Тошкент 2011 режа: Кириш


Download 32.6 Kb.
bet1/9
Sana20.12.2022
Hajmi32.6 Kb.
#1037191
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
кўздан кечириш


Мавзу: Ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш


Бажарди:3-ҳуқуқ “3-курс “Б” поток 1-гуруҳ талабаси Матназаров Б.


Тошкент 2011


РЕЖА:
Кириш.

Асосий қисм.




  1. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатини тушунчаси ва аҳамияти.




  1. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш услублари, вазифалари, тамойиллари ва бу тергов ҳаракатининг дастлабки терговни олиб боришдаги аҳамияти.



  1. Турли хилдаги жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатини ўтказиш йўллари ва бу жараёнда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш усуллари.


Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат фуқоролик жамияти қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Президентимиз И. А. Каримов бошчилигида ўтказилаётган ислоҳотлар ана шу мақсадга эришишга хизмат қилмоқда. Маълумки бу мақсадга эришиш учун, аввалом бор жамиятда конституция ва қонун устунлиги таъминланиши шарт. Юртбошимиз И. А. Каримов таъкидлаганидек: «қонунинг устуворлиги – хуқуқий давлатнинг асосий принциплари». У ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини назарда тутади. Ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи ва ижтимоий – сиёсий ташкилот, ҳеч бир мансабдор шахс ва ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан холис бўлиши мумкин эмас.

Аммо баъзи ҳолларда жамиятнинг айрим аъзолари ўзларининг зиммасидаги мажбуриятларни тўлиқ адо этмайдилар ёки қасддан ушбу талабларни бажаришдан бўйин товлашади. Баъзи ҳолларда жиноят ҳам содир этилади. Жиноят содир этилган ҳолатларда албатта жиноят процессуал фаолият юзага келади. Яъни жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун муайян далил исботлар мавжуд бўлиши керак шундай экан далилларни аниқлаш, далилларни тўплаш, далилларни текшириш маълум процессуал воситалар орқали амалга оширилади. Далилларни аниқлаш, тўплаш ва текширишнинг процессуал воситалари эса бир сўз билан айтганда тергов ҳаракатлари дея аталади.

Тергов ҳаракатлари муайян тизимга эга. Ҳар бир тергов ҳаракати махсус тартибда муайян субъектлар иштирокида амалга оширилади. Ҳар бир тергов ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари жиноят процессининг мос ҳолдаги тергов ҳаракатларига бағишланган мавзусида ўрганилади.

Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигимизда жиноятларни очиш учун аҳамиятли ва кўпинча ҳал қилувчи тергов ҳаракатларидан бири қўздан кечириш бўлиб, бу дастлабки терговда муҳим роль ўйнайди.

Процессуал тергов ҳаракатлари ёрдамида олинган маълумотлар тергов жараёнида шу холда фойда келтирадики, качонки аниқ бир тергов ҳаракати қонунда кўрсатилган тарзда ўтказилса, уларда процессуал кафолатларга, коидаларга ва шартларга риоя қилинса.

Жиноятларни ўз вақтида очиш, жиноятларни аниқлаш ва бошқа ҳолатларни ўрганиб айбдорларни қонун олдида жавобгарлигини таъминлаш учун терговчи нафақат амалий тажрибага эга бўлиши балки, назарий жиҳатдан юридик фанларни, яъни жиноят процесси, жиноят ҳуқуқи, криминалистика, криминология, логика ва психология каби фанларни мукаммал ўзлаштиришини талаб этади.



Download 32.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling