Topo–geodezik ishlar


Download 27.42 Kb.
bet1/2
Sana24.01.2023
Hajmi27.42 Kb.
#1115165
  1   2
Bog'liq
topogeodezik ishlar


Topo–geodezik ishlar
Геологик таналарнинг макондаги холати ва ўлчамларини аниқ кўрсатиш учун қуйидаги иш турлари бажарилади:
1) топографик суръатга олиш;
2) геологик–разведка лаҳимлари нуқталарини топоасосдан табиий жой холатига ўтказиш;
3) координатларни аниқлаш ва ўтилган лаҳимларни топоасосга тушириш;
4) бир нуқтанинг бошқалари устидан ошиб кетишини аниқлаш;
5) ер ости геологик–разведка ишларини маркшейдерлик суръатга олиш;
6) ер ости ва ер юзаси планларини геологик–разведка қилиш ишларини маркшейдерлик ишлари орқали боғлаш;
7) тоғ-геологик лаҳимлар йўналишини назорат қилиш.
Топо–геодезик ишларни амалга оширишда қуйидаги операциялар бажарилади:
- аэрофотосуръатларга олиш;
- топоасосдаги пунктлар бўйича таҳлилий ва полигонометрик тармоқлар ташкил этиш;
- асбобли ва ярим асбобли суръатларга олиш;
- геодезик, тахиометрик ва барометрик нивелирлаш;
- магистраллар ва профилларни ажратиш;
- разведкалаш лаҳимлари ва кузатув нуқталарини боғлаш;
Маркшейдерлик ишларини бажаришда қуйидагилар амалга оширилади:
- тоғ–кон лаҳимларида доимий маркшейдерлик нуқталар ва вақтинчалик реперларни мустахкамлаш;
- лаҳимлар бўйича теодолитли, нивелирли суръатга олиш ишлари;
- олинган намуналарни боғлаш;
- маъданли таналар қалинлигини ўлчаш;
- тектоник бузилишларни боғлаш;
- тоғ–разведка лаҳимлари йўналишини ва уларнинг баландлик холатини аниқлаш;
- ўтилган лаҳимлар ҳажмини аниқлаш бўйича хисоб–китоб ишларини бажариш.
Минтақавий геологик суръатга олиш ишларида 1: 50000 ва ундан кичик миқёсли топоасослар қўлланилади. Қидириш ишлари учун 1:25000 ва ундан йирик миқёсдан то 1:5000 миқёсгача бўлган топоасослар тузилади.
Разведка ишларида 1:10000 миқёсдан(кўмир конларида) 1:5000 миқёсгача бўлган, дастлабки разведкада 1:1000 миқёсдан 1:2000 миқёсгача бўлган топоасослар қўлланилади. Аммо, заруриятдан келиб чиқиб, маҳсус тавсилий разведка учун ундан ҳам йирик миқёсли топоасослар тузишга ҳам йўл қўйилади.
Маркшейдерлик ишлари тавсилий разведка миқёсида ёки йирик–1:1000 дан 1:200 гача бўлган миқёсларда ўтказилади.
Топографик ишларни олиб боришда улар бўйича геологик ҳужжатлаш ишларини ишончли боғлаш учун топоасосда жойни таянч топографик пунктларини(нуқталарини) ишончли мустаҳкамлаш ва маркировкалаш зарур. Топографик пунктлар доимий ва вақтинчалик пунктларга бўлинади. Жойда улар топографик белгиларга мувофиқ мустаҳкамланади.

Download 27.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling