Топшириқлар 022 йил декабрдаги селекторда берилган


йил 12 декабрдаги селекторда берилган


Download 22.23 Kb.
bet2/4
Sana20.12.2022
Hajmi22.23 Kb.
#1038554
1   2   3   4
Bog'liq
Селектор топшириқлари (2)

2022 йил 12 декабрдаги селекторда берилган:

  1. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ноқонуний уланиш ҳолатларининг олдини олиш (Бухоро туманида аҳоли хонадонларининг бир нечтасида ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган).

  2. Сектор раҳбарлари ва секторлар фаолияти 24 соатлик иш тизимига ўтказилади. Сектор раҳбари доимий секторда туриб фаолият юритади.

  3. Ҳар қандай муаммо, аввало маҳалладаги “бешлик” томонидан кейин сектор ва ҳокимлик томонидан бартараф этиш чораларини кўриши керак.

  4. Маҳаллалар кесимида ижтимоий муаммони келтириб чиқарувчи ҳар қандай ҳолатлар бўйича барча ижтимоий соҳа муассасалари, жумладан мактабгача таълим, халқ таълими, тиббиёт муассасаларининг (1-илова), кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг эҳтиёжи тўғрисидаги (2-илова), маҳаллалардаги мавжуд муаммолар тўғрисидаги (3-илова) маълумотни 12 декабрь куни соат 15-00 гача тақдим этиш;

  5. Ижтимоий объектларида кўмирга бўлган эҳтиёжнинг декабрь-январь ойларидаги миқдори, электро қувватлантирувчи двигатель (движок), қозонхоналарнинг таъмирланганлиги, ёнғин хавфсизилиги бурчагининг мавжудлигини ўрганиш;

  6. Ҳар бир маълумотни маҳалла раиси бошчилигида “бешлик” томонидан ўрганилиши ва тасдиқлаб бериш;

  7. Кам таъминланган аҳолининг кўмирга, суюлтирилган газга, озиқ-овқат, дори-дармон, даволаниш ва бошқа эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда манзилли рўйхатини шакллантириш;

  8. Ис гази ва ёнғиндан вафот этиш ҳолатларининг олдини олиш, аҳоли орасида кенг тарғибот ўтказиш, аҳоли хонадонларнинг иситш печларининг тўғри уланганлигини ва газ ёки бошқа ёқилғидан тўғри фойдаланилишини ўрганиш;

  9. Куз-қишни беталофат ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳамда аҳолига ўтказилиши лозим бўлган тарғиботлар тўғрисида ижтимоий ролик чиқариш;

  10. Ўтган ой ва жорий йил якуни билан аҳолининг ойлик маошлари, стипендия, пенсия ва нафақаларнинг вақтида тўланишини назоратга олиш;

  11. Маҳаллаларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси, шунингдек барча марказлар ва бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ярмаркасини ташкил қилиш;

  12. Қиш-баҳор ойларида маҳалладаги “бешлик”нинг, жумладан маҳалла раисларининг вазифаларини белгилаб бериш;

  13. Вилоятнинг жорий йилдаги ўртача ишсизлик кўрсаткичи 8,5 фоизни ташкил қилганлиги 75 минг нафар ишсизлар мавжудлиги аниқланди. Ушбу ишсизларнинг манзилли рўйхати барча маҳаллалар “бешлик”ка тақдим этилди. Ҳар бир ишсиз фуқаро билан индивидуал ёндашган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.



Download 22.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling