Тоғларининг шарқий эта- ги, Эмба дарёси, Каспий денгизи


Download 97.7 Kb.
bet4/14
Sana20.01.2023
Hajmi97.7 Kb.
#1103684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ЕВРОПА

ЕР МАГНЕТИЗМИ, геомагнетизм
1) Ернинг магнит майдони; 2) гео- физика бўлими. Ер магнит майдонининг фазода тақсимланишини ва вақт давоми- да узгаришини, шунингдек, у б-н боғлиқ равишда Ерда ва атмосферада содир бўладиган физик жараёнларни ўрганади. Магнит майдонининг кучланиши Т вектор б-н белгиланади. Гвекторнинг миқдори Е. м. элементлари, яъни магнит майдонининг оғиш бурчаги D, горизон- тал ташкил этувчиси Я, эгилиш бурча- ги ва вертикал ташкил этувчиси Z б-н ифодаланади. Е. м. элементлари тўғри бурчакли координаталар системасида қуйидагича жойлашган: X — географик меридиан, Y — географик кенглик ва Z
вертикал чизиқ бўйлаб йўналган ко-
ордината ўкдари. Т векторнинг X, Y, Z ўкларига бўлган проекциялари магнит майдонининг шим., шарқий ва вертикал ташкил этувчилари деб аталади. Т нинг горизонтал текисликдаги проекцияси магнит майдонининг горизонтал ташкил этувчиси Н ни ҳосил қилади. Т вектор жойлашган HOZ текислик магнит мери- диани текислиги дейилади. HOZ текис- лиги б-н XOZтекислиги орасидаги бур- чак магнит майдонининг оғиш бурчаги D ни ва кучланиши (Т вектор) б-н горизон- тал ташкил этувчиси Н орасидаги бурчак магнит майдонининг эгилиш бурчаги / ни ташкил этади.
Е. м. элементлари компас, магнит теодолити, турли магнитометрлар, маг- нит тарозиси, магнит вариометри ва б. ёрдамида ўлчанади. Бундан ташқари, денгизда, ҳавода ўлчаш учун кема, са- молёт ва вертолётларга махсус асбоблар ўрнатилади.
Ернинг магнит майдони доимий ва ўзгарувчан бўлади. Доимий магнит май- дони ер юзининг ҳамма жойида бўлиб, жуда секин, «асрий» ўзгаради. У Ер
магнит майдонининг 99% ини ташкил қилади. Доимий магнит майдонининг мавжуд бўлишига Ер ички қатламларида бўладиган турли жараёнлар сабаб бўлади. Ўзгарувчан магнит майдони Ер магнит майдонининг 1% ини ташкил этади ва ер атмосферасининг юқори қатламларида оқадиган электр токларидан вужудга ке- лади. Шу б-н бирга, Ер магнит майдо- нининг тасодифий ўзгаришлари мавжуд. Тасодифий ўзгаришлар Қуёшда содир бўладиган чақнаш ҳодисаларига ҳам боғлиқ, улар магнит бўронларига сабаб бўлади, радиоалоқаларни бузади.
Космосда ўтказилган и. т.лар Ер магнит майдони кўп миқдорда кат- та энергияли электрон ва протонларни қамраб олганлигини кўрсатади ҳамда уларнинг энергияси ва концентрация- си Ердан узоқдаги геомагнит кенгликка қараб ўзгаради. Ер гўё магнит майдони б-н қамраб олинган улкан радиацион минтақа б-н ўралгандай кўринади. Ички минтақа 45° кенглик б-н чегараланиб, Ер сатҳидан 500—5000 км узоқликда жой- лашган. Ташқи минтақа 12000—32000 км баландликда. Геомагнит майдонининг вариациялари даврий ва даврий бўлмаган хилларга бўлинади. Даврий вариация- ларга йиллик, суткалик вариациялар ки- ради. Даврий бўлмаган вариацияларга қисқа вақтли кучли магнит бўронлари, тўлқинлари киради. Бу вариациялар, асосан, тўсатдан, тартибсиз равиш- да рўй беради. Магнит тўлқинларидан ҳосил бўладиган вариациялар, асосан, Қуёшдаги ўзгаришларга ва фазодаги тур- ли жараёнларга боғлиқ. Ер магнит май- донининг ҳосил бўлиш сабабларй ва унга боғлиқ бўлган ҳодисаларни геофизика- нинг магнитометрия соҳаси ўрганади.
Ер магнит майдони Ернинг ҳар бир
нуқтасига қўйилган магнит милига бир хил таъсир этади. Е. м.ни ўрганиш на- тижасида олинган маълумотлар ҳар 5 йилда тузиладиган магнит хариталарида тасвирланади. Изогон чизиқларнинг бир хил қийматга эга бўлган нуқталарини бирлаштиради. Бу чизикларнинг ши-
мол ва жанубдаги тугун бўлиб йиғилган жойлари шим. ва жан. магнит қутблари дейилади. Шим. важан. қутбларни бир- лаштирувчи изогон чизиклар магнит ме- ридиани дейилади. Шунингдек, магнит майдонининг эгилиш бурчагини тасвир- ловчи изоклин чизик,лар магнит кенглик чизикларидир. Ноль миқдорга эга бўлган изоклин чизиқ магнит экватори деб ата- лади. Е. м.ни ўрганиш Ернинг чуқур қатламларида бўлаётган тектоник жара- ёнларни ўрганиш, кон қидириш, фазода радио-тўлқинларнинг тарқалишини куза- тиш каби муҳим масалаларни ҳал этишда аҳамиятли. Ўзбекистон ФА Сейсмология ин-тида зилзилалар ўчоғини аниқлаш ва ер қимирлашини олдиндан билиш маса- лаларини ҳал этишда геомагнит вариаци- ялардан кенг фойдаланилади.
Қаҳҳорбек Абдуллабеков.

Download 97.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling