Топшириқлар 022 йил декабрдаги селекторда берилган
Download 22.23 Kb.
|
Селектор топшириқлари (2)
(Муддат 25 декабрь)
“Уч авлод учрашувлари”ни ўтказиш тўғрисидаги топшириқ ижроси бўйича тадбирларни вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган муддатларда ўтказиш ва тадбирларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш, шунингдек мазкур тадбирларда йирик қишлоқ, овул ва маҳаллаларда ҳам ўтказиш. 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида маҳаллаларда ўтказиладиган мазкур тадбирларни маҳалла сонига нисбатан январь ойида 10 фоиз, февраль ойида 10 фоиз, март ойида 30 фоиз, апрель ойида 20 фоиз, май ойида 15 фоиз ва июнь ойида 15 фоизида ўтказилишини режалаштириш. ПҚ-408-сонли қарор (25.10.2022) бўйича амалга ошириладиган лойиҳалардаги ишлар ёритилган баннерларни ҳар бир маҳалла маркази, маҳаллага кириш жойларида осиб қўйилишини таъминлаш; Кўмир савдосини ташкил этиш. Кам таъминланган 5999 та оилага тарқатилган 1500,6 тн бепул кўмир бўйича далолатномаларини расмийлаштириш ва тасдиқловчи фотосуратларини тақдим этиш. Муаммолар рўйхатини (2, 3-илова) маҳалла раислари (бешлик), сектор раҳбарлари томонидан текширилиб, тасдиқланган вариантини тақдим этиш. Айниқса маҳалладаги муаммолар, жумладан электр тақсимловчи трансформаторлар, йўл таъмирлаш (асфальтлаштириш, бетонлаштириш, шағаллаштириш), даволанишга муҳтож беморларнинг касаллиги ҳамда маблағ талаб этадиган жараён (операция, дори-дармон, даволаш каби) мазмунига алоҳида эътибор қаратиш. Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси, жумладан қишлоқ хўжалик, картошка, пиёз, ун, ёғ, гуруч маҳсулотларининг сотилиши тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, бу борада график асосида олиб бориладиган маҳаллада 1 кун аввал вақти ва жойини ҳокимликнинг масъуллари билан келишиш ҳамда савдосини ташкил қилиш. Моддий ёрдам ва нафақалар тайинлашда маҳалла тизимининг вазифалари (ПҚ-654-сонли қарор асосида). Бунда ҳар ойнинг 10-15 санасигача “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га талабгор сифатида киритилган фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини ҳаққоний баҳолаб бериш ва маҳалла раисининг ЭРИ (электрон рақамли имзоси) калити билан тасдиқлаш. Маҳаллаларнинг расмий телеграмм канали ва гуруҳини яратиш. Бунда ҳар бир маҳалла учун камида 2 минг нафар аъзо бўлишини таъминлаш. “Маҳалла соати” муҳокамаларини ҳафтада икки маротаба, яъни Сешанба куни соат 1400да ва Жума куни соат 1500да ўтказишни йўлга қўйиш. Ўтказилган муҳокамаларнинг баён ва тасдиқловчи фотосуратларини вилоят бошқармага тақдим этиш. Янги очиладиган маҳалла биноларининг тадбирларини 24-25 декабрь кунларигача ташкиллаштириш. “Маҳалла” газетаси ва “Маҳалла кўзгуси” журналларига 2023 йилга обуна бўлиш ишларини 3 кун муддатда тўлиқ бажарилишини таъминлаш. Кенг жамоатчилик ёки вилоят миқёсидаги селектор йиғилишларида иштирок этишда одоб-ахлоқ ҳамда замонавий алоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш; Норасмий масжидларни маҳалла балансига олиш ва ундан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш; Маҳалла раисларининг ҳамма жойда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасизлик муносабатда бўлиш, маҳалла фаолларининг иш фаолиятига баҳо бериш, муносиб рағбатлантириш, янги фаоллар таркибларини шакллантириш; Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ишсизларнинг бандлигини таъминлашда ҳамкорликда ишлаш. Вазирликнинг кўча спорти турлари бўйича командалар тузиш ва улар орасида мусобақалар ташкил этиш топшириғининг ижроси. “Оила – маҳалла – мактаб ҳамкорлиги” йўналишида ПФ-87-сон Фармон (7.03.2022) ижросини таъминлаш. Download 22.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling