қуйидаги сиёсий-ҳуқуқий омилларга эътибор қаратиш лозим:
1. Чет элдан сотиб олишга муносабат. Баъзи мамлакатлар (Мексика) бундай харидларга мойиллик билдирса, бошқа мамлакатлар (Ҳиндистон) бунга салбий муносабатда бўладилар.
2. Сиёсий барқарорлик. Мамлакатларнинг ҳукуматлари алмашиб туради ва баъзан мамлакат йўналишининг ўзгариши жуда кескин (мулкни мусодара қилиш, импорт чекловлари ёки янги мажбурий тўловлар жорий қилиш ва ҳоказо) бўлади. Давлатнинг аралашувини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  • ҳақ-ҳуқуқни чеклаб қўювчи таъсир;

  • ҳақ-ҳуқуқни чекламайдиган таъсир;

  • ҳақ-ҳуқуқни чеклаб қўювчи чоралар;

  • мулкни давлат ихтиёрига ўтказиш.

3. Валюта чекловлари. Баъзан ҳукуматлар ўз валютасини блокировка қилади ёки уни бошқа валютага алмаштиришни тақиқлаб қўяди. Валюта айирбошлаш курсларининг тебраниши билан катта таваккалчиликлар боғлиқ бўлиши мумкин.
4. Давлат машинаси. Бунга хорижий компанияларга қабул қилувчи мамлакатнинг ёрдам кўрсатиш тизими самарадорлигини, яъни самарали божхона хизмати, бозор маълумотларининг етарли даражада тўлиқлиги ва тадбиркорлик фаолиятига қулайлик туғдирувчи бошқа омилларнинг мавжудлигини киритиш мумкин.
Халқаро маркетингнинг сиёсий муҳитини ўрганиш давомида корхона товар ва хизматларни етказиб берувчи ёки етказиб беришни мўлжаллаётган барча мамлакатлар билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Бу таваккалчиликлар асосан қуйидагилар билан боғлиқ ҳисобланади:

  • харидор мамлакатда импортнинг тақиқлаб қўйилиши;

  • юкни истеъмолчига етказиб беришда тартибсизликлар, иш ташлашлар ва урушлар;

  • пул ўтказишнинг тақиқлаб қўйилиши;

  • сиёсий вазиятнинг барқарор эмаслиги ва шу сабабли мамлакат ёки минтақада ноқулай ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар таваккалчилиги;

  • ташқи иқтисодий фаолият (савдо ва етказиб беришни чеклаш, чегараларни ёпиш ва ҳоказо).

Ушбу хавф-хатарли ва қулай имкониятларнинг барчаси халқаро маркетинг воситасида аниқланиши ва корхонанинг ривожланиш стратегиясида ҳисобга олиниши лозим.



Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling