Тоғларининг шарқий эта- ги, Эмба дарёси, Каспий денгизи


Download 97.7 Kb.
bet6/14
Sana20.01.2023
Hajmi97.7 Kb.
#1103684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ЕВРОПА

ЕР НУРЛАНИШИ — ер сиртининг иссиқлик нурланиши; Ер сиртининг т-раси унча юқори бўлмаганлиги учун ундан тўлқин уз. 3—80 мкм гача бўлган электромагнит нурланишлар чиқиб ту- ради. Ер сиртидан чиқадиган тўлқинлар атмосферада ютилиб, уни қиздиради. Атмосфера ҳам Ерга деярли ўшандай узунликдаги электромагнит тўлқинлари юборади ва ер сирти йўқотган иссиқлик ўрнини қисман қоплайди. Е. н. б-н ат- мосфера нурланиши орасидаги фарқни, яъни эффектив нурланишни махсус асбо- блар (пиргеометрлар) б-н ўлчаш мумкин. Ҳаво очиқ бўлган кечаларда атмосфера нурланиши кичик, яъни эффектив нур- ланиш (мин.га 1 см2 сиртдан 0,1—0,2 кал) катта бўлгани учун ер сирти ҳамда ҳавонинг пастки қатламлари тезда со- вийди. Ҳаво булутли кечаларда эффектив нурланиш кичик бўлгани учун ер сирти унча совимайди. Кундуз кунлари атмос- фера нурланишидан ташқари ер сирти- га қуёш радиацияси тушади ва ер сирти
анча қизийди.
ЕР ОСТИ МУЗИ - Ер пўстидаги келиб чиқиши ва ётиш шакли ҳар хил бўлган муз. Ҳосил бўлган вақтига кўра ҳоз. замон ва қазилма, келиб чиқиши бўйича бирламчи (сингенетик), икки- ламчи (эпигенетик) ва кўмилган музлар бўлади. Бирламчи Е.о.м. — сув дастлаб бўш жинсларда тўпланади, сўнгра муз- лайди; булар Е.о.м.нинг кўп қисмини ташкил этиб, кўпинча контакт, ғовак, пардали базал муз-цемент кўринишида, шунингдек, сегрегацион ва инъекцион муз деб аталмишлари ҳам йирик лин- за ва қатлам шаклида учрайди. Кейинги иккитасининг шаклланиши Ер юзасида совуқдан кўпчишни келтириб чиқаради, натижада иншоотлар деформацияга уч- райди ёки жой-идансилжийди. Иккилам- чи Е.о.м. — музлаган зич ёки музлаётган жинсларнинг ёриқ (томир музи), кавак ва бўшлиқларида (ғор музи) сув ва сув буғларининг совиб кристалланишидан вужудга келади.
Ёриқлардаги табиий музхоналарни
ҳар йили муз б-н тўлишидан қайта то- мирли муз ҳосил бўлади. Музтомирлар- нинг ҳосил бўлиши б-н бир пайтда янги чўкиндилар йиғилса, кўтарилиб бораёт- ган муз юзасининг орқасидан музтомир- лар аста-секин ўсиб боради. Музлаётган чўкиндилардаги сингенетик музтомир- ларнинг кенглиги 8 м гача, бўйи 40—80 м. Булар Сибирь шимоли ва Аляскадаги денгиз олди текисликларининг 70% гача майдонини эгаллаган.
Кўмилган муз аввал ер юзасида (денгиз, дарё, кўл музи ва б.) ҳосил бўлиб, кейинчалик чўкинди жинслар б-н кўмилиб қолади. Кўмилган музлар- нинг энг йирик массивлари улик муз деб аталади. Е.о.м. кўп йиллаб музлаб ётган тоғ жинслари тарқалган областларда мавжуд. У литосферанинг энг беқарор қатлами бўлиб, тоғ жинсларини музла- тади, уларнинг физик-механик хусусият- ларини ўзгартириб юборади. Е.о.м.нинг Ер куррасидаги ўртача ҳажми 0,3—0,5 млн. км3. Ўрта Осиё тоғларида Е.о.м. баланд тоғ музликлари ҳудудида 3500 м дан юқоридаги қатламларда учрайди. Ер шарида иқлимнинг ўзгариши (исиб бо- риши) музларнинг ортиқча эришига, тер- мокарстларнинг ўпирилишига, солиф- люкция муз сурилмалари каби хавфли геологик ҳодисаларнинг содир бўлишига олиб келади. Иншоотлар ва б. объектлар- ни лойиҳалашда Е.о.м.ни ҳисобга олиш зарур.



Download 97.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling