Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»
Download 3.13 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 1 qism
Калит сўзлар: миграция, меҳнат мигрантлари, ўз-ўзини бошқариш органи,оила, маҳалла,
ижтимоий қўллаб-қувватлаш, реинтеграция қилиш. Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва демографик ривожланиши бўйича стратегик режалар хорижга кетишни режалаштирган, хорижда меҳнат қилаётган ва меҳнат миграциясидан қайтганларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга асосланган мос миграция си- ёсати билан боғлиқдир. Бунда меҳнат мигрантларининг ҳаёт фаолиятларидаги юз берувчи ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган психологик, ижтимоий муаммолар ҳал этилиши зарур бўлган мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Чунки замонавий қарама-қарши ижти- моий тасаввурлар туфайли меҳнат мигрантларининг мослашувлари ва интеграция жара- ёнлари мураккаблашади. Миграцион жараёнларнинг кучайиши аҳамиятли ижтимоий-маданий ва ижтимоий-пси- хологик муаммолар мажмуининг юзага келишига ва олимларнинг меҳнат мигрантлари- нинг ҳаёт фаолияти билан боғлиқ муаммоларига бағишланган тадқиқотларга эътиборнинг ортишига олиб келди. Нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам меҳнат миграциясининг оила ва болалар учун ижтимоий оқибатлари масалалари етарли даражада ўрганилмаган. Шу муносабат билан, даромад топиш мақсадида меҳнат миграциясига кета- ётган фуқаролар оилалари учун ижтимоий-психологик ва педагогик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш долзарб масалалигича қолмоқда. Глобаллашган ижтимоий-маданий муҳитнинг жадал ўзгаришлари сабабли субъект ва ижтимоий муҳитнинг уйғунлашуви, шахснинг мослашув механизмларини тушуниш муаммоси замонаий илмий-назарий ёнда- шувларни талаб этади. Мазкур муаммоларни ҳал этиш, жумладан жамиятимиз барқарорлигининг меҳнат мигрантларини ижтимоий муносабатлар ва алоқалар тизимига киритиш жараёни билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасида меҳнат мигрантларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реинтеграция қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республика- си Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин- қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармони, 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида меҳнат мигрантларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реинтеграция қилишда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг олдига муҳим вазифалар белгиланган. Расмий маълумотларга кўра, 2,5 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари даромад топиш мақсадида республика ҳудудидан ташқарида ишлашмоқда [1]. Уларнинг кўпчилик қисми ўз юртида оиласи ва фарзандларини қолдириб, хорижда даромад топиш мақсадида меҳнат қилаётган юртдошларимиздир. “Халқаро миграцияда асосий ўринни меҳнат мигра- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling