Тошкент-2014 Кейс: умумий тушунча


Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар


Download 328 Kb.
bet2/9
Sana28.12.2022
Hajmi328 Kb.
#1010574
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Таркатма кейс

Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:маънавий баркамол инсонларнинг миллат, мамлакат ва умуминсоният олдида турган улкан вазифаларини кўрсатиб бериш; маънавий баркамол инсонни тарбиялаш заруатининг ошиб бориш сабабларини санаб бериш; маънавий баркамол ва комил инсоннинг ақлий, ахлоқий, маънавий фазилатларини ёритиб бериш; муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллаш; муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш.
Ушбу кейс-стадини муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан ўқувчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Ўқувчи билиши керак: маънавият, маънавий баркамол инсон, комил инсон, дунёқараш, эгоцентризм, “оммавий маданият”, миллий мафкура, ғурур ва ор – номус, виждон, масъулият, бурч, худбинлик.
Ўқувчи амалга ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганади; муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради; маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Ўқувчи эга бўлмоғи керак:коммуникатив кўникмаларга; тақдимот кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар таҳлил қилиш кўникмаларига.
Ахборот олиш манбалари рўйхати:

  1. Қуронов М. Эгоцентризм – ёввойилик фалсафаси. Халқ сўзи, 2006 йил 11 октябрь.

  2. Михлиев Р. Оммавий маданият – маънавият кушандаси. Халқ сўзи, 2008 йил 23 январь.

Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейс-стадининг тавсифномаси:
Ушбу кейс-стадининг асосий манбаи кабинетли, лавҳасиз бўлиб, вазият даврий кетма – кетликда ўтмишдан бугунги кун тартибида баён этилган. Кейс-стадининг асосий объекти шахсга йўналтирилгандир. Бу ташкилий институционал кейс-стади бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс-стади муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган.
Ушбу кейс-стадидан “Маънавият асослари” ва “Миллий истиқлол ғояси” фанларида фойдаланиш мумкин.



Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling