To’qima, organ, organizm


Download 81.46 Kb.
bet9/11
Sana17.06.2023
Hajmi81.46 Kb.
#1538792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
BIOLOGIYA FINAL (3)

J: Odam askaridasi

  1. Паразит геогельминт ҳисобланади. Одам организмидаги миграцияси икки ҳафтача. Паразитнинг ривожланиши инвазия бошланишидан то урғочилари тухум қўйишигача бўлган вақт 2.5-3 ойлар атрофида. Личинкалари одамда миграция қилади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Askarida (ascaris lumbricoides)

  1. Балғамда личинкалар аниқланиши, иммунологик реакциялар ва рентгенологик усуллар ( ўпкада «учувчан» эозинофил инфильтратлар мавжудлиги), личинкалар миграциясида қон эозинофилияси. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Askarida (ascaris lumbricoides)

  1. Паразит геогельминт ҳисобланади. Паразит тухумлари одам терисида 34- 36°С ҳароратда ва юқори намликда (70-90%) 4-6 соатдан кейин кислородли муҳитда инвазион бўлиб қолади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Bolalar gijjasi (enterobius vermicularis)

  1. Бу юмалоқ чувалчангларга мансуб паразитнинг ҳаётини давомийлиги бир ой атрофида. Асосан мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар касал бўлишади, чунки улар жамоада бирга ва инвазияни алоқа орқали ўтишига шароит мавжуд. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Bolalar gijjasi (enterobius vermicularis)

  1. Филяриотоз қўзғатувчиси тропик ва субтропик иқлимли мамлакатларда кенг тарқалган (650 млн бемор). Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Filariyalar (filaria)

  1. Уруғланган урғочи кунига 60 мингтагача тухум қўяди, улар фекалия билан бирга ташқи муҳитга чиқарилади. Тухумларнинг ривожланиши тупроқда содир бўлади. Оптимал шароитда (ҳарорат 25-30°С юқори намлик, кислород мавжудлиги) инвазион личинка 25-30 кун ичида ривожланади. Хўжайин организм ҳисобига овқатланади (паразит ингичка олдинги учи билан ичак шиллиқ пардасига худди тикиб қўйгандек ўрнашиб қон сўриб озиқланади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Trichocephalus trichiurus

  1. Фекалияда паразит тухумларини аниқлаш. Тухуми бочкасимон шаклда, қутбларида анча пуфаксимон моддалар кўринади (30-50 мкм). Қонда анемия қайд этилади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Trichocephalus trichiurus
203. Урғочисининг узунлиги 5 см гача. Олдинги учи қилга ўхшаб чўзилиб кетган, орқа учи сербар. Танасининг олдинги қисмида фақат ингичка қизилўнгач жойлашади, кейинги қисмида қолган аъзолари. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Trichocephalus trichiurus
204. Урғочисининг узунлиги 3 -4 мм, эркаги эса 1,5 - 2 мм бўлади. Урғочиларида жинсий тизими тоқ. Личинкалари кўндаланг тарғил мускул толалари ичига кириб олади, спирал шаклида ўралиб, атрофида 0,25-0,4 мм ли капсула ҳосил қилади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Trichinella spiralis
205. Паразит одамларда, табиий шароитда каламуш, чўчқа, мушук, ит, бўрсиқ ва бошқа ҳайвонларда паразитлик қилади. Вояга етган паразит ингичка ичакда, личинкалари кўндаланг тарғил мушакларда яшайди. Гап қайси
паразит ҳақида кетмоқда?
J: Trichinella spiralis
206. Ингичка ичакда личинкаларнинг капсулалари ҳазм бўлади, личинкалар ичак бўшлиғига чиқади ва 2-3 кундан кейин жинсий етук шаклларга айланади. Вояга етган чувалчанг қиска муддат хўжайини ингичка ичагида яшайди. Бу жойда уруғланиб, сўнгра эркаклари ўлади, уруғланганурғочилари бош томони билан ичакнинг шиллиқ қаватини тешиб, ичак деворига кириб, 30-45 кун давомида тирик личинкалар (2000 гача) туғади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Trichinella spiralis
207. Бу паразит личинкалари қон айланиш тизими орқали бутун организмга тарқалади ва кўндаланг-тарғил мускуллар¬да тўхтаб, мускул толалари, айниқса, диафрагма, қовурғалараро, чайнов мускуллари ичига кириб олади. Бу жойда 15 кундан кейин спиралга ўралади. 2-3 ҳафта ичида личинка атрофида капсула шаклланади. Олти ойдан кейин капсулага оҳак тўплана бошлайди. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Trichinella spiralis
208. Паразитни аниқлаш учун лаборатория текширувларидан умумий қон текшируви (эозинофилия) ва иммунологик усуллар ўтказилади, Бу усуллар касалликнинг 3-4 ҳафтасидан бошлаб ижобий натижа беради. Баъзида одамдан болдир орқа томонидаги икки бошли мускул ва дельтасимон мускулларидан гарпунчалар ёрдамида биоптатлар олинади ва микроскопик текширилади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Trichinella spiralis
209. Паразитнинг капсулага ўралган личинкалари 20-25 йилгача ҳаётчанлигини сақлайди. Капсулага ўралган личинка келгуси тараққиёти учун ҳайвонлардан бирининг ичагига ўтиши керак. Одам унинг учун биологик берк йўлдир. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Trichinella spiralis
210. Урғочисининг узунлиги 10 - 18 мм, эркагиники 8 - 11 мм. Бош томони орқага қараб эгилган. Оғиз томони оғиз капсуласи билан ўралган бўлиб, унинг ичида тўртта кутикулали тишлари жойлашган. Эркагида танасининг орқа томонини учи кенгайган ва жинсий халтачага айланган. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Ancylostoma duodenale
211. Вояга етган шаклининг локализацияси ўн икки бармоқ ичакда. Уруғлангандан кейин урғочиси тухум қўяди. Тухумлари бемор ахлати билан ташқарига чиқади. Қулай ташқи муҳитда (ҳарорат 25 - 27°С) 24 соат ўтгач тухумлардан рабтидли (инвазион бўлмаган) личинкалар чиқади. Рабдитли личинкалар тупроқда чириган органик моддалар билан озиқланади, бир неча марта туллагандан кейин филяриясимон (инвазион) личинкаларга айланади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Ancylostoma duodenale
212. Бу юмалоқ чувалчанг билан зарарланиш йўллари: 1) фаол инвазия одатда, личинкаларнинг одамни оёқ ёки қўл териси орқали кириши билан юз беради, 2) пассив инвазия орқали бўлса ифлосланган овқатни еганда ёки сув ичганда личинкалар ичакка тушади ва ривожланиб, вояга етади 3) трансплацентар йўл билан. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Ancylostoma duodenale
213. Иккинчи марта туллаганда устидаги пардаси ажралади, лекин тушиб кетмайди, личинка гўё жилд ичида ётгандек бўлади. Инвазия филяриясимон личинкаларнинг одамни оёқ ёки қўл териси орқали кириши билан юз беради. Хўжайини терисига кириб олган личинкалар миграция қилади: қон томирлар системасига ўтиб, биринчи юракка, сўнг ўпка капиллярларига боради ва альвеолаларга тушади ва нафас йўллари орқали ҳалқумга оғиз бўшлиғига тушади ва ютилади, ўн икки бармоқ ичакка тушади. Миграция 5 кун давом этади. Агар оғиз орқали личинка организмга тушса, миграция кузатилмайди. 4-5 ҳафтада личинкалар вояга етади. 6-8 ҳафтадан кейин фекалияларда тухумлари анқланади. Вояга етгани 5-6 йил яшайди. Личинкалар ичак шиллиқ пардасига ёпишиб ривожланади ва вояга етади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Ancylostoma duodenale
214. Бу паразитларнинг лаборатор диагностикаси фекалияларда уларнинг тухумини аниқлашга асосланган. Тухумлари овал шаклида (40-60 мкм), учлари тўмтоқ, шаффоф қобиқ билан ўралган. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Ancylostoma duodenale
215. Бу паразит билан зарарланиш иқлими нам бўлган тропик ва субтропик мамлакатларда кенг тарқалган (Жанубий –Шарқий Осиё, шарқий ва Жанубий Африка, Жанубий Америка). Бу узунлиги 2-3 мм гача бўлган айрим жинсли, кичик шаффоф ипсимон нематодалар. Инвазион бўлмаган личинкалари 0,1-0,3 мм ли. Баъзи ҳолларда рабдитли личинкалар эркин яшовчи урғочи ва эркакларга айланади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Strongyloides stercoralis
216. Паразит ичакнинг крипталарида (Либеркюн безлари) яшайди. Шу ерда урғочиси уруғлангандан кейин тухум қўяди, эркаги эса ўлади. Тухумдан рабтидли личинкалар чиқади. Баъзи ҳолларда, ичакда чиққан ва унда 24 соатгача туриб қолган личинкалар ҳам бўлади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Strongyloides stercoralis
217. Рабтидли личинкаларнинг тупроқда ривожланиши икки йўл билан бўлади: 1) ноқулай шароитда инсон нажаси билан тупроққа тушган рабдитли личинкалар 1-4 кундан кейин филяриясимон личинкаларга айланади ва тери орқали фаол кириб бориши билан одамни зарарлайди. 2) қулай шароитда рабдитли личинкалар эркин яшовчи урғочи ва эркакларга айланади, улар тупроқда узоқ вақт яшаши мумкин ва рабдитли личинкаларнинг янги авлодларини ҳосил қилади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Strongyloides stercoralis
218. У одамнинг ингичка ичагида яшайди, ичак бўшлиғига (либеркюн безлари), ўт йўли ва ошқозон ости бези йўлларига кириб боради. Ҳар бир урғочи кунига 50 га яқин тухум қўяди. Баъзи ҳолларда ичакда 24 соатгача туриб қолган рабтидли личинкалар туллайди ва филяриясимон личинкаларга айланади (аутосуперинвазия), ичак деворининг шиллиқ қавати орқали қон томирларига кириб боради ва миграция қилади. Личинкалари ўпкада ҳам етук шаклга айланиши мумкин. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Strongyloides stercoralis
219. Паразитни диагностика қилишда уни рабтидли личинкаларини янги илиқ фекалияларда, дуоденал ширада, балғамда, қусуқ массаларида аниқлаш мумкин. Қонда юқори эозинофилия кузатиладаи. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Strongyloides stercoralis
220. Урғочисининг узунлиги 32-120 см бўлади, эркаги эса 3 см дан ошмайди. Жинсий тешиги йўқ, шунинг учун личинкалар урғочисининг олдинги томонидаги кутикула қаватини тешиб ёки оғзи орқали ташқарига чиқади. Африка ва Осиёда тарқалган бу паразит кўпинча оёқ териси остида яшайди. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Dracunculus medinensis
221. Бу юмалоқ чувалчангнинг асосий хўжайини одам, оралиқ хўжайини циклоп. Одам сувни ичган ёки оғзини чайқаган вақтда циклопларни ютиб юборади ва паразит билан зарарланади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Dracunculus medinensis
222. Жинсий етук шакллари тери ости ёғ клетчаткасида локализацияланади. Паразит танасининг анчагина қисмини бачадон эгаллаб, унда кўп личинкалар- микрофилляриялар (0,5-0,7 мм ли) тараққий этади. Личинкалар етилганида терида пуфак (диаметри 2-7 см) пайдо бўлади. Одам сувга тушганида личинкалар урғочисининг олдинги томонидаги кутикула қаватини тешиб сувга чиқади. 3 млн. га яқин личинкалар чиқиши мумкин. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Dracunculus medinensis
223. Бу паразит личинкалари сувда 3-6 кун яшайди, сўнг сувда кўплаб учрайдиган оралиқ хўжайини – циклоп танасига ўтиб, ривожланади. Одам бу сувни ичган ёки оғзини чайқаган вақтда циклопларни ютиб юборади. Ошқозон-ичак йўлида циклоплар ҳазм бўлиб кетади, микрофиляриялари эса хўжайинини ичак деворини тешиб, қон томирлар тизимига ўтади. Қон, тўқима суюқлиги орқали тери ости клеткасига бориб, воягa етади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Dracunculus medinensis
224. Паразитнинг патоген таъсири: личинкалари ичак деворини, урғочиси тери ости клетчаткани механик шикастлайди. Одам оёғида яралар ҳосил бўлади, оғрийди. Агар паразит йирик бўғимларда локализация қилган бўлса касалликни оғир кечиши кузатилади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
C J: Dracunculus medinensis
225. Овогельминтоскопиянинг бу усулида NaCl нинг тўйинган эритмасидан фойдаланилади. Нематодалар тухумлари, пакана гижжа тухумлари қалқиб чиқади.
J: Fyulleborn usuli
226. Овогельминтоскопиянинг бу усулида 5 - 10 г нажас 100 - 200 мл натрий нитрат тузининг тўйинган эритмаси билан аралаштирила¬ди (1:20 нисбатда), 15 - 20 минутдан сўнг аралашманинг юзасига гельминтларнинг тухумлари қалқиб чиқади. Тенеидлар онкосфераси ва трематодалар тухумлари қалқиб чиқмайди.
J: Kalantaryan usuli
227. Овогельминтоскопиянинг бу усулида гельминт тухумининг солиштирма оғирлиги суюқликни солиштирма массасидан катта бўлса, гельминт тухумлари чўкмага тушади. Трематодларни аниқлашда қўлланади.
J: Fyulleborn usuli
228. Трихинеллёз диагностикаси учун асептик шароитда кичкина бўлак (бир неча грамм) дельтасимон ёки оёқни икки бошли мускулидан гарпунчалар ёрдамида намуна олиниб, микроскоп остида кўрилганида мускул толалари орасида капсула ичида спирал бўлиб ўралиб олган трихинелла личинкалари аниқланади.
J: Parazitologik tashxis (biopsiya)
229. Бир томчи глицериннинг 50 % ли сувдаги эритмасини буюм ойнасига томизилади, сўнг нўхат катталигидаги нажасни ёғоч таёқча билан олиб глицерин эритмасига яхшилаб аралаштирилади. Нажас суркалган буюм ойнасини қоплагич ойнача билан ёпиб, микроскоп остида текширилади.
J: Nativ surkash usuli
230. Одам, ҳайвон ва ўсимликлардаги инвазион ва инфекцион касалликлар қўзғатувчиларига қарши уларга қарши комплекс равишда фаол кураш бўлиб, гельминтни биологик тур сифатида маълум бир худудда йўқ қилиш.
J: Devastatsiya
231. Кана иксод оиласидан. Лайм касалини, энцефалит, марсель иситмаси (Rickettsia conorii) ва туляремияни ташувчиси ҳисобланади.
J: It kanasi (Ixodes ricinus)
232. Кананинг танаси овал шаклида, танасини орқа томонидан қалқончаси қоплаб туради. Эркак кананинг дорсал қалқончаси унинг бутун танасини қоплаб туради. Урғочиси, личинкаси, нимфасини дорсал қалқончаситанасининг орқа томонини олдинги қисминигина қоплайди. Эркак кана жигарранг, 2,5 мм. Урғочи кана 3-4 мм, тўйингани 11 мм гача катталикда бўлади.
J: It kanasi (Ixodes ricinus)
233. Бу кана синантроп, уч хўжайинли паразит. Ривожланиши тўлиқ эмас: тухум, личинка, нимфа ва имаго даврлари ҳар хил ҳайвонларда қон сўради. Асосан итларда, ва унинг ёввойи аждодларида паразитлик қилиб яшайди. Марсель иситмаси, туляремия касаллигини тарқатади. Ривожланиш цикли 3-4 ой ичида якунланиши мумкин. Битта сезонда иккита генерацияси ҳам ривожланиши мумкин.
J: It kanasi (Ixodes ricinus)
234. Бу кананинг хўжайини асосан итлар, кам ҳолларда от, қўй, эчки, қорамолда ҳам паразитлик қилиб яшайди. Одам танасида ҳам яшаши мумкин. Итларда филяриоз, пироплазмоз, гемогрегаринозни ташувчиси. Одамда кана тошмали терламаси (риккетсиоз), марсель иситмаси, кана испан-африка қайталама терламаси (спирохеталар)ни қўзғатувчисини ташийди.
J: It kanasi (Ixodes ricinus)
235. Кана асосан Осиё ва Европанинг ўрмон ҳудудларида, тайгада кенг тарқалган. Яна Олтой, Тянь-Шань, Жанубий Сибир ўрмон тайгаларида ҳам учрайди.
J: It kanasi (Ixodes ricinus)
236. Кана бутун ареал бўйлаб кана энцефалити вирусини ташувчиси. Ку иситмаси тарқалган ўрмон худудида Бернет риккетсиясини спонтан ташувчисидир. Ғарбий Сибирь ва Сахалинда туляремия қўзғатувчисини тарқатади.
J: Tayga kana ( Ixodes perdulcatus)
237. Вояга етган каналарда жинсий диморфизм яққол кўзга ташланади. Эркак канада танасининг қаттиқ скелети сақланади, оғиз аппаратининг баъзи аъзолари редукцияга учрайди. Урғочисида эса ансинча, танасининг қаттиқ скелети редукцияга учрайди, оғиз аппарати ривожланади. Эркаги ва урғочиси ташқи жинсий аппарати ҳам фарқ қилади. Урғочиси тухум қўйишда функционал бўлган Женэ аъзосига эга.
J: Tayga kana ( Ixodes perdulcatus)
238. Кананинг танаси узунчоқ овал. Урғочисининг узунлиги 8 мм, эни 4,5 мм, эркагини 6 мм, эни 3,5 мм. Оч кананинг ранги кулрангсимон бўлиб, хитин қавати буришган бўлади.
J: Ornitodorus kanasi ( Omithodorus papillares)
239. Бу каналар уй қушларида, мушукларда ва бошқаларда, жумладан, одамларда ҳам паразитлик қилади (вақтинчалик эктопаразит) ҳамда аргазидоз касалини чақиради. Бу каналар узоқ вақт (11 йил) озиқланмасдан яшай олиши мумкин.
J: Ornitodorus kanasi ( Omithodorus papillares)
240. Бу кана спирохеталарнинг – кана қайталама терлама ва кана боррелиозини қўзғатувчисини ташувчиси. Кана чаққанида спирохеталар билан ифлосланган оғиз аппарати орқали ва каналар фекалиясини терига тушиши орқали спирохеталар одамга юқади. Касаллик қўзғатувчисини трансовариал тарзда хам юқтириши мумкин.
J: Ornitodorus kanasi ( Omithodorus papillares)
241. Кана бир неча минутдан 1-2 соатгача озиқланади. Урғочи кана бу вақтда ўз вазнидан 6 -12 мартагача кўп қон сўради, эркаги фақат 2-3 мартагача. Урғочиси бир вақтда 50 дан 200 тагача тухум қўяди. Кемирувчи ҳайвон инларида, пахса девор ёриқларида ва бошқа жойларда учрайди. Ноқулай шароитда нимфалар туллаши ортади.
J: Ornitodorus kanasi ( Omithodorus papillares)
242. Каналар Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг айрим давлатларида (Эрон ва Хиндистон) кенг тарқалган. Улар кемирувчи хайвон инларида, ғорларда, пахса девор ёриқларида ва бошқа шунга ўхшаш иморатларда кўплаб учрайди. Ҳаёти давомида бир неча марта озиқланади.
J: Ornitodorus kanasi ( Omithodorus papillares)
243. Каналар ўлчами 0,3 - 0,4 мм, ранги оч хира, хитини кўпроқ бўлган жойлари сариқроқ. Танасида ҳар хил ўсимталари ва тиканаклари бўлади. Кўзлари бўлмайди. Оёқлари калта ва йўғон, учида сўрғичлари бўлади. Бутун тана юзаси билан нафас олади.
J: Qo‘tir kana (Sarcoptes scabiei)
244. Бу каналар одам ва ҳайвонлар терисида паразитлик қилади. Улар эпидермиснинг шох қатлами билан Мальпиги қатлами чегарасида ўрнашиб, тўқималар билан озиқланади, терида йўл очади. Урғочиси бир кунда 2-3 мм йўл очади, эркаги йўл очмайди.
J: Qo‘tir kana (Sarcoptes scabiei)
245. Оталангандан кейин урғочи кана 50 тагача тухум қўяди. Тухум қўйгандан бошлаб то вояга етгунга қадар бўлган ривожланиши 12 -15 кун давом этади. Вояга етгани 2 ойгача яшайди. Касал одам билан қўл бериб кўришилганда ёки унинг буюм ва кийим-кечакларидан фойдаланилганда ҳам кана юқади.
J: Qo‘tir kana (Sarcoptes scabiei)
246. Бу каналар айниқса, бармоқлар орасидаги, қўлни букиладиган жойларидаги терини зарарлайди. Каналар чидаб бўлмас даражада баданни қичиштиради. Қичишган жойлар қашланганда каналар тирноқ орасига кириб қолади ва одам уни баданининг бошқа жойларига юқтиради. Қичиган жойларга иккиламчи инфекция тушади.
J: Qo‘tir kana (Sarcoptes scabiei)
247. Бу кана тухумлари эпидермис шох қаватининг пастки қисмида ривожланади. Асосий йулдан ташқари ҳар 1 - 2 мм да урғочи кана тиккасига қараб ташқарига калта йўл очади, бу вентиляция тешикчаларидир. Мана шу йулларига ҳар куни 2—3 тадан тухум кўяди. Тухумдан чиққан личинка шу тешикчалар орқали чиқади ва терига киради. Метаморфоз папулаларда амалга ошади. Личинкалари ва нимфалари (протонимфа ва телеонимфа) ҳам урғочиси очган йўлларда жойлашади, ёки мустақил йўл очишади.
J: Qo‘tir kana (Sarcoptes scabiei)
248. Бу кананинг эркаги ва иккинчи нимфа даврини ўтаётган (телеонимфалар) урғочилари тери устига чиқиб оталаниш содир бўлади. Сўнг эркаги ўлади. Телеонимфа эса терига кириб вояга етади ва тухум қўйишни бошлайди. Эркак кана битта нимфа даврини ўтайди. Тухумдан имагогача бўлган ривожланиш 12 -15 кун. Уч ойда 150 млн тагача кўпайиши мумкин. Вояга етган урғочилари 2 ойгача яшайди.
J: .Qo‘tir kana (Sarcoptes scabiei)
249. Одам терисида яшовчи майда кана. Деярли ҳамма одамда учраши мумкин. Одам учун зарари йўқ, комменсал, бироқ қаттиқ зарарланганда демодекоз касалини келтириб чиқаради.
J: Demodex folliculorum
250. Бу кананинг танаси шаффоф. Ривожланишида тухум, личинка, протонимфа, нимфа, имаго даврларини ўтайди. Ривожланиш цикли 14- 20 кун. Эффектив ҳазм системасига эга, чиқиндиларини газга айлатира олади. Анус йўқ, ичаги умрини охиригача ўсади.
J: Demodex golliculorum
251. Бу каналар одам терисининг ранги, жинси, келиб чиқишидан қатъий назар барча одамларда учрайди. Масалан, Токелауда текширилган одамларнинг 7,6%, ғарбий Нью-Йоркда 55% ида, 70 ёшдан ошганларда эса деярли 100 % учраш эҳтимоли бор. Янги туғилган чақалоқларда учрамайди. Кана ёғ безлари йўли, соч фолликуласида ўрнашади.
J: Demodex folliculorum
252. Кана ёғ билан озиқланади. Битта фолликулада битта ёки бир нечта индивид жойлашади. Бунда гнатосома (оғиз атрофи) пастга йўналади, оёқлари эса фолликул эпителийсига, фолликуланинг очиқ томонидан эса узун танаси чиқиб туради.
J: Demodex folliculorum
253. Бу кана Шарқий Осиё кана тошмали терламаси, омск геморрагик иситмаси, кана энцефалитини, ўлат, туляремия, бруцеллёз, листериоз, Ку иситмаси қўзғатувчисини ташувчисидир. Йирик шохли қорамол, уй туёқли ҳайвонлари, ёввойи туёқли ҳайвонлар, қуён ва типратиканлар қонини сўриб озиқланади. Бир йил давомида тўлиқ ривожланиш циклини ўтайди.
J: Dermacentor marginatus
254. Бу кана ривожланишини барча фазасида ясси, четки, овал кўзларга эга. Яйловларда учрайди. Ривожланиш цикли: бир-, икки-, уч хўжайинли.
J: Dermacentor marginatus
255. Оч вояга етмаган каналар ойлар давомида ўтларда, буталарнинг пастки шохларида ўз ўлжасини пойлаши мумкин. Бу яйлов каналари ўтлоқларда боқиладиган ҳайвонлар қони билан озиқланади. Бир марта чақади, ва яна ерга тушади. Агар ҳаёт цикли кузга тўғри келиб қолса, шу ҳолда қишлайди, баҳорда яна ривожланишни давом эттиради.
J: Acarina
256. Бу авлод чивинлари тухумларини оқмайдиган ёки оқадиган тоза, очиқ сув ҳавзаларига қўяди. Тухумларида ҳаво камералари бўлиб, сув юзасида қалқиб туради.
J: Anopheles
257. Бу авлод чивинлари тухумини ёмғирдан қолган кўлмакларга, суви бор идишларга, сувли, зах жойлардаги субстрактларга биттадан қўяди. Одатда уларнинг ривожланиши деярли қуриб қолаётган сув ҳавзаларида кузатилади. Тухумида ҳаво камералари йўқ, узунчоқ овал шаклида.
J: Aedes
258. Бу чивинларнинг тухумида ҳаво камераси бўлмайди, шунинг учун тухумини бир-бирига тик айлана ўқи бўйича ёпишган ҳолда сув юзасига қўяди. Натижада қайиқчага ўхшаш тухумлар тўплами ҳосил бўлади.
J: Culex
259. Бу чивин личинкалари сифонга эга эмас, личинкаларининг танаси сув юзасига параллел жойлашади.
J: Anopheles
260. Бу чивин ғумбагининг нафас олиш найлари конуссимон бўлиб, гўё карнайча кўринишида бўлади. Бош кўкрак қисмини орқа томонида жуфт нафас олиш сифонлари жойлашади. Улар ёрдамида ғумбак сув юзасида осилиб тургандек бўлади.
J: Anopheles
261. Бу чивин қанотида тўртта қорамтир доғи бор. Урғочиси ва эркагининг пастки жағ пайпаслагичлари узунлиги хартумча узунлигига тенг келади. Фақат эркагининг пастки жағ пайпаслагичлари учи кенгайган бўлади.
J: Anopheles
262. Бу чивинлар сариқ иситма - оғир тропик касаллик қўзғатувчисини Денге иситмасини қўзғатувчисини специфик тарқатувчисидир.
J: Aedes
263. Бу пашшанинг оғиз аппарати яловчи-сўрувчи. Қаттиқ озуқаларни олдин сўлаги билан юмшатади, сўлакдаги хазм ферментлари таъсирида қаттиқ озуқа модда суюлади ва хартуми ёрдамида сўрилади.
J: Uy pashshasi (Musca domestica)
264. Ҳаёт цикли: Уруғланган урғочи пашшалар ҳаётининг 9-кунидан бошлаб ҳарорат17–18 ºС дан паст бўлмаганида ҳожатхона ахлати, от, чўчқа гўнги, ахлат ўраларга, чириб бораётган органик моддаларга ва ошхона чиқиндиларига 150 тагача тухум қўйишлари мумкин. Ҳарорат 35–45 ºС да бир суткадан кейин тухумидан личинка чиқади, ва 1-2 ҳафтада тупроқда ҳарорат 25 ºС дан юқори бўлмаганида ғумбакка айланади. Бир ойдан кейин икки қанотлиларнинг янги авлоди пайдо бўлади. Ҳаётини давомийлиги бир ой.
J: Uy pashshasi (Musca domestica)
265. Бу пашша кўпгина юқумли ичак касалликларининг қўзғатувчиларини (вабо, паратиф, ичбуруғ), сил, бўғма, гельминт тухумларини, протистлар цисталарини механик ташувчиси. Бу ҳашарот танасида 6 млн. бактерия, ичагида 28 млн. гача бактерия мавжуд бўлади.
J: Uy pashshasi (Musca domestica)
266. Бу пашша Африка континентининг ғарбий худудларида учрайди. Одам уйларига яқин бўлган дарё ва кўл қирғоқларида, намлиги юқори бўлган тупроқда учрайди. Урғочиси тирик личинка туғади. Личинка тупроқда ғумбакка айланади ва 3- 4 ҳафтада имаго чиқади. Бутун ҳаёти давомида (3 – 6 ой) урғочиси 6 – 12 та личинка туғади. Одам ва ҳайвон қонини сўради, резервуар ва африка трипаносомозини специфик қўзғатувчисидир.
J: Se-se pashshasi
267. Бу пашша личинкаларини ҳайвонларнинг терисига, кўзига, бурун ва қулоқларига қўяди. Личинкалар тирик тўқималар билан озиқланиб, уларда йўллар очади ва тўқималарни суяккача еб боради. Личинкалар тарқатган касаллик миаз деб аталади. Миаз оғир касаллик бўлиб, кучли оғриқ, тўқималар некрози кузатилади. 5 – 7 кундан кейин личинкалари тупроққа тушади, ғумбакка айланади. Профилактика чоралари одамларни пашшалар ҳужумидан асрашга қаратилган.
J: Volfart pashshasi (Wohlfahrtia magnifica)
268. Пашшанинг узунлиги 5 - 6 мм бўлиб, кулрангли хитин пўстлоғи билан қопланган бўлади. Кўкрагида қорамтир йўллари, қорин томонида доғлари бор. Оғиз тешигининг икки ёнида четлари аррага ўхшаган оғиз ўсимталари бўлади, шулар ёрдамида тери эпидермисини жароҳатлайди, қон сўриб озиқланади (эркаги ва урғочиси). Сўлагидаги заҳарли моддалар кучли таъсирга эга. Чақиши оғриқли. Сибир яраси ва сепсисни механик ташувчиси.
J: Kuzgi pashsha (Stomoxys talcitrans)
269. Бош сочларида бўлиб,ўз тухумини (сиркаларни) сочга ёпиштириб кўяди. Бу ҳашарот танасининг катталиги эркагиники 2—3 мм, урғочисиники 4 мм лар. Оғиз аппарати санчиб-сўрувчи. Урғочи бит қорнининг охирги учи иккига айрилган, эркагида юмалоқланган. Сутка давомида 2 -3 марта одам қонини сўради, бир неча кунлаб оч қолиши ҳам мумкин. Умри давомида 150 тагача тухум қўяди.
J: Kiyim biti (Pediculus humanus)
270. Ҳашарот кийим-кечакларнинг чокларида яшайди ва шу жойларга сирка қўяди. Қон сўриб озиқланади. Умри давомида 300 тага яқин тухум қўяди.
J: Kiyim biti (Pediculus humanus)
271. Бу битлар бит қайталама терлама ва бит тошмали терламани қўзғатувчиларини специфик ташувчиси. Бит қайталама терлама билан зарарланиш (қўзғатувчилар Обермейер спирохеталари) махсус контаминация (бит эзилганида унинг гемолимфаси тушган жойдаги тери орақали спирохеталарни терини қичиш натижасида кириши) йўли билан бўлади. Бит тошмали терлама билан зарарланиш (қўзғатувчилари Провачек риккетсиялари) контаминация (бит фекалиясини терига ишқаланиши) ёки махсус контаминация (бит эзилганида унинг ичагидаги таркиб чивин чаққан жойдан ёки тери қашланган жойдан кириши) йўли билан бўлади. Гап қайси бит ҳақида?
J: Kiyim biti (Pediculus humanus)
272. Бу битлар одам баданининг тукли жойларида паразитлик қилади: қовда, қўлтиқ таги тукида, соқолида, хатто қош-киприклари орасида. Урғочиси 50 тагача тухум қўяди. Ҳаёт цикли давомийлиги 22 – 27 кун.
J: Qov biti (Phthirus pubis)
273. Бу ҳашарот танаси икки ёнидан сиқилган, қаттиқ ялтироқ хитинли кутикула билан қопланган, қанотлари йўқ. Тана юзасида хитинлашган тукчалар, қаттиқ тишчалар бор. Бошида калта мўйловлар, бир жуфт оддий кўзлари бор. Узун ва мушакли орқа оёқлари ёрдамида сакраб тез ҳаракатланади. Оғиз аппарати санчиб-сўрувчи типда.
J: Burgalar (Aphaniptera)
274. Бу ҳашаротлар тўлиқ метаморфоз билан ривожланади, давомийлиги 19 кун. Тухумларини органик чириндиларга бой бўлган жойларга, пол ёриқларига, ҳайвонлар инига, қуруқ ахлат бор жойларга қўяди. Тухумдан чувалчангсимон личинкалар (оёқлари йўқ) чиқади. Маълум вақтдан кейин личинкалари ғумбакка айланади. Тухум кўйиш албатта иссиқ қон сўриши билан боғланган. Личинкалари чириётган органик қолдиқлар билан озиқланади.
J: Burgalar (Aphaniptera)
275. Вақтинчалик эктопаразитлар (чақиши қичишиш, дерматитга сабаб бўлади) ўлат (чума) ва туляремия кўзғатувчиларини тарқатади. Ўлатни табиий резервуарлари кемирувчилардир (каламушлар, суғур ...). Ўлат одамга қуйидаги йўллар орқали юқиши мумкин: ҳашарот қон сўрганида қон билан бирга ўлат таёқчаларини юқтиради (инокуляция), контаминация йўли билан юқиши мумкин – ҳашарот фекалияларидаги ўлат таёқчалари терини қашлаш орқали ўтиши, бемор билан яқин алоқада бўлганда ҳаво-томчи йўли орқали. Гап қайси ҳашарот ҳақида кетмоқда.
J: Odam burgasi (Pulex irritans)
276. Оғиз аппарати кемирувчи типда. Ҳаёт цикли ривожланиши тўлиқ бўлмаган ривожланиш билан бир неча ой давом этади. Урғочиси тухумларини пилла ичига қўяди ва пиллаларини 14 – 15 кун ўзи билан олиб юради. Тунда фаол, кундузилари ёриқларга беркинади. Одам яшаш жойида уларни мавжуд бўлиши учун шароитлар керак: намлик, маълум бир ҳарорат, етарлича озуқа. Озиқ овқатлар билан, одам чиқиндилари, ажратмалари билан озиқланади.
J: Tarakan (Blattoidea)
277. Ўлчами 8 мм гача (эркаги урғочисидан кичикроқ), қанотлари редукцияланган. Хитин қоплами тўқ жигарранг-қизил рангда, ҳид чиқарувчи безларидан специфик ҳид чиқади, танаси дорсовентраль томонга яссилашган. Қорнини шакли қон билан тўйинганлигига қараб узунчоқ овал шаклдан думалоққача ўзгаради. Бу қайси ҳашарот?
J: Ko‘rpa qandalasi (Cimex lectularius)
278. Бу ҳашарот кундузи ва суньий ёритилган хоналарда пол ёриқларига, плинтус орқасига, мебель орқаларига беркинади. Тунда чиқиб одамга хужум қилади ва қон сўради. Урғочилари пол ёриқларига, китобларга, кийим кечаклар, чойшабларга тухум қўяди. 2 – 3 ҳафтадан кейин (ҳароратга боғлиқ) тухумларидан личинкалар чиқади, личинкалари ҳам қон билан озиқланади. Личинкалари бир неча марта туллайди ва имагога айланади. Вояга етганлари ва личинкалари узоқ муддат оч юра олади.
J: Ko‘rpa qandalasi (Cimex lectularius)
279. Ҳашаротни ўлчамлари йирикроқ (1,5–3,5 см), овал, танаси дорсовентраль томонга яссилашган, қанотлари яхши ривожланган. Биологик хусусиятлари: кемирувчилар инларида яшайди, тунда одамга хужум қилиб, одамни бўйни, юзи (кўпроқ лаб атрофлари) терисига хартумчасини санчиб қон сўради. Қон сўрганида қайрилиб чаққан жойига ёки қашланган терига дефекацияни амалга оширади. Вақтинчалик эктопаразит, Жанубий Америкада кенг тарқалган америка трипаносомози қўзғатувчисини специфик ташувчиси (Шагас касали). Гап қайси ҳашаротҳақида?
J: Ko‘rpa qandalasi (Cimex lectularius)
280. Бу ҳашарот эркаги ўсимлик шираси билан, урғочиси қон сўриб озиқланади (кечаси иссиқ ва дим пайтда). Чаққан жойида оғриқ, пуфак, қичишиш бўлади. Лейшманиоз ва паппатачи иситмасини ўзига хос ташувчиси. Қўзғатувчиларни трансовариал ташувчиси.
J: Iskabtopar chivini (Phlebotomus pappatasil)
281. Бу ҳайвонлар заҳари махсус заҳар безларида бўлади ёки заҳарли метаболитларни ҳосил қилади ва турли органларида тўплайди (медуза, чаён, илонлар, балиқлар). Заҳарлилик бу ҳайвонларда турга хос белги.
J: Ikkilamchi zaxarli hayvonlar
282. Ҳайвонлар – атроф-муҳитдаги экзоген заҳарни ўзида тўплайди, яъни заҳарли моддаларни аккумуляция қилади, лекин заҳар ҳосил қилмайди. Бошқа организмлар томонидан истеъмол қилинса токсик хусусиятни намоён қилади.
J: Ikkilamchi zaxarli hayvonlar
283. Ҳайвонлар махсус заҳар мосламаларига эга ва шулар (тиши, найзаси) ёрдамида жароҳат пайдо қилади, душман танасига заҳрини киритади (илонларни заҳар тиши, арилар ниши, медуза пайпаслагичларидаги отилувчи ҳужайралар).
J: Faol qurollangan zaharlilar
284. Ҳайвонларда жароҳат пайдо қилувчи махсус мосламаси йўқ, заҳари махсус заҳар безларида бўлади. Заҳар (ўлжаси терисига тегиши натижасида) ўлжани ҳалок этишда ва ўзини ҳимоя қилишда ишлатилади (амфибиялар терисидаги безлар, ҳашаротларнинг аналь безлари).
J: Faol qurollanmagan zaharlilar
285. Бу ҳайвонлар (балиқлар, думли амфибиялар, моллюскалар) заҳарли метаболитларни ҳосил қилади ва турли органларида тўплайди. Ва ўлжасини ҳазм йўлига тушганида хавф туғдиради.
J: Passiv zaharli hayvonlar
286. Бу ҳайвонларнинг отилувчи ҳужайралари нейротроп заҳар (синапсларни блоклайди) ажратади. Терининг “куйган” жойида оғриқ, қизариб қолиш, тошмалар бўлади. Умумий аломатлар: тана ҳароратининг кўтарилиши, титроқ тутиши, бел ва оёқларда оғриқ, уйқусираш, галлюцинация, алаҳсираш, нафас олиш ва юрак уришининг бузилиши, оғир ҳолатларда ўлим.
J: Faol qurollangan hayvonlar*
287. Фаол қуролланган заҳарли ҳайвонларлар, охирги қорин бўғимида жойлашган заҳар безларига эга. Нейротроп заҳар ажратади, нерв мускул синапсларини блоклайди. Чаққан жойда гиперемия, шиш пайдо бўлиб, сезиш ҳисси йўқолади. Терида сероз суюқлик билан тўлган пуфакчалар ҳосил бўлади. Умумий белгилар: бош оғриғи, холсизлик, нафас олишни қийинлашиши, болаларда тахикардия.
J: Scorpiones
288. Фаол қуролланган заҳарли ҳайвонларлар заҳар безларига эга. Заҳар бези йўли хелицера асосига очилади.
J: O‘rgimchaklar (
289. Фаол қуролланган заҳарли ҳайвонларлар. Заҳарли безлари қорнининг орқа қисмида жойлашган. Заҳар нейротроп ва цитотоксик таъсирга эга. Кучли аллерген. Чаққанда оғрийди, шишади, қизаради. Умумий белгилар: аллергик реакциялар. Заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш ва давоси: нишни олиб ташлаш, чаққан жойни дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш, чақмаслиги учун махсус кийимдан фойдаланиш.
J: Hashorotlar sinfi (asalarilat, ari)
290. Юқори жағидаги заҳарли тишига заҳар бези йўли очилади. Заҳари нейротоксин, цитотоксин, гемолизинларга эга. Чаққан жойида оғриқ, шиш, яллиғланиш намоён бўлади. МНС ни шикастлайди, нафас олиш секинлашади, ютиниш қийинлашади, нутқ бузилади. Рефлекслар тормозланади, патологик уйқу бошланади. Асфиксия ўлимга олиб келиши мумкин.
J: Sudralib yuruvchilar sinfi. Aspid va dengiz ilonlari oilalari
291. Қорақурт ўргимчаги заҳарли модда ҳосил бўлишига кўра қайси гуруҳга мансуб?
J: Neyrotrop
292. Чаён заҳарли модда ҳосил бўлишига кўра қайси гуруҳга мансуб?
J: Sitotoksin
293. Баъзи амфибиялар терисида заҳарли моддалар бўлади. Африка дарахтда яшайдиган қурбақа ва бақалари, Колумбия қурбақаси кокоа (узунлиги 2 –3 см, оғирлиги 1 г) нинг заҳари қутуриш токсинидан 50 мартага кучли. Бу амфибиялар заҳарли модда ҳосил бўлишига кўра қайси гуруҳга мансуб?
J: Neyrotoksin
294. Бизнинг Республикамизда заҳарли балиқлар – маринка, осман учрайди. Бу балиқлар заҳарли модда ҳосил бўлишига кўра қайси гуруҳга мансуб?
J: Nofaol
295. Заҳарли қуш – Икки хил рангли питоху - Pitohui dichrous заҳарли ҳашаротлар билан озиқланиб, ўзида заҳарли моддаларни аккумуляция қилади. Бу қушлар заҳарли модда ҳосил бўлишига кўра қайси гуруҳга мансуб?
J: Ikkilamchi
296. Капча илон заҳари махсус безларда ҳосил бўлади. Бу илон заҳарли модда ҳосил бўлишига кўра қайси гуруҳга мансуб?
J: Neyrotoksin
297. Заҳарли ҳайвонларнинг нерв системасига таъсир қилувчи заҳари:
J: Neyrotoksin
298. Заҳарли ҳайвонларнинг заҳари тўқима ва ҳужайраларнинг бир бутунлигини шикастласа:
J: Sitotoksin
299. Заҳарли ҳайвонларнинг заҳари қон-томирлар ўтказувчанлигини бузса:
J: Gemorogin
300. Заҳарли ҳайвонларнинг заҳари эритроцитларни парчалайди:
J: Gemolizin
301. Индивидуал ривожланишнинг муайян босқичларида вужудга келадиган ва кейинчалик йўқолиб кетадиган фойдали мосланишлар?
J: Senogenez--- provizor organlar
302. Индивидуал ривожланишнинг муайян босқичларида вужудга келадиган ва кейинчалик йўқолиб кетадиган фойдали эмбрионал мосланишлар?
J: sudralib yuruvchilar va qushlarning tuxumida ohakli pardaning bo'lishi
303. Эмбрионал мосланишлардан, масалан, тухум ва личинкаларнинг ҳимоя рангига эга бўлиши бу типик?
J: Senogenez
304. Индивидуал ривожланишнинг муайян босқичларида вужудга келадиган ва кейинчалик йўқолиб кетадиган фойдали мосланишлардан эмбрион ва личинкаларнинг мустақил озиқланишини таъминлайдиган сариқлик бу типик?
J: Senogenez
305. Онтогенез филогенезнинг қисқа ва тез такрорланиши бу?
J: Rekapitulyatdiyasi
306. Эмбрионал ривожланишнинг охирида пайдо бўладиган ва эмбриогенезни узайтирадиган филогенетик ўзгаришларга нима дейилади?
J: anaboliya
307. Эмбрионал ривожланишнинг ўрта даврларида рўй берадиган филогенетик ўзгаришларга нима дейилади?
J: deviatsiya
308. Эмбрионал ривожланишнинг энг дастлабки пайтида рўй берадиган филогенетик ўзгаришларга нима дейилади?
J: arxallaksis
309. Агарда мутация туфайли морфогенезнинг дастлабки даврида фаолбўладиган оқсил структураси ўзгарса филэмбриогенез қайси йўлдан боради?
J: arxallaksis
310. Агарда мутация туфайли морфогенезнинг ўрта даврида фаол бўладиган оқсил структураси ўзгарса филэмбриогенез қайси йўлдан боради?
J: deviatsiya
311. Агарда мутация туфайли морфогенезнинг охирги даврида фаол бўладиган оқсил структураси ўзгарса филэмбриогенез қайси йўлдан боради?
J: anaboliya
312. Солиштирма анатомия турли организмлар тузилишидаги нимани аниқлайди?
J: umumiylik va farqlarni
313. Бажарадиган функциясидан қатъий назар тузилиши, танада жойлашиши, келиб чиқиши жиҳатидан бир бирига ўхшаш аъзолар қандай аталади?
J: Gomologik
314. Бир хил функцияни бажарадиган ва ташқи томондан ўхшаш бўлган, лекин келиб чиқишига кўра фарқ қиладиган аъзолар қандай аталади?
J: Analogik
315. Умуртқали ҳайвонлардан юмронқозиқнинг, саламандранинг, қушларнинг олдинги оёқлари ва одамнинг қўллари бу?
J: Gomologik
316. Улар умумий режа асосида тузилган, лекин ҳар хил функцияни бажаради, масалан, тимсоҳнинг, кўршапалакнинг, қушларнинг олдинги оёқлари ва одамнинг қўллари бу?
J: Gomologik
317. Турли таксономик гуруҳларга мансуб ҳайвонларда келиб чиқиши ҳар хил бўлган аъзолар бир хил функцияни бажаради, масалан, капалакнинг ва кўршапалакнинг қанотлари. Бу қандай органлар?
J: Anologik
318. Қариндошликка боғлиқ бўлмаган ҳолдаги ташқи ўхшашлик қандай ўхшашлик дейилади?
J: Konvergensiya
319. Аъзоларнинг филогенез мобайнида такомиллашиш қонуниятларини биологиянинг қайси бўлими ўрганади?
J:
320. Турли ҳайвонларнинг эмбрионал ривожланишини бир – бирига солиштириб ўрганадиган фан бу?
J: Filoembriogenez
321. Турли таксономик гуруҳга мансуб ҳайвонларнинг муайян аъзоларини бир – бирига таққослаб қиёсий нуқтаи назардан ўрганадиган фан бу?
J: Solishtirma anatomiya
322. Қадимий аждодлар қазилма қолдиқларини, турли географик даврларга хос ҳайвонлар дунёсини ўрганадиган фан бу?
J: Poleoantologiya
323. Сут эмизувчиларнинг тер безлари қайси синф вакилларининг тер безларига гомолог?
J: Primatlar
324. Қопловчи тўқиманинг ривожланиш аномалияларидан: бош соҳасида батамом соч ўсмаслиги бу?
J: Atrixoz
325. Қопловчи тўқиманинг ривожланиш аномалияларидан: терини мугузли эпителий қаватини қалинлашиши, терини турли тангачалар билан қопланиши бу?
J: Ixtioz
326. Қопловчи тўқиманинг ривожланиш аномалияларидан: тирноқ пластинкаларининг ҳаддан ташқари қалинлашиши, дағаллашиши, тирноқда бўйлама чизиқларнинг пайдо бўлиши бу?
J: Tug‘ma paxionixiya
327. Қон томирлардан иборат теридан анча кўтарилиб турувчи ранглик доғлар пайдо бўлиши бу?
J: Gemangioma
328. Одам эмбрионал ривожланишининг қайси даврида дум умуртқаларининг танадан ташқари қисми релукцияга учрайди?
J: 3 oylik davrida
329. Айрим одамларда бешинчи бел умуртқаси биринчи думғаза умуртқаси билан қўшилиб тана скелети онтофилогенезидаги аномалияга сабаб бўлади. Бу аномалия қандай аталади?
J: Sakralizatsiya
330. Умуртқалар ривожланиши кетма – кет келадиган учта босқичда амалга ошади. Биринчи парда даврида умуртқалар пайдо бўлади...?
331. Умуртқалилар танаси умумий тузилиш планига эга, масалан тананинг дорсал томонида: нерв найи, унинг остида хорда, ичак, юрак жойлашади. Бу қандай корреляция?
J: Topografik korrelyatsiya
332. Одам умуртқа поғонаси онтогенезида, ҳомиладорликни 3-ҳафтасида бел ва думғаза соҳаси умуртқалари ёйлари қўшилмаслиги оқибатида ....?
J: umurtqa qismlarii o‘zaro yaxwi birikmay qoladi va spina bifida shakllanadi
333. Ҳазм системаси ривожланишидаги аномалиялар ҳазм найининг турли қисмларда учраши мумкин, масалан, қизилўнгач стенозида ...?
J: Qizilo‘ngach torayishi
334. Ҳазм системаси ривожланишидаги аномалиялар ҳазм найининг турли қисмларда учраши мумкин, масалан, қизилўнгач артрезиясида ...?
J: Qizilo‘ngachning yopilib qolishi
335. Одамнинг тиш системаси?
J: Tish tizimlari ikki xil - gomodont va geterodont, ular o'z navbatida monofiodont va difiodontga bo'linadi.
336. Қайси касалликда ҳазм системаси онтогенезидаги аномалиялари билан бир қаторда бронхларнинг кенгайиши ва нафас йўлларини шилимшиқ модда билан тўла бўлиши кузатилади?
J: Bronxoektoziya
337. Одам онто-филогенезида, ҳомила вақтида ўпка артериясини аорта билан боғлаб турувчи томир мавжуд бўлиб, у туғилиш арафасида беркилади. Бу томир қандай аталади?
J: Batalov yo'li
338. Одам онто-филогенезида, ҳомила вақтида ўпка артериясини аорта билан боғлаб турувчи томир - боталлов йўли мавжуд бўлиб, агар у туғилиш арафасида беркилмаса бу ҳодиса нима дейилади?
J: Yurak qon tokir anomaliyalari
339. Одам онто-филогенезида, ҳомила вақтида тўртинчи жуфт ойқулоқ артериясининг ўнг ёйи редукцияга учрамаса бу ҳодиса нима дейилади?
J: Yurak qon tomor anomaliyalari
340. Одам онто-филогенезида, эмбрионал ривожланишнинг 8-ҳафтасини охирида, оғиз бўшлиғидаги горизонтал суяк бурмаларини қушилиши ҳисобига иккиламчи қаттиқ танглайни шаккланиши рўй беради. Агар икки томондаги бурмалар ҳужайраларининг адгезияси бузилса бўри оғзи деб номланадиган аномалия юзага келади. Бу қандай ҳодиса?
J: Hazm sistemasida rivojlanadigan anomaliyalar
341. Одам онто-филогенезида, эмбрион 3 ойлик даврида дум умуртқаларининг танадан ташқари қисми редукцияси бузилиши сабабли думни юзага келишига сабаб бўлади. Бу қандай ҳодиса?
J: Tana skeleti anomaliyalari
342. Эмбрионал ривожланишда одамни юраги аввал бўйин соҳасида шаклланади, сўнг жойи ўзгариб, пастки олдинги томонга сурилади. Камдан кам ҳолларда - юракнинг бўйин соҳасида жойлашган ва икки камерали юракка эга бўлган аномалия билан бола туғилиши мумкин. Бу қандай ҳодиса?
J: Bunday anomaliya o‘limga olib keladi (letal)
343. Одам эмбрионал ривожланишида тери филогеезини такрорланиши, масалан, гипертрихоз билан болани туғилиши кузатилиши мумкин. Бу қандай ҳодиса?
J: Quloq suprasi chetida tuklarning bo'lishi
344. Эмбрион ривожланиши даврида юрак кўкрак қафасидан ташқарига чиқиши вужудга келиши мумкин. Бу қандай аталади?
345. Марказий нерв системасининг ривожланиш пороклари барча аномалияларнинг қарийб 30 % ни ташкил этади. Улардан кўп учрайдигани: бош мия, мия қутисининг гумбаз қисмининг бўлмаслиги қандай аталади?
J: Anensefaliya
346. Марказий нерв системасининг ривожланиш пороклари барча аномалияларнинг қарийб 30 % ни ташкил этади. Улардан кўп учрайдигани: бош мия ҳажмини нормадагидан кичик бўлиши қандай аталади?
J: Mikrosefaliya
347. Марказий нерв системасининг ривожланиш пороклари барча аномалияларнинг қарийб 30 % ни ташкил этади. Улардан кўп учрайдигани: орқа миянинг умуман бўлмаслиги қандай аталади?
J: Amiyeliya
348. Сут эмизувчиларда бош миянинг етакчи қисми катта ярим шарларни қоплаб турувчи кул ранг қават – пўстлоқ ҳисобланади. Катта ярим шарлар пўстлоғи сатҳи эгатчалар ва пушталар ҳисобига кенгаяди. Одам бош мияси қайси типда тузилган?
J: Mammal tipda
349. Баъзи умуртқалиларда ўрта мия бош миянинг қолган қисмларига нисбатан яхши ривожланган бўлади. Бундай типдаги бош мия қандай аталади?
J: Ixtiopsid miya
350. Баъзи умуртқалиларда олдинги мия ривожланган ярим шарлардан иборат бўлиб, сиртқи томондан тўлиқ бўлмаган пўстлоқ билан қопланади. Бундай типдаги бош мия қандай аталади?
J: Zauropsid miya
351. Одамларда эмбрионал даврда навбатма-навбат уч хил буйраклар шаклланади. Пушт даврининг илк босқичларида эмбрионда пайдо бўлган буйрак қандай аталади?
J: Old buyrak- pronefros
352. Одам эмбрионида бу буйрак айирув функциясини ўтамайди ва редукцияга учраб тез фурсат ичида мезонефрос билан алмашади. Илк босқичларда эмбрионда пайдо бўлган бу буйрак қандай аталади?
J: Old buyrak- pronefros
353. Умуртқалилар эволюцион тараққиётида нефрон тузилишида прогрессив белгилар пайдо бўлади: Мальпигий коптокчаси капиллярлар чигали, Шумлянский-Бауман капсуласи. Бирламчи буйрак шаклланди. Бу буйрак қандай аталади
J: Tana buyrak- mezonefros
354. Одамларда эмбрионал даврда навбатма-навбат уч хил буйраклар шаклланади. Аввал бошланғич, сўнгбирлам ва кейин иккиламчи буйрак пайдо бўлади. Иккиламчи доимий буйрак қандай аталади?

Download 81.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling