Медиа ва ахборот саводхонлигининг замонавий дунёдаги ўрни ва роли. Глобаллашув асрида ахборотларни бошқариб, саралаб аудиторияга узатиш имкони йўқлиги. Жаҳон ахборот майдони тобора кенгаяётгани. Медиа ва ахборот саводхонлиги медиа билан муносабатларни тартибга солиши.
2-мавзу. Ёш медиа истеъмолчиларда ахборотга нисбатан танқидий фикрлаш кўникмаси
Медиамаҳсулот - товар. Медиа истеъмолчи – товар талабгори. Ахборотдан фойдаланишда танқидий фикрлаш. Расмий, йўналтирилган ва норасмий ахборот турлари. Ахборотни излаш, топиш, таҳил қилиш, қайта ишлаш, тарқатиш. Ахборот манбаларининг турлари.
3-мавзу. Замонавий медиа муҳитда ахборот манипуляциясидан ҳимояланиш
Манипулятив технологиялар. Манипуляцияси турлари, кўринишлари. Манипуляцияси ҳимоянишда медиа ва ахборот саводхонлигининг роли. Реклама матни ва унинг изоҳи. Телерекламалар таҳлили, ТВда ахборий дастурларнинг берилиши спецификаси. Радионутқ ўзига хосликлари. Унинг аудиторияга таъсир кўрсатиш механизмалари. Радиоянгиликлар таҳлили.
4-мавзу. Ахборот хавфсизлигини таъминлашда медиа ва ахборот саводхонлигининг аҳамияти.
Ахборот хавфсизлиги тушунчаси. Шахсий маълумотлар, уларнинг турлари ва улар билан ишлаш: бўлишиш, эълон қилиш, сақлаш. Ахборотнинг эркин оқими: афзалликлари ва зиддиятлари. Ахборот супермагистраллари ва демократия. Ахборот хавфсизлиги ва миллий мафкура. Халқаро ахборот тарқатишни тартибга солиш муаммолари ва миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Ўзбекистонда миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи.
5-мавзу. Ахборотни филтрлаш ва текшириш кўникмаларини ривожлантириш
Ахборотни филтрлаш кўникмаси. Ахборотни турли манбалардан текшириш имконияти ва зарурати. Ахборий жамиятдаги одамни замонавий дунёдаги, кодли ва репрезентацион тизимларда фаолият юритаётган медианинг ижтимоий-маданий, сиёсий контекстини тушунишга, медиаматнларни идрок этиш, яратиш, таҳлил этиш, баҳо беришга тайёрлаш жараёни. Инсонларга аудиовизуал ва босма матнларнинг маданий аҳамияти, мазмунини тушунишга, яратишга ва баҳолашга ёрдам беришга ундовчи ҳаракат.
Do'stlaringiz bilan baham: |