Тошкент 2011 режа: Кириш
АСОСИЙ ҚИСМ 1. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг умумий таърифи ва бу тергов харакатини дастлабки терговни олиб боришдаги аҳамияти
Download 32.6 Kb.
|
кўздан кечириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўздан кечириш
- Кўздан кечириш турлари.
АСОСИЙ ҚИСМ
1. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг умумий таърифи ва бу тергов харакатини дастлабки терговни олиб боришдаги аҳамияти Кўздан кечириш – жиноят иши материаллар бўйича далилларни топиш, олиш, ва қайд этиш мақсадида қўлланиладиган тергов харакати. Кўздан кечириш жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида амалга оширилади. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жиноят иши қўзғатилгунига қадар ўтказилиши мумкин бўлган кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларидан бири ҳисобланади. Суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечирадилар. Кўздан кечириш турлари. 1. ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш; 2. мурдани ташқи жиҳатдан кўздан кечириш; 3. жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида тан олиниши мумкин бўлган нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш 4. ашёвий далил кучига эга бўлмаган ҳужжатларни кўздан кечириш; 5. ҳайвонлар ва уларнинг жасадларини кўздан кечириш; 6. ҳодиса содир бўлмаган очиқ жойлар ва хоналарни кўздан кечириш; 7. транспорт воситаларини кўздан кечириш. 8. гувоҳлантириш – кўздан кечиришнинг бир тури сифатида намоён бўлади. Юқорида қайд этилган тергов ҳаракатининг турлари бир-бирига ўхшаш ва фарқ, қилиш белгиларига эгадир. Уларнинг бир-бирига ўхшашлиги шундай иборатки, терговчи бевосита ўзининг сезги органлари ёрдамида далилий аҳамиятга эга бўлган фактларнинг таърифини асослайди ва ҳодисанинг натижаларини бевосита фаол равишда ўрганиб, моддий ўзгаришларни ҳисобга олиб, ҳодиса тўғрисида воқеликка тўғри бўлган маълумотларни олишга ҳаракат қилади. Терговчи шахсан ҳодиса содир бўлган жойда вужудга келган шарт-шароитларни бевосита кузатади, ҳис этади, эшитади, ўрганади ва баҳо беради. Бўлиб ўтган ўзгаришларни қайд қилади ва дастлабки тадқиқ қилишга ҳаракат қилади. Бундай ҳаракатлар кўздан кечиришнинг барча турларига мансубдир. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш мустақил тергов ҳаракати сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 135-141-моддалари билан тартибга солинади. У бошланғич ва кечиктириб бўлмайдиган энг муҳим тергов ҳаракати ҳисобланади, акс ҳолда жиноят излари табиий таъсирлар натижасида бузилиб кетиши, атайлаб йўқотилиши мумкин. Шу сабабли терговчи ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида хабар олиши билан ҳар қандай об-ҳаво шароитига, вақтга қарамай дарҳол ўша жойга етиб бориши ва кўздан кечиришни бошлаши лозим бўлади. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда ҳақиқий ҳодиса ҳолатини аниқлаш ва холисона терговни таъминлашда катта аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, яъни кўздан кечирилаётган объектларнинг аҳволи, ўзига хос белгилари аниқланади. Шунингдек содир бўлган ҳодисанинг хусусияти, жиноятчининг шахси ва мақсади каби ҳолатлар ҳам аниқланади. Демак, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тушунчасига умумий тушунча берадиган бўлсак, бу тергов харакати суриштирувчи, терговчи ва суднинг воқеа содир бўлган жойни синчиклаб ўрганиб чиқиши ва бу ердан тегишли далил, ашёларни топишлари ва уларни жиноятга тегишли ёки тегишли эмаслигини ўрганиб чиқишига қаратилган умумий фаолиятига айтилади. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакати айрим жисмлар, буюмлар, нарсалар, ўқотар қуролларини, алоҳида турдаги жиноятлар бўйича ўзига хос томонлари ва унга бўлган талаблар мавжуд бўлиб, кўздан кечиришнинг муваффақиятли ва самарали бўлиши шу талабларга тўла риоя қилинишига боғлиқ бўлади. Шу сабабли уларнинг айримлари ҳақида кенгроқ тўхталиш лозим топилди. Терговчининг воқеа содир бўлган жойда кутилмаган нарсаларга дуч келиши мумкинлиги унинг кўздан кечиришга тайёрланиб боришини талаб қилади. Чунки воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш мураккаб тергов ҳаракати бўлиб, бунда терговчи ҳам тактик усулларни, ҳам илмий техника воситаларини қўллай олишни билиши лозим. Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришга чиқишдан олдин унга пухта тайёргарлик кўриш, дастлабки тергов учун муҳим ахамият касб этади. Терговчи ва суриштурувчи ходим воқеа содир бўлганлиги тўғрисида хабар олар экан, воқеа хақида яхшироқ маълумот олишга интилишлари ва бу ҳодиса хақида тегишли шахсларни сўроқ қилишлари шартдир. Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакати икки босқичда амалга оширилади, яъни: воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришга чиқишдан аввалги тайёргарлик ҳамда воқеа содир бўлган жойга чиқишдан кейинги тайёргарлик босқичидан иборат бўлади. Download 32.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling