Мураббийлик соати мавзуси
|
Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши ғоявий курашиш
|
Ўқувчилар сони: 21
|
2 соат
|
Ўқув машғулоти шакли
|
Билимларни кенгайтириш, чуқурлаштириш, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган амалий машғулот
|
Мураббийлик соати режаси
|
Кейс-стади мазмунига кириш.
Ўқувчилар билимларини фаоллаштириш мақсадида “Блиц - сўров” ўтказиш.
Кейс-стади мазмуни билан танишиш ва якка тартибда ишлашни ташкил қилиш.
“Кейс-стади”ни гуруҳларда ечиш.
Натижалар тақдимоти ва муҳокамасини ўтказиш.
Муҳокама этилаётган муаммони “Т-схема” жадвали асосида таҳлил этиш.
Якуний хулоса чиқариш. Эришилган ўқув натижаларига кўра ўқувчилар фаолиятини баҳолаш
|
Машғулотнинг мақсади: Ёшларни миллий табиатимизга ёт ва зарарли бўлган таъсирлардан ҳимоя қилиш, уларни ҳаётга, ён-атрофда юз бераётган воқеа ҳодисаларга дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган, мустақил фикрлайдиган, иймон-эътиқодли, баркамол инсонларни тарбиялаш
|
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:.
|
“Бепарволик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, ҳушёрлик ва жонкуярлик” муаммосига оид вазият билан таништиради;
муаммони ажратиб олишга ўргатади, таққослашга, таҳлил қилишга умумлаштиришга кўмак беради;
муаммони ҳал этиш бўйича аниқ ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтириб беради;
муаммоли вазифаларни ечишга шарт-шароит яратади, мантиқий хулоса чиқаришга кўмак беради
|
кейс-стади мазмуни билан олдиндан танишиб чиқиб, ёзма тайёргарлик кўради;
“Бепарволик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, ҳушёрлик ва жонкуярлик” муаммосини ечиш бўйича аниқ вазиятларнинг кетма – кетлигини аниқлайди;
муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллайди;
муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топади;
якуний мантиқий хулосалар чиқаради.
|
Ўқитиш методлари
|
Кейс-стади, ақлий ҳужум, инсерт, мунозара, амалий усул
|
Ўқитиш воситалари
|
Ўқув материали, ўқувчига услубий кўрсатмалар, тақдимот, флипчарт
|
Ўқитиш шакллари
|
Индивидуал, фронтал, жамоа, гуруҳларда ишлаш
|
Ўқитиш шарт-шароитлари
|
Гуруҳларда ишлашга мўлжалланган, аудитория
|
Қайтар алоқа усул ва воситалари
|
Блиц-сўров, тақдимот, кузатув
|