Тоғларининг шарқий эта- ги, Эмба дарёси, Каспий денгизи
Download 97.7 Kb.
|
ЕВРОПА
ЕР — Австрия ва Германиядаги фе- дератив бирлик. Ер федерация аъзоси сифатида ўз конституцияси ва сайлаб қўйиладиган ҳокимият органи (ландтаг) га эга.
ЕР БАЛАНСИ — ер турларининг ерга эгалик қилувчи ва ердан фойдала- нувчи хўжаликлар, корхоналар, муасса- салар, уюшмалар, қўшма ва кичик кор- хоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари бўйича таркиби, салмоғи, майдони ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маъ- лумотлар жамланган ҳужжат. Е.б.да қуйидаги маълумотлар акс эт- тирилади: жами ер майдони; Е.б. тузил- ган ер эгалиги ёки ердан фойдаланувчи- га оид бўлмаган, лекин чегараси қамраб олинган ҳудудда жойлашган ердан фой- даланувчи бошқа субъектлар ер майдо- ни, қ.х. ерлари (ҳайдаладиган ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар, пичанзор ва яйлов ерлар, партов ерлар); унинг ўзгариш са- баблари ва ҳуқуқий асоси; ерни қ.х.га оид бўлмаган мақсадларга ажратиш; янги ўзлаштирилган ерлар майдони ва б. Е.б. таҳлил қилиш натижасида ер ре- сурсларидан самарали фойдаланиш- нинг истиқбол режаси тузилади. 1999 й.дан Ўзбекистон Республикасида Е.б. ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот шаклида ҳар йилнинг 1 янв. ҳолати бўйича хўжаликлардаги ер тузувчи муҳандис томонидан тузилади ва туман (шаҳар) ер ресурслари хизмати бошлиғи томонидан қабул қилинади. Е.б. вилоят ва ресублика миқёсида жамланган ҳолда миллий ҳисобот шаклида Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланади (яна қ. Ер ка- дастри, Ердан фойдаланиш). Қосимжон Раҳмонов. ЕР БИЛИМИ, умумий ер билими табиий географиянинг бўлими; Ер қобиғининг умумий табиий-географик қонуниятларини ўрганади. Е. б. тер- мини баъзан Ерни планета сифатида ўрганадиган барча фанлар (геогр., геофи- зика, геол.)га нисбатан ҳам ишлатилади. Бу термин илмий адабиётга немис гео- графи К. Риттер томонидан киритилган. Е. б. ўрнига кўпроқ «Умумий табиий гео- графия» термини ишлатилади. ЕР КАДАСТРИ, давлат ер кадастри ягона давлат кадастрлари тизимининг асосий таркибий қисми, ер ресурсининг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тои- фалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкалари ўрни, ўлчамлари, чега- раси ва майдони, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда хужжат- лар мажмуи. Е.к. «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1998 й. 28 авг.) ва ушбу қонунга оид меъёрий ҳужжатлар, йўриқнома ва ус- лубий кўрсатмалар асосида ер участка- ларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатларини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш учун кадастр маълу- мотларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга қаратилган дав- лат тадбирлар тизими ҳисобланади. Е.к. га доир ахборотларни бир тизимга соли- ниши уларни сақлаш, таҳлил қилиш ва янгилаб туриш ишларини ҳам ўз ичига олади. Е.к.ни юритиш қуйидаги тамой- илларга асосланилади: мамлакат ер фон- динн тўла қамраб олиш, фазовий коор- динаталарнинг ягона тизимини қўллаш, ахборотлар ишлаб чиқиш методининг бирлиги ва Е.к.га оид ах-боротларнинг тўғри бўлиши. Е.к.ни юритиш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: аэрокос- мик суратга олиш, топография — гео- дезия, харитаграфия, тупроқшунослик, агрокимё, геоботаника, гидрогеология га оид ва б. изланишлар ва тадқиқотларни ўтказиш, ерларни микдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ва баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини дав- лат рўйхатига олиш; ерларни тақсимлаш, улардан фойдаланишни назорат қилувчи давлат хизмат органларини фаолиятини мувофиқлаштириш; ерларнинг ҳолати, мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш; жорий (мавсумий) тадқиқотлар, суратга олиш, ер ўлчаш ишларини ҳамда ер мониторин- ги маълумотларидан фойдаланган ҳолда Е.к.га оид ахборотлар банкини яратиш ва уни тартибга солиб туриш. Е.к. туманда (шаҳарда) қуйидагича амалга оширилади: ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатига олиш; Е.к. мақсадлари учун суратга олиш; ер участкалари эгалари, ердан фойдала- нувчилар, ижарачилар ва ер участкала- ри мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларни тўғрилигини текшириш, Е.к.га оид ҳужжатларга жорий ўзгартиришлар киритиш. Е. к.ни юритиш жараёнида ҳар йилнинг 1 январига ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ту зилади (яна қ. Ер баланси). Ривожланган давлатларда ҳам Е.к. юритилади. Унинг маълумотларидан ер эгаларига солиқ солиш, ердан фойдала- ниш б-н боғлиқ бўлган тижорат ишлари- ни тартибга солиш, ер бўйича битишув ва низоларни ҳал этиш, ерни гаровга қўйиш ва б.да фойдаланилади. Ўзбекистон Ре- спубликасида ер участкаларига булган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ва ерларни миқдорий ва сифатини ҳисобга олиш Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан қабул қилинган низомлар ва меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оши- рилади. Е.к.ни юритиш ЎзР Ер ресурсла- ри давлат қўмитасининг ер ресурслари бўйича туман хизматлари томонидан, шахар ва шаҳарчаларда эса ЎзР Вазир- лар Маҳкамаси хузуридаги Геодезия, харитаграфия ва давлат кадастри бош бошқармасининг кўчмас мулк давлат ка- дастри туман ва шахар хизматлари томо- нидан амалга оширилади. Қосимжон Раҳмонов. Download 97.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling