Тошдту электр энергетикаси факультети 173-19 эээ гуруҳи йиғилишининг


Download 1.3 Mb.
bet7/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1070906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
173-19 1-семестр

Қарор қилинди: Мавзуга доир кўриб чиқилган масалалар маълумот сифатида ҳар бир талаба томонидан қабул қилинсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин.
Маъсул: 173-19 гуруҳ талабалари.


Мураббийси: Ниёзов Н.Н.


ТошДТУ Электр энергетикаси факультети
173-19 ЭЭЭ гуруҳи йиғилишининг

7 Б А Ё Н Н О М А С И


Тошкент ш. “21” октябрь 2022 й.




Ўтказилган тадбир мавзуси:

  1. Дунё узра жаранглаётган тил”. 21 октябрь - Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида'ти қонун қабул қилинган кун муносабати билан, ўзбек тилимизнинг ривожи йўлида ҳаммамиз масъул эканлигимизни талаба-ёшларга уқтириш.

  2. 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” га бағишланган “Тил – миллат кўзгуси”.

3. Хафта мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар ва жахонда юз бераётган янгиликлар хақида маълумотлар
Манзил: он лайн .
Қатнашдилар: Гуруҳнинг 23 нафар талабаси
Маърузачилар: Гуруҳ мураббийси Ниёзов Н.Н., гуруҳ сардори Эркинов А.А.
Сўзга чиқдилар: 1. Мураббий Ниёзов Н.Н. талабаларга Ўзбек тилининг давлат тили даражасига айланиши борасида бир қатор ижодий ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, давлат идораларида иш юритиш, шаҳарларда кўчалар ва жойларни номлашда тарихий ҳақиқат тикланмоқда. Маънавий меросимиз саналган кўплаб асарлар ўзбек тилига таржима этилмоқда. Хуллас, мустақиллик йиллари биз учун ўзбек тилининг халқ ва давлат ҳаётидаги асосий аҳамияти ва ўрнини тиклаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шу тариқа миллатнинг қадр-қиммати, мустақил давлатимизнинг қадр-қиммати мустаҳкамланди, мактаблар ва олий ўқув юртларида ўзбек тилини русийзабон ёшларнинг ўрганиши учун ҳам катта имкониятлар яратиб берилгани ҳақида кенг ва атрофлича тушунчалар берди. Таниқли шоир ва ёзувчилар билан давра суҳбатлари ўтказишни ташкиллаштириш ҳар бир талаба-ўқувчи хатти-ҳаракати, хулқ-атворида умуминсоний, миллий – маънавий қадриятларни таркиб топтириш, талаба-ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатган ҳолда уларга миллий, умумбашар йўлланма бериш, талабаларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш тўғрисида асосий тушунчаларни бериб ўтди. “Маърифий ислом ақидaпaрастликни қоралайди” мавзуси асосида хужжатли фильм онлайн намойиш этилди.
2. Тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, яратувчининг инсонга берган бебаҳо неъматидир. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгилардан бири ҳам тилдир.Дунёда ҳар бир xалқнинг ўз тили унинг бебаҳо бойлиги, ифтиxори, нажоти ҳисобланади. Ҳикматли сўзлар, шеъру достонлар, қўшиқлар аввало бирор бир миллатнинг она тилида дунёга келади. Миллат бор экан, унинг тили ҳам яшайди, тили яшар экан у миллат бошқа миллатлар орасида ўз нуфузи, обрўсига эга бўлади.Ҳар бир xалққа ўз тили азиз ва ардоқли. Шўролар даврида рус тили Иттифоқ тили сифатида ривожлантирилди. У жаҳон тиллари даражасига кўтарилди. Айниқса, кўп минг асрлик тариxга эга бўлган туркий xалқлар ҳам ўз она тиллари дунёдаги ҳеч бир xалқнинг тилидан кам эмаслигини ёқлаб чиқдилар. Бу йўлдаги сунъий тўсиқларни писанд этмадилар. Мустақиллик арафасида оилавий ва бозор тили даражасига тушиб қолган ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ҳақидаги таклиф ва курашлар самарасиз кетмади. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Давлат ҳужжатлари, даврий нашрлар, дарсликлар она тилимизда ёзила бошланди. Бу xалқимиз руҳини кўтарди. Шўролар даврида ҳам ўзбек тилини тиклашга, уни Давлат тилига айлантиришга интилиш кучли бўлган. Xусусан, она тилига бағишланган турли тадбирлар ўтказишга ҳаракат қилинган бундай тадбирлар айниқса, мустақиллик арафасида тез-тез ўтказила бошланган.1988 йил матбуотда янги байрам — «Тил байрами» ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлаган.
3. Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотларберилди, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навойи таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида имзоланди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни маслахатчи Сума Чакраборти иштирокида мамлакатимизда ислохотлар дастурини узоқ муддатли исьтиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling