Ультрафиниш усули, ишқалаш усули (притирка) ва Силлиқлаш усули (полировка) усуллари - Ультрафиниш усули билан деталларни сиртқи юзаларига махсус материаллар билан (кийгиз, без ва шунга ўхшаш жунли материаллар) қопланган каллаглар (притирлар) ёрдамида пардозлов ишловлари берилади. Бу усул билан ишлов беришда асосан ғадир-будирликни камайтиришга ва жуда ҳам тоза юза (Ра=0,007...0,012) олишга эришилади.
Айланувчи сиртга ишлов беришнинг ультрафиниш схемаси:
1-притир корпуси; 2 –танавор; 3 -брезент бўшлиғидаги пек ёки тошли сақич
(смола); 4 –алмаштирилувчи силлиқловчи жунли мато; 5 –тирагич
Ишқалаш усули (притирка) - Бу усул билан ишлов беришда, танаворнинг ўзига қараганда юмшоқроқ материалдан тайёрланувчи ишқалаш асбоби қўлланилади. Танаворга ишқалаб ишлов бериш, ишқалаш асбоби ва танавор орасида абразив кукуни ва пасталарини жойлаштириш орқали олиб борилади.
СИЛЛИҚЛАШ УСУЛИ (ПОЛИРОВКА)
Бу усул асосан танаворларни юза тозалиги даражасини ошириш мақсадида қўлланилади. Бу усул, тез ҳаракатланувчи абразив тасмаси ёрдамида бажарилади. Тасма эса юмшоқ абразив заррачалари ёки тош қумлари суртилган бўлади, шунингдек силлиқлаш учун махсус паста сурилган кигиз, фетра ва безлар ишлатилади. Бу усулда тасма тез ҳаракатланиши ёки танаворлар тез (айланма ёки тўғри чизиқли) ҳаракатланишлари зарур.
1А616 моделли токарлик винт қирқиш станоги унинг вазифаси
1А616 моделли токарлик винт қирқиш станоги кескичлар билан сиртқи цилиндрик, конус ва шаклдор юзалар йўниш, цилиндрик ва конус тешикларни йўниб кенгайтириш, торец юзларни йўниш, заготовкаларни қирқиб тушириш, қисман кесиш, ҳамда ички ва сиртқи юзаларда метрик, дюймли, модули, питчли резбалар қирқиш, қирқиш асбобини орқа бабка пинолида маҳкамлаб тешиклар пармалаш, зенкерлаш ва развёрткалаш ишларини бажариш мумкин.
Станокнинг асосий қисмлари: I – тезликлар қутиси; II – суришлар қутиси; III – алмашма ғилдираклар гитараси; IV – олдинги бабка; V – суппорт; VI – фартук; VII – кетинги бабка; VIII – электрожиҳозлар; IX – совитиш ситемаси; X – станина.
Do'stlaringiz bilan baham: |