Топшириқлар 022 йил декабрдаги селекторда берилган


йил 13 декабрдаги селекторда берилган


Download 22.23 Kb.
bet3/4
Sana20.12.2022
Hajmi22.23 Kb.
#1038554
1   2   3   4
Bog'liq
Селектор топшириқлари (2)

2022 йил 13 декабрдаги селекторда берилган:

  1. Қиш мавсумини беталофот ўтказиш ва аҳоли хавфсизилигини таъминлаш бўйича:

  • аҳоли хонадонларининг иситилиши ва ёқилғи билан таъминланганлиги, муаммоларни аниқлаш, бартараф қилиш бўйича маҳалладаги “бешлик”, фаоллар, кўча-гузар вакиллар тарикибида маҳалла штаби тузиш.

  • Ҳар бир қишлоқ (кўча, аҳоли пунктлари)га масъулларни бириктириш;

  • Маҳаллада муаммоларни қабул қилиш ва уларни тезкор кўриб чиқиш бўйича Навбатчилик ташкил қилиш.

Навбатчилик даврида аниқланган муаммолар ва маҳалладаги вазият тўғрисида ҳар куни 2 марта (эрталаб 900 гача ва кечқурун соат 1700 гача) туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими навбатчисига ахборот киритиш.

  1. ПҚ-353-сонли қарор (16.08.2022) ижросини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалланинг чегара чизмаси ва чегара таснифини маҳаллий Кенгашда тасдиқлаш. Бунда бўлинадиган маҳаллаларнинг ҳосил бўладиган чегараларини инобатга олиш. Ҳар бир туман (шаҳар) бўлимларнинг кадастр ташкилоти билан хизмат кўрсатиш ва иш бажариш тўғрисидаги шартномасини расмийлаштириш;

  2. ПҚ-76-сонли қарор (30.12.2021) ижросини таъминлаш, айниқса маҳалла ҳудудидаги бўш ер майдонларини қаламча ва кўчат экиш учун маҳалла балансига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан олиш. бунда:

  • Бўш ер майдонларини аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш;

  • Мазкур қарорнинг 9 ва 10-бандларига асосан маҳалла балансига олиш чораларини кўриш.

  • Ушбу мазмундаги ҳокимлик қарорини қабул қилиш учун маҳаллий ҳокимликка илтимоснома билан мурожаат қилиш (намуна асосида) (Муддат 14 декабрь)

  1. Маҳалла бинолари ва ҳудудий бўлимлар биноларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини якунига етказиш. (Муддат 18 декабрь) 2023 йил 1 январдан бошлаб, маҳалла балансига қабул қилинмаган бино-иншоотлар давлат активлари қўмитасининг балансига ўтиши ва давлат мулки сифатида уни бошқа мақсадларда тасарруф этилиши мумкинлиги инобатга олинсин.

  2. Вазирлар Маҳкамасининг 610-сонли қарорига (18.10.2022) асосан кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган, ерга эгалик ҳуқуқи бўлмаган объектларни расмийлаштириш ва эгалик ҳуқуқини олиш бўйича тегишли ҳокимлик қарорини чиқариш.
    Download 22.23 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling