Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Download 290.5 Kb.
bet3/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

Халқаро маркетинг муҳити
Ўз маҳсулотларини чет элда сотиш учун фирма халқаро маркетинг муҳити хусусиятларини аниқлаб олиши лозим. Энг муҳим ўзгаришлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • жаҳон иқтисодиётининг байналминаллашуви – халқаро савдонинг жадал суратлар билан ўсиши, чет элда капитал жойлаштиришнинг ўсиши;

  • халқаро молия тизимининг шаклланиши;

  • турли мамлакатларда талаб шартлари ва истеъмол хусусиятларини тенглаштириш тенденциясининг ўсиши;

  • жаҳон бозорларида рақобатнинг кучайиши; харидорларнинг мамлакатга импорт қилинувчи товарларнинг сифати, дизайни, янгилиги ва бошқа кўрсаткичларига бўлган талабининг ўсиши сабабли ташқи бозорга етказиб берилувчи товарлар сифатида сезиларли ўзгаришларнинг юз бериши;

  • ХХР, МДҲ, Араб мамлакатлари ва бошқа мамлакатларнинг йирик бозорларига аста-секинлик билан кириб бориш.

Халқаро маркетинг муҳитини ўрганиш халқаро савдо ва кооперация тизими, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий муҳит, товар ва хизматлар халқаро бозорини ўрганиш, халқаро рақобат ва халқаро маркетингни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни ўз ичига киритади.
Халқаро савдо тизими дунёнинг барча мамлакатлари ташқи савдоси йиғиндисини акс эттиради – у мамлакатлар ўртасидаги савдо бўлиб, товар ва хизматлар импорти ва экспортидан иборат бўлади. Мамлакатнинг ташқи савдосини давлат тартибга солиб боради. Бунда ҳар бир мамлакат ўзига хос ташқи савдо сиёсатини юритади. Бунинг учун тарифли ва нотариф тартибга солиш воситаларидан фойдаланилади. Масалан, импорт божи муайян мамлакатга нисбатан қайси тариф қўлланишига (масалан, Канадада АҚШ билан савдода махсус тарифларнинг олти хил тури мавжуд) боғлиқ бўлади. Бошқа мамлакатларда маҳсулотни сотишни ташкил этишда фирма турли хил чекловларга дуч келиши мумкинлиги сабабли халқаро маркетинг муҳитини синчиклаб ўрганиш зарур. Давлатнинг ташқи савдо стратегиясининг тўрт турини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • изоляция стратегияси (сиёсий ва мафкуравий қоида-жиҳатларга асосланади);

  • протекционизм стратегияси (ўз товар ва хизматлар бозорини ҳимоя қилишга асосланади);

  • эркин савдо стратегияси (ташқи савдо фаолиятини эркинлаштиришга асосланади);

  • дефицитли бозорни ҳимоя қилиш ёки «тескари протекционизм» стратегияси (дефицит бозорни тўлдиришга асосланади).

Давлатнинг ташқи савдо сиёсати сиёсий, иқтисодий, тарихий, жуғрофий, маданий ва бошқа хусусиятларга боғлиқ бўлади.

Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling