Топшириқлар # include #include using namespace std; int foo(int a, int b); int main { for (int k = 1; k 0; L--){ cout
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
2-ТОПШИРИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-22 гуруҳ талабалари учун. 2-Топшириқ.
- “бахтли сон”
- Армстронг
Эслатма: Масалаларининг дастурини тузишда for, while, do while, go to такрорлаш операторларидан фойдаланинг. 22.02.2023 санагача топширилиши шарт.Белгиланган вақтдан ўтиб кетса қабул қилинмайди. 4-22 гуруҳ талабалари учун. 2-Топшириқ. Қуйидаги берилган ифодани шартларига мос ҳисоблаш дастурини ўтилган мавзу операторларидан фойдаланиб тузинг тузинг: 1. Натурал сон палиндром дейилади, агар унинг ѐзуви ўнг ва чап томондан ўқилганда бир сон бўлса. (Масалан, 121, 1551) а) Квадрати палиндром бўлган барча икки хонали сонларни топинг. б) Ўзи ҳам, квадрати ҳам палиндром бўлган барча икки хонали сонларни аниқланг. 2. Маҳражи 7 дан катта бўлмаган ва қиймати 0 ва 1 орасида бўлган барча ўзаро қисқармайдиган касрларни топинг. (Каср икки натурал сон-сурат ва маҳраж орқали берилади.) 3. N натурал сон берилган. N! сонини учта кетма-кет келадиган натурал сонлар кўпайтмаси орқали ифодалаш мумкинми? Изоҳ: Масалада берилган N ҳарфи талабанинг гуруҳ журналидаги тартиб рақамига мос қилиб олинади. 4. N*33 натурал сон берилган бўлсин. 2, 3 ва 5 дан бошқа туб сонларга бўлинмайдиган дастлабки n та натурал сон топилсин. Изоҳ: Масалада берилган N ҳарфи талабанинг гуруҳ журналидаги тартиб рақамига мос қилиб олинади. 5. N натурал сон ( N≥5 ) berilgan bo„lsin.x 1 ≥x 2 ≥x 3 ≥x 4 ≥x 5 ва x 1 +x 2 +x 3 +x 4 +x 5 =N шартни қаноатлантирувчи барча натурал сонлар бешликларини аниқланг. Изоҳ: Масалада берилган N ҳарфи талабанинг гуруҳ журналидаги тартиб рақамига мос қилиб олинади. 6. М натурал сони (М<27) берилган. Рақамларининг йиғиндиси М га тенг бўлган барча уч хонали сонларни топинг. 7. Барча олти хонали “бахтли сон” ларни аниқланг. (Дастлабки учта рақам йиғиндиси кейинги учта рақамининг йиғиндисига тенг бўлган олти хонали сон “бахтли сон” ҳисобланади.) 8. Ўзаро туб p ва q сонлари берилган бўлсин. p/q касрнинг даврий ва даврий бўлмаган қисмларини топинг. 9. Ёзувида иккита бир хил рақам қатнашмайдиган барча тўрт хонали сонларни топинг. 10. Квадрат илдизи бутун бўлган бутун сонлар кетма-кетлигидаги n- ўринда турган рақам аниқлансин (n>0). Сонлар кетма-кетлигининг бошлангич бўлаги қуйидаги кўринишга ега – 149162536496481… 11. Агар n та (n>1) рақамлардан иборат бўлган соннинг n даражага кўтарилган рақамлар йиғиндиси соннинг ўзига тенг бўлса, у Армстронг сони дейилади. 153 ва 1634 Армстронг сонларидир, зеро 153=1 3 +5 3 +3 3 , 1634=1 4 +6 4 +3 4 +4 4 . Барча n-хоналиi Армстронг сонларини топувчи дастур тузинг (n –киритилган маьлумот, жумладан n<10). 12. Туғилган кунингиздан то бугунги кунгача бўлган кунларни сўзлар орқали чиқарувчи дастур тузинг. 13. Берилган N сонидаги фақат бир марта учрайдиган рақамни ва уларнинг сонини аниқланг. N<1000000. 14. Маълумки йилни 12 даврга ажратиб уларнинг ҳар бирини бурж белгиларига мос қўйилади. Масалан, 20.01-18.02 Далв, 19.02-20.03 Ҳут, 21.03-20.04 Хамал, 21.04-21.05 Савр, 22.05-21.06 Жавзо, 22.06-22.07 Саратон, 23.07-22.08 Асад, 23.08-23.09 Сумбула, 24.09-23.10 Мезон, 24.10-22.11 А=раб, 23.11-21.12 Қавс, 22.12-19.01 Жадй.Киритилган кун ва ойга мос келувчи бурж белгисининг номини аниқлаш дастури тузилсин.Ечиш: Масала ечими содда бўлиб, киритилган кун буржга мос келувчи ойнинг биринчи кунини солиштириш етарли. 15. Кўллар занжири бўйлаб оқ ғозлар галаси учиб кетмоқда еди.Ҳар бир кўлга ғозларнинг ярми ва яна ярим ғоз қўнар еди, қолганлари еса йўлларини давом эттиришарди.Барча ғозлар йеттита кўлга қўнишди. Галада нечта ғоз бор еди? 16. Рақамларининг йиғиндиси жуфт бўлган сонлар кетма-кет ѐзилса қуйидаги кўринишдаги 2468111315171920222426... сонлар кетма-кетлиги хосил бўлади. Кетма-кетликнинг n ҳади топилсин (n<200000). 17. Шундай беш хонали сонларни топингки, уни 11 га бўлганда бўлинма унинг рақамлари йиғиндисига тенг бўлсин. Ҳадлар сони иккитадан кам бўлмаган нол билан тугайдиган натурал сонлар кетма- кетлиги берилган. Тартиб номерлари туб сонлар бўлган ҳадларининг йиғиндисини аниқлайдиган дастур тузилсин. 18. 5N натурал сонигача нечта туб сон бор. 19. Учбурчак ўзининг (x1,y 1), (x2,y 2), (x3,y 3) учларининг координаталари ва нуқта (x,y) координатаси билан берилган. Берилган нуқтанинг учбурчак ичида ѐтиши ѐки ѐтмаслигини аниқланг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling