Рақамлаштириш ва тармоқлардан фойдаланиш аста секинлик билан турли ОАВлар ўртасидаги чегараларни йўққа чиқараётгани. Босма медиалар, электрон медиалар (радио ва телевидение), Интернет, уяли телефонлар ва бошқаларнинг бир вақт ва маконда бирга мавжуд бўлиши медиа контентнинг бир платформадан бошқасига кўчиб юриши имконини бераётгани ва ахборот олиш имкониятларини ҳам кенгайтираётгани. Фуқаролар нафақат ахборот фойдаланувчилари, балки унинг тайёрловчи ва тарқатувчилари сифатида ҳам майдонга чиқадиган партисипатив маданиятни юзага келтираётгани. Интернетда мулоқот одоби. Тармоқдаги инфоэтика. Реаллик ва виртуаллик. Интернетда муаллифлик ҳуқуқи масаласи. Тармоқдаги мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари. Интернетда мулоқот одоби қоидалари.
IV.Мустақил таълим
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Медиа ва ахборот саводхонлиги тушунчаси ва унинг аҳамияти.
Визуал матн ёки қисқа сюжет режасини тузиш (фотография, видео, комикс, эртак, компьютер графикаси ва ҳ.к).
Ўз медиалойиҳасини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.
Дунё мамлакатларидаги медиа ва ахборот саводхонлиги тараққиёти.
Қисқи метражли визуал медиамаҳсулотлар яратиш.
Медианинг аудиторияга таъсири.
Глобаллашув даврида ахборий маданият зарурати.
Медиамаҳсулот турлари.
ОАВ аҳолининг медиасаводхонлигини оширувчи восита сифатида.
“Фикрга қарши - фикр, ғояга қарши - ғоя, жаҳолатга қарши - маърифат” деган тамойилнинг медиамаданиятнинг асосий ғояси сифатида.
Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича тингловчилар томонидан ижодий ишлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.
V. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари Асосий адабиётлар
Ихтисослашган журналистика. (илмий-оммабоп нашр), Ж.9, –Т., “Ўзбекистон” НМИУ., 2019. -784 б.
Муратова Н., Гризл Э., Мирзахмедова. Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги. Тошкент: Baktria press, 2019. — 112 б
Маматова Ё. Сулаймонова С. Ўзбекистонда медиатаълим истиқболлари. – Тошкент. 2013.
Землянова Л.М. Зарубежная коммуникативистика в преддверии информационного общества. М.: Изд – во Моск. ун-та. 2001.
Ирназаров К.Т. ва б. Ҳозирги замон журналистикаси. – Т.: ЎзМУ, 2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |