Тошкент – 2020
Мавзу. СИФАТНИ БОШҚАРИШНИНГ
ТАШКИЛИЙ – ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
1.Сифат –рақобатнинг умумжаҳон майдони
2.Сифатни бошқаришнинг хориж тажрибаси
3.Сифатни бошқаришга маъмурий ва иқтисодий ёндашувлар
4.Технологиялар эволюцияси ва сифат тушунчаси
5.100% лик янги сифат сиёсати
РЕЖА:
1.Сифат –рақобатнинг умумжаҳон майдони - Ишлаб чиқариш технологияларининг ривожланиши ва шахс эҳтиёжларининг таъсирида сифатнинг ўрни ва аҳамияти доимий равишда ортиб бормоқда. Кун сайин маданият ва таълим даражасининг юксалиб бориши истеъмолчиларни янада нозик дидли ва талабчан қилмоқда.
- Рақобатбардошликни таъминлашда ХХ асрнинг 80 –йилларида сифатга талаблар ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Жаҳон бозорида маҳсулотларни харид қилаётган истеъмолчиларнинг 80% дан ортиғи сифатни нархдан устун қўймоқда. Маълумотлар сифат ҳаражатларининг умумий ишлаб чиқариш харажатларининг 15 – 25% дан кам бўлмаган қисмини ташкил қилганини кўрсатади.
- Кредитлаш, сармоя киритиш, имтиёзлар бериш имкониятлари маҳсулот сифати билан боғланган. Масалан,Европанинг бир қатор давлатларида шундай қонунларга амал қилинадики, уларга кўра муайян маҳсулотлар сифат сертификатисиз бозорга киритилмайди. Мазкур сертификат маҳсулот сифатининг Халқаро стандартлаштириш ташкилоти – ХСТ стандартларидаги талабларга жавоб беришини тасдиқлайди. Бошқа сертификатлаштирилмаган маҳсулотларнинг икки баробар арзонга сотилиши шарт қилиб қўйилган.
- Бизнингча, бозордаги янги инновацион маҳсулот истеъмолчининг эҳтиёжига қараб ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилган деган фикр хато бўлади. Сабаби, ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади эҳтиёжни қондиришдан кўра кўпроқ фойдани оширишга хизмат қилишга йўналтирилади. Шундай экан, янги инновацион маҳсулот истеъмолчилар ҳоҳишини эмас балки, ишлаб чиқарувчилар ҳоҳишининг, яъни рақобатнинг натижасидир. Ишлаб чиқарувчи маҳсулот сифатини истеъмолчи шундай ҳоҳлагани учун эмас, рақобатда бозордаги мухим ўрнини бой бермасилик учун оширишга интилади. Бу ҳол бозор механизмини ривожланишига истеъмолдан кўра кўпроқ рақобат таъсир этишини кўрсатади. Айнан шундай рақобат ривожланган бозорга эга давлатларда маҳсулот сифатини оширишга қаратилган десак муболаға бўлмайди.
- Рақобат курашида асосий ричаг корхоналар учун маҳсулот сифати бўлишини эътиборга олиб айтиш керакки, сифат менежментини корхоналарда самарали фаолиятини таъминлаш иқтисодиётнинг долзарб масаласидир. Ривожланган давлатларнинг иқтисодий муваффақияти импортга нисбатан экспорт салмоғининг бир неча баробар катталигига боғлиқ. Ўз маҳсулотини экспорт қилаётган мамлакатларда шу товарнинг жаҳон бозоридаги мавқеи юқори деган хулосани беради. Бу хулосага эришиш учун маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхонада сифат менежменти тизими тўғри йўлга қўйилган ва халқаро стандартларга жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |