Тошкент 2011 режа: Кириш


Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш услублари, вазифалари, тамойиллари ва бу тергов ҳаракатининг дастлабки терговни олиб боришдаги аҳамияти


Download 32.6 Kb.
bet6/9
Sana20.12.2022
Hajmi32.6 Kb.
#1037191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
кўздан кечириш

2. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш услублари, вазифалари, тамойиллари ва бу тергов ҳаракатининг дастлабки терговни олиб боришдаги аҳамияти

Кўздан кечириш услублари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:



Кузатиш — бу факат оддий кўздан кечириш бўлиб қолмай, балки бу диққатни мутахассислик йўналишида ҳодисанинг ҳолларини аниқлаш учун тегишли белгиларни ажратиб, уларни тавсиф этишга қаратилган ҳаракат бўлади.

Кузатишда жиноятларни содир этиш ва яшириш тарзи, уларнинг типик турларига мансуб бўлганлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Кузатишда кўз билан кўриб аниқланган тасаввурлар катта аҳамиятга эга.



Таққослаш – ушбу услубнинг моҳияти шундан иборатки, у нарса ва ҳодисаларни, уларнинг белгиларини таққослашда ва шунга кўра, уларнинг бир-бирига ўхшашлиги ёки ўхшаш бўлмаслиги, келиб чиқиши ва алоқалари тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. Таққослаш учун реал объектлар ҳамда фикран объектлар биргаликда хизмат қилиши мумкин.

Ўлчаш – таққослашнинг бир тури бўлиб, ўрганиладиган объект узунлик, вазн, ҳажмий эталонларга қараб таққосланади. Шунда ўлчаш объектлари сифатида уларнинг сони, вазни катталиги, ҳажми, предметлар орасидаги масофа, макон чегаралари ва бошқа объектлар бўлиши мумкин. Одатда, кўприкларда ўлчаш асбобларидан фойдаланилади ва бу объектларни аниқ, ўлчашда исботловчи аҳамиятга эгадир.

Тавсифлаш – кўрикда ёзма шаклда (баённома тузиш орқали) амалга оширилади. Тавсифлаш аниқ, қиска ва барча жиноят процесси қатнашчиларига тушунарли бўлиши лозим. Тергов кўриги баённомасида бошқа тергов ҳаракатлари баённомаларида ҳам эҳтимол тутилган фикрлар, хулосалар, шахсий баҳолашлардан воз кечиш лозим, негаки баённомаларда воқеликда аниқ топилган фактлар қайд қилинади. Чекланган доирага маълум бўлган терминлар

муфассал таърифланади. Баённомага схемалар, режалар, фотосуратлар, видеоёзувлар илова сифатида қўшилади.



Экспериментал услуб тажрибалар ўтказишдан иборат бўлиб, кўрик жараёнида белгиларнинг тўлиқ ва объектив равишда аниқланишини таъминлайди.

Моделлаштириш ўрганиш услуби сифатида объектларнинг ўхшаш сифатларини ишлаб чиқиб уларни ишлатишдан иборат.

Ушбу услублар одатда биргаликда кўлланилади. Тегишли объектга ва ҳодисанинг таърифига қараб, муайян вазифаларни ҳисобга олади; бу ҳаракатнинг тўлиқлигини, воқеликка тўғрилигини ва натижаларининг объективлигини таъминлайди.




Download 32.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling