Топшириқлар 022 йил декабрдаги селекторда берилган


Download 22.23 Kb.
bet1/4
Sana20.12.2022
Hajmi22.23 Kb.
#1038554
  1   2   3   4
Bog'liq
Селектор топшириқлари (2)


ТОПШИРИҚЛАР
2022 йил 5 декабрдаги селекторда берилган:

  1. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш масаласида:

  • Маҳаллада совуқ об-ҳаво пайтида аҳоли хонадонларининг иситилиши ва ёқилғи билан таъминланганлиги, муаммоларни ўрганиш, уни бартараф қилиш бўйича маҳалладаги “бешлик”, фаоллар, кўча-гузар вакиллар тарикибида маҳалла штаби тузиш;

  • Ҳар бир қишлоқ (кўча, аҳоли пунктлари)га масъулларни бириктириш;

  • Маҳаллада муаммоларни қабул қилиш ва уларни тезкор кўриб чиқиш бўйича Навбатчилик ташкил қилиш;

  • Авария ҳолатларида альтернатив (муқобил) вариантлар шароитини яратиш;

  • Маҳалла штабининг пешлавҳаси (вывеска) ни штаб биносида осиб қўйиш;

  • Кўмир таъминотида муаммоларни аниқлаш ва штабга билдириш;

  • Электр таъминотидаги узилиши графиги билан аҳолини хабардор қилиш;

  • Узоқ ва чекка ҳудудлардаги аҳоли хонадонларидан хабар олиш;

  • Маҳалладаги кам таъминланган, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилалар хонадонларидан хабар олиш ва доимо улар аҳволи тўғрисида хабардор бўлиш;

  • Маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа (боғча, макта, тиббиёт, мадания, спорт) муассасалари объектларини ўрганиш;

  • Жамоат транспортидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш.

  1. Маҳалладаги шароити энг оғир аҳволдига оилаларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш;

  2. “Уч авлод учрашувлари”ни ўтказиш, сценарийси, ўтказиладиган жойи, дастури ва маршрутини тасдиқлаш. Олиб борилаётган ишлар тўғрисида кунлик ҳисоб тақдим этиш;

  3. Энерготежамкорлик тўғрисида аҳоли ўртасида тарғибот ўтказиш. Маҳалла биноси ва аҳоли хонадонларида қуёш панелидан фойдаланиш, ЎзСҚБ, АТИБ, ҚҚБ, ХБ тижорат банкларининг“Яшил кредит” тўғрисида аҳолини хабардор қилиш;

  4. ПҚ-353-сонли қарор ижроси бўйича маҳалланинг аниқ чегараларини белгилаш. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 48-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида маҳалла чегараси таснифи ва чизмаларини маҳаллий Кенгашда тасдиқлаш. Ушбу йўналишда дастлаб ҳар бир маҳалланинг ҳокимлик номига юборилган расмий илтимосномаси (намуна асосида), ҳокимликнинг масъулга йўллаган фишкаси, қўшни маҳаллалар билан келишиш, маҳалла чегараси чизмаси ва таснифини 5-10 декабрь кунларида сессияда тасдиқлаш кетма-кетликдаги вазифаларни амалга ошириш;

  5. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини тиклаш масканлари (вилоят бўйича 44 та) ПҚ-376-сонли (22.09.2022) қарор ижросини таъминлаш. Бунда маҳалладаги бўш турган ёки фойдаланилмаётган объект, бино, хоналар бериладиган ҳолатда 5 йилга тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш имкониятлари мавжуд. Бўш бино мавжуд бўлмаган ҳолатда 300 кв.м.гача бўш ер майдони ажратиш мақсадида жой танлаш.

  6. Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (Қоракўл, Олот, Жондор ва Пешку туманлари учун) 10 декабрь куни ўқув семинарларини ўтказиш.

  7. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг 2022 йил охиригача ва 2023 йилда амалга ошириладиган устивор вазифалари “Йўл харитаси”ни тайёрлаш. (намуна асосида)

  8. Маҳаллаларнинг расмий телеграмм канали ва гуриҳини яратиш. Бунда ҳар бир маҳалла учун камида 2 минг нафар аъзо бўлишини таъминлаш. (Муддат 3 кун)

  9. Аҳолига моддий ёрдам ва нафақалар тайинлашда маҳалла тизимининг вазифалари (ПҚ-654-сонли қарор асосида). Бунда ҳар ойнинг 10-15 санасигача “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га талабгор сифатида киритилган фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини ҳаққоний баҳолаб бериш ва маҳалла раисининг ЭРИ (электрон рақамли имзоси) калити билан тасдиқлаш;

  10. Ҳар бир маҳалла ҳудудида терак қаламчалари ва кўчат экиш ҳамда ушбу экилган ер майдонларини маҳалла балансига олиш;

  11. Шофиркон тумани Тошкент вилоят Оққўрғон тумани мисолида, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ҳамда уларнинг истиболдаги режаларини чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш;

  12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 485-сонли қарори асосида маҳалла фуқаролар йиғинининг 2022 йил 2-ярим йиллдаги фаолиятини рейтинг баҳолаш жараёни бошланиши муносабати билан рейтинг кўрсаткичларига таъсир қилувчи 11 турдаги кўрсаткичлар мезони билан ишлаш;

  13. Маҳалла биноларининг қурилиши ва уларни фойдаланишга топширишни белгиланган муддатларда амалга ошириш ҳамда очилиш тадбирларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш (Вобкент, Шофиркон туманлари);

  14. Вилоят ҳокимининг томорқа хўжаликлари, “Яшил макон” дастури, тўқсонбости экинлари, ерларни кузги шудгорлаш, дарахтлар ва узум токларини буташ тўғрисидаги топшириқларини бажариш;

  15. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини биноси, жумладан туман (шаҳар) бўлимларининг биноларида ёнғин хавфсизлиги ва ёнғинга қарши кураш (ўт ўчириш мосламалари) бурчаги ташкил қилиш ҳамда уларни техник талаблар асосида сақлаш.



Download 22.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling