Тоғларининг шарқий эта- ги, Эмба дарёси, Каспий денгизи
Download 97.7 Kb.
|
ЕВРОПА
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕР РЕСУРСЛАРИ
ЕР РЕКУЛЬТИВАЦИЯСИ, ланд-
шафт рекультивацияси (лот. re — қайтариш, тиклаш маъносини берадиган олд қўшимча; cultivo — ишлов бераман, етиштираман) — фойдали қазилмаларни қазиб олиш, сув иншоотлари қуриш, шаҳарлар қурилиши ва б. сабабларга кура фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган ер- ларни қайта тиклаш, атроф муҳит шаро- итларини, экологик ҳолатларни яхши- лашга қаратилган тадбирлар мажмуи. Е.р. асосий вазифаси тупроқнинг бузил- ган унумдор қатламини тиклаш ва қ.х. ёки ўрмон хўжалигини самарали юри- тишни таъминлайдиган шароитни яра- тишдан иборат. Ўзбекистон Республикасида, жум- ладан суғорма деҳқончилик ҳудудида учрайдиган яроқсиз ҳолга келтирилган ер турларига қуйидагилар киради ва Е.р. га муҳтож ҳисобланади: қурилиш учун материаллар қазиб олинган (қум, шагал, тош ва б.) ерлар; газ ва нефть маҳ-сулотларини қидирув-текшириш ишлари ва улардан фойдаланишга аж- ратилган ерлар; суғориш, зах қочириш, йўл тармоқларини қуриш ва таъмир- лаш оқибатида меъёрдан ортиқча банд бўлган пастликлар, дўнгликлар ёки чуқурликларнинг пайдо бўлиш натижа- сида унумдор қатлами бузилган ерлар; турли қурилиш иншоотлари ва бинолар- ни барпо этишда ерларнинг вактинча фойдаланишга ажратилган қисми ва б. Е.р. 2 босқичдан иборат тадбирлар ёрдамида амалга оширилади: техник ва биологик. Дастлаб яроқсиз ерларни аниқлаш, ўрганиш, истиқболда фойда- ланиш режасини тузиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш каби тай- ёргарлик ишлари амалга оширилади. Е.р.нинг техн и к босқичи халқ хўжалиги учун ерни мақсадли фойдаланишга тай- ёрлаш бўлса, биологик босқич да эса ландшафт ва тупроқни қайта тиклаш, қишлоқ ёки ўрмон хўжалиги учун ярок- ли ҳолга келтириш тадбирлари амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 200 минг га яроқсиз ҳолга келтирилган ерлар мавжуд бўлиб, шундан 65 минг га қ.х. тармоқлари яхши ривожланган ҳудудларга тўғри келади (2000). Улар асосан суғориш, зах қочириш ва йўл тармоқдарини қуриш оқибатида пайдо бўлган. Уларни қ.х, оборотига қайтариш натижасида хар йили қўшимча 300—400 минг т пахта ва кўплаб сабзавот, мева ҳамда чорвачилик учун зарур бўлган ем- хашак етиштириш мумкин. Қосимжон Раҳмонов. ЕР РЕСУРСЛАРИ — халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш мумкин бўлган ерлар. Ўзбекистонда Е.р. тарки- бига фойдаланиб келинаётган ерлар ва истиқболда фойдаланиш мумкин булган ерлар киради (жадвалга қ.). Е.р. майдо- ни ва сифати жиҳатидан баҳоланади. Е.р.дан фойдаланиш даражасини таҳлил (қ. Ердан фойдаланиш таҳлили) этиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш на- тижасида ер майдони бирлигига тўғри келадиган ялпи ва соф даромад, меҳнат унумдорлиги аниқланади ҳамда ер эга- ликлари ва ердан фойдаланувчилар фао- лиятига баҳо берилади. ЎзРда Е.р. шартли равишда қуйидаги тартибда тақсимот қилинган: ер тур- ларининг тоифалари бўйича (қишлоқ хўжалиги; аҳоли яшаш жойлари; саноат, транспорт, мудофаа, алоқа ва б. мақсадлар учун; ўрмон хўжалиги, гидротехника ва б. сув хўжалик иншоотлари учун; таби- ат муҳофазаси, соғломлаштириш, рекре- ацион ва тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар; захира ерлари); ер эгаликла- ри ва ердан фойдаланувчилар бўйича; Қорақалпоғистон Республикаси ва вило- ятлар бўйича (яна қ. Ер таркиби). Download 97.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling