Тошдту электр энергетикаси факультети 173-19 эээ гуруҳи йиғилишининг


Download 1.3 Mb.
bet4/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1070906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
173-19 1-семестр

Қарор қилинди: Мавзуга доир кўриб чиқилган масалалар маълумот сифатида ҳар бир талаба томонидан қабул қилинсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин. Контракт тўлов ўз вақтида амалга оширилсин.
Маъсул: 173-19 гуруҳ талабалари.


Мураббийси: Ниёзов Н.Н.

ТошДТУ Электр энергетикаси факультети
173-19 ЭЭЭ гуруҳи йиғилишининг

4 Б А Ё Н Н О М А С И


Тошкент ш. “30” сентябрь 2022 й.


Ўтказилган тадбир мавзуси:

  1. Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ”. Президент Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида” ги Фармони. 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш юўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг туризм соҳасини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятига эътибор қаратиш.

  2. 2.Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида онлайн тарзда маълумотлар бериб бориш..

Манзил: онлайн.
Қатнашдилар: Гуруҳнинг 23 нафар талабаси
Маърузачилар: Гуруҳ мураббийси Ниёзов Н.Н., гуруҳ сардори Эркинов А.А.
Сўзга чиқдилар: 1. Мураббий Ниёзов Н.Н. Сайёҳлик соҳаси инвестицияларни кенг жалб этиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва шулар ҳисобига аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, қолаверса, халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш каби ўта долзарб масалаларнинг ижобий ечим топишида алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис ҳам Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўз мақсад ҳамда вазифаларидан келиб чиқиб, доимо халқаро ҳамжамиятни мазкур тармоқни фаол қўллаб-қувватлашга чақириб келади.
Ташкилотнинг 1979 йил Торремолинос (Испания) шаҳрида ўтказилган Бош ассамблеясида “27 сентябрь — Халқаро сайёҳлик куни” деб эълон қилинган. 
1980 йилдан бошлаб ушбу сана дунё миқёсида кенг нишонланади. Анъанага мувофиқ, жойларда ташкил этиладиган турли анжуманлар, конференция ҳамда тадбирларда туризм истиқболлари атрофлича муҳокама қилинади, мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларга биргаликда ечим топиш юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилади.
Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлган. 2004 йилдан Самарқанд шаҳрида мазкур ташкилотнинг Буюк Ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда. Ҳамкорлик натижасида ўтган даврда мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жаҳон сайёҳлик бозорида тарғиб этишга қаратилган ўнлаб муҳим лойиҳалар амалга оширилди.
2014 йил октябрь ойида Ўзбекистонда ташкилот Ижроия кенгашининг 99-сессияси муваффақиятли ўтказилди, унда сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва “Буюк Ипак йўли” брендини кенг оммалаштириш бўйича Битим имзоланди.
Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз сайёҳлик кўлами ҳамда тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакат қаторида туради. Республикамизда етти мингдан зиёд тарихий ва маданий ёдгорликлар бор. Уларнинг ҳар бири ҳамиша дунё аҳлини ўзига мафтун қилиб келган. Масалан, Самарқанднинг Регистони, Улуғбек расадхонаси, Бухоронинг кўҳна Арк қалъаси, Хиванинг Ичан-Қалъаси, Қаршининг Одина, Кўкгумбаз обидалари, Шаҳрисабзнинг Оқсарой маданий ёдгорлиги, Қўқон ўрдаси сайёҳлар билан ҳамиша гавжум. Мустақиллик йилларида Абдулхолиқ ўиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий ҳамда Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳазрати Имом сингари ёдгорлик мажмуалари яратилиб, буюк аждодларимиз, азиз авлиёларимиз хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди. Бугун ана шу мажмуалардан ҳам зиёратчилар қадами аримайди.
Албатта, ҳар бир келадиган сайёҳга сафарини кўнгилдагидек ўтказиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиб бериш туризм соҳаси ривожининг энг муҳим омилларидан саналади. Азалдан меҳмоннавозликни жойига қўйиб, кўпчиликка ўрнак бўлган халқимиз истиқлол йилларида ана шу ажойиб хислатини меҳмонхона индустрияси, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини такомиллаштириш орқали янада яққолроқ намоён этаяпти.
Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар соҳа истиқболида нурли уфқларни очиб бермоқда.
Қайд этиш керакки, авваллари сайёҳлар оқимининг асосий қисми Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган бўлса, бугунги кунда юртимизнинг бошқа ҳудудларига ташриф буюрувчилар сони тобора ортмоқда. Негаки, давлатимиз томонидан соҳа равнақига қаратилаётган эътибор туфайли янги-янги туризм марказлари вужудга келаяпти.
Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Индонезия, Малайзия, Япония давлатларидаги тегишли идоралар ҳамкорлигида ушбу мамлакатлар фуқароларининг чартер парвозлар орқали юртимизга -саёҳати амалга оширилди.
Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “ITB Berlin — 2017”, Москвада ташкил этилган “MITT — 2017” каби нуфузли халқаро кўргазмаларда, шунингдек, Испания, Жанубий Корея сингари бир қатор мамлакатларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш қилинди.
Айтиш жоизки, 27 сентябрь — Халқаро сайёҳлик куни муносабати билан мамлакатимизда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, турли фестиваллар ўтказилади.
Марғилонда ташкил этилган “Атлас байрами” фестивали ҳам ана шу санага бағишланди. Тадбир ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан уюштирилди.
Мамлакатимизда учинчи бор ўтказилган мазкур фестиваль доирасида ёш ҳунармандлар учун маҳорат сабоқлари, “Марказий Осиё халқлари анъанавий матолари ва барқарор ривожланиши” мавзуида халқаро анжуман, Ўзбекистон ҳунармандчилик кўргазмаси, “Ўзбекистон анъанавий гиламчилик санъати”, Модельерлар шоу-дефилеси, аскиячилар ҳамда дорбозлар чиқишлари ҳам ташкиллаштирилди.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling