Тошкент-2021 3 Май 2021 3-қисм Тошкент май 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/37
Sana09.06.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1467778
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
3.Tarix saxifalaridagi izlanishlar 3 qism

Май 2021 3-қисм
Тошкент
органни олий ҳокимият деб олмоғимиз керак бўлади. Чунки, фақат шу ҳокимият ички ва 
ташқи сиёсатининг асосий йўналишини белгилайди ҳамда жамиятда қонун ҳукмронлигини 
таьминлайди.
Шу бобнинг 13 моддасида: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний 
принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати 
ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлар олий қадрият ҳисобланади”, деб ёзилган (3).
Конституция инсонни энг катта бойлик сифатида алоҳида кўрсатгани ҳолда фуқаро, 
жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни оқилона ҳуқуқий ҳал этишни сиёсий 
жиҳатдан расмийлаштиради. Бошқача қилиб айтганда, демократик тамойилларга асосланган 
Конституциявий меъёрлар ва қонунларнинг устуворлиги, ўзаро муносабатларни мақбул 
ҳолга келтиришга йўналтирилганлиги мамлакатда барқарорликни ҳуқуқий жиҳатдан 
таьминлашнинг, фуқаролик жамияти асосларини қарор топтиришнинг асосий омилидир.
Маълумки, сиёсий партияларсиз ва жамоатчилик харакатларисиз республикада вакил-
лик демократиясини тасавввур қилиб бўлмайди. Гарчи Республикамизда 5 та сиёсий пар-
тия, 1 та ижтимоий ҳаракат 200 дан ортиқ ижтимоий бирлашмалар фаолият кўрсатаётган 
бўлса-да, улар халқ билан ҳокимият ўртасида асосий боғловчи бўғин бўлган демократик 
институтга тезроқ айланишлари ғоят муҳимдир. 
Зеро, сиёсий партияларсиз ва жамоатчилик ҳаракатларисиз республикада вакиллик де-
мократиясини тасаввур қилиб бўлмайди.
Конституциямизнинг иккинчи бўлимида демократиянинг инсон ва фуқароларнинг асо-
сий ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда бурчлари билан боғлиқ тамойиллари баён қилиб бе-
рилган. “Ўзбекистон Республикасида – деб қайд этилади 18 моддада - барча фуқаролар 
бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий 
келиб чиқиши, эътиқод, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенг-
дирлар (4). 
Асосий Қонунимиздаги Призидентлик ҳокимияти демократик тамойиллар тизимида 
алоҳида хусусиятга эга. У Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, 
тенг ва тўғридан- тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш 
йил муддатга сайлаб қўйилади. Бундай тартиб АҚШ, Финландия, Франция ва Россияда 
ўрнатилган. Германия, Италия, Греция ва Ҳиндистонда парламент томонидан ёки парламент 
аъзоларининг махсус комиссияси томонидан сайланади.
“Ўзбекистон Республикасининг Президенти - дейилади Конституциянинг 93-моддасида- 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилишининг 
кафолатидир” (5).
Конституциянинг мафкура, маҳаллий давлат ҳокимияти асослари, оммавий ахборот 
воситалари ва бошқа шу кабиларга оид моддалари ҳам демократик тамойиллар устуворлигига 
асосланганлигини қайд этиш лозим.
Биринчи Президентимиз таъбири билан айтганда: “Жамиятда демократия қай даражада 
эканлагини белгиловчи камида учта мезон бор.

Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling