Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛИКНИНГ ПСИХОЛОГИК МАЗМУНИ ВА 
МОҲИЯТИ 
Зиявитдинова Гулнора Зияутдиновна,
ЎзМУ Психология кафедраси
катта ўқитувчиси
gziyavitdinova@mail.ru
Аннотация: Оила хар бир давлатнинг бир бўлаги экан, албатта унга бўлган эътибор ва 
психологик билимлар хар қайси тараққиёт даврида ўз долзарблигини йўқотмайди. Шунга 
кўра ушбу мақолада оилавий ҳаётга тайёрликнинг психологик адабиётлардаги олимларнинг 
қарашлари ва оила қуришга шахсни психологик тайёрлик компонентлари баён этилган.
Калит сўзлар: Оилавий ҳаётга тайёрлик, шахс, установка, ижтимоийлашув, масъулият, 
қадрият, рефлексия, эмпатия
Жамиятимиздаги ҳар бир оиланинг тинч-тотув яшаши, маънавий жиҳатдан бой бўлиши, 
оилалардаги фарзандларни буюк аждодларимиз сингари диний ва дунёвий билимларга 
эга бўлган етук инсон қилиб тарбиялаш олдимизда турган энг асосий мақсаддир. Албат-
та бу жараёнда ҳар бир оиладаги ота-она ўз мажбуриятларини эсдан чиқармаган ҳолда 
ҳар тарафлама ўрнак бўлиши муҳимдир. Миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва 
қадриятларимиз асосида меҳрибонлик, оқибатлилик, ҳурмат ва эҳтиром каби хислатларни 
ёш авлоднинг онгига сингдириш лозимдир. 
Бугунги кунда мамлакатимизда оила масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани 
бежиз эмас, албатта. Зеро, юрт тараққиётининг тамал тоши жамиятимизнинг асосий бўғини 
бўлмиш оилада қўйилади.
Ушбу ўринда оилавий ҳаётга тайёрлик масаласи жуда долзарб саналади, бироқ 
турлича тасниф қилинади, чунки тайёрлик тушунчасининг ўзи кўпинча бошқа атамаларга 
тенглаштирилади ёки тадқиқотлар контекстида бошқа феноменлар доирасида қаралади. 
Шундай қилиб, Р.Д. Санжаев тайёрликни эҳтиёжлар асосида фаолият, фаол ҳаракатда юзага 
келадиган установка, характер хусусиятлари сифатида тушунтиради. Муаллиф тайёрлик 
моҳиятини қуйидагича талқин қилади:
ривожланишнинг кейинги босқичига ўтишда зарур бўладиган хусусиятларнинг 
шаклланганлиги;
шахснинг янги ижтимоий талабларни адекват қабул қилиши ва талабларга мувофиқ 
ўзини ўзгартира олиш қобилияти;
ижтимоийлашувнинг кейинги босқичида зарур бўладиган асосий ижтимоий ролларни 
муваффақиятли бажариш учун дастлабки шартларнинг шаклланганлиги;
мустақил равишда фаол ўз ижтимоийлашуви, ижтимоий таъсирларга нисбат ҳолат 
йўналишини аниқлай олиш қобилияти [3].
Е.В. Екжанова оилавий ҳаётга тайёрлик деганда, ишонч, қарашлар, муносабат, мотив, 
бўлажак оилапарвар ролини бажариш учун зарур бўладиган ахлоқий сифатларнинг намоён 
бўлиши (масъулият, ғамхўрлик, жасурлик, меҳнатсеварлик) асосида муваффақиятли 
оилавий ҳаётга ички йўналганлиги, шахснинг фаол-ҳаракатли ҳолатини назарда тутувчи 
мураккаб шахс таълимини тушунади [2].
У.К. Дьяченконинг фикрича, тайёрлик мураккаб шахсий таълим, функционал ҳолат 
бўлиб, муайян фаолиятга тайёргарлик даражаси, тайёрликнинг мазмуний-процессуал 
жиҳатларини белгилаб берувчи компонентлар тизимини ифодалайди. Мазкур ҳолат мувофиқ 
фаолиятга психологик йўналганлик, унинг мазмуни ва вазифаларини чуқур тушуниш, 
муқобил методларни ўзлаштирганлик, ривожланган рефлексия ва эмпатия, перцептив ва 
коммуникатив қобилиятлар бирлигидаги восита ва усуллар билан характерланади [1].
Тайёрлик масалаларига фаолиятли ёндашув доирасида унинг ўрни, аҳамияти ва 
функцияларига доир турли фикрлар мавжуд, бироқ деярли барча тадқиқотлар фаолият ҳамда 
шахс ҳаётининг ўзаро алоқаси ва ўзаро боғлиқлигига, яъни шахс фаолият алоқаларининг 
муайян тизимига қўшилмасдан туриб, тайёрлик шаклланмаслиги, бу эса, ўз навбатида, 
келгусида субъект фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини белгилашга доир назарий 
қоидаларга асосланади. Шу тариқа, фаолиятли ёндашув тайёрликни шахснинг муайян, 


70

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling