Тошдту электр энергетикаси факультети 173-19 эээ гуруҳи йиғилишининг


Download 1.3 Mb.
bet1/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1070906
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
173-19 1-семестр


ТошДТУ Электр энергетикаси факультети
173-19 ЭЭЭ гуруҳи йиғилишининг

1 Б А Ё Н Н О М А С И


Тошкент ш. “09” сентябрь 2022 й.


Ўтказилган тадбир мавзуси:
1. Биринчи президентимиз И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб онлайн равишда ижтимойи тармоқлар орқали тарғиботлар олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган мавзулар кенг тушунтирилади, шунингдек, биринчи Президентимиз И. А. Каримовнинг порлок хотирасига багишланган тарғиботлар олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган мустақиллик дарси.
2 .Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Манзил: онлайн.
Қатнашдилар: Гуруҳнинг 23 нафар талабаси
Маърузачилар: Гуруҳ мураббийси Ниёзов Н.Н., гуруҳ сардори Эркинов А.А.
Сўзга чиқдилар: 1. Мураббий Ниёзов Н.Н. талабаларга мустақиллик ғоялари, мустақиллик йилларида турли соҳаларда эришилган ютуқлар тўғрисидаги тушунчалар берди.
Талаба-ёшларни истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она диёрга меҳр-муҳаббат, озод ва обод Ватан барпо этишдек улуғ ва олижаноб мақсадга эътиқод, жасурлик ва фидойилик руҳида тарбиялашга мўлжалланган тарғибот-ташвиқот ишларининг стратегиясини белгилаш, ҳаракат услублари устида ишлаш ва амалга ошириш.талабаларга мустақиллик ғоялари, мустақиллик йилларида турли соҳаларда эришилган ютуқлар тўғрисидаги тушунчалар берди. “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳини ўзида мужассам этиши кўзда тутилгани хақида гапириб ўтди.
Мустақиллик байрамини алоҳида шиор остида нишонлаш анъанага айланиб қолди. Шиорлар одатда бутун жамиятни, ижтимоий фикрни ўзида жамлагандагина, фуқароларни ягона мақсад йўлида бирлаштирган ва янги зафарларга йўналтира олгандагина реал кучга айланиши мумкин. Шу маънода ҳар қандай шиор миллатнинг манфаатига мос келиши лозим.
Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик муқаддас байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича алоҳида қарор қабул қилинди. Қарорда ушбу байрамни “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган шиор остида нишонлаш тавсия этилди. Ғоя, шубҳасиз, ўта жозибали, серқирра. У ҳар қандай Ўзбекистонликни руҳлантира олади. Айни пайтда, мазкур шиор мамлакатимизнинг бугунги кундаги ҳолатига ҳам мос.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling