Тошкент 2022 ЎҚув саволлари: Ҳимоя иншоотларининг мақсади, уларнинг таснифи ва турлари Бошпаналарнинг тузилиши ва жиҳозласланиши


Download 0.61 Mb.
bet1/5
Sana18.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1213591
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7. Презентация - ФВ ва ФМ - 36 ч. - лекция - 7


7-мавзу

Фуқаро муҳофазасининг ҳимоя иншоатлари
Тошкент - 2022
ЎҚУВ САВОЛЛАРИ:
1. Ҳимоя иншоотларининг мақсади, уларнинг таснифи ва турлари
2. Бошпаналарнинг тузилиши ва жиҳозласланиши
3. Ҳимоя иншоотларда фуқароларни ҳимоя қилишини ташкиллаштириш

Аҳолини радиация ва кимёвий зарарланишдан ҳимоя қилишнинг асосий усуллари:

Аҳолини радиация ва кимёвий зарарланишдан ҳимоя қилишнинг асосий усуллари:

а) фуқаро муҳофазаси тузилмалари-да аҳолини ҳимоя қилиш;

б) аҳолини шаҳарлар (шаҳарчалар) ва халқ хўжалиги объектларидан шаҳар атрофи ҳудудига тарқатиш ва эвакуация қилиш;

в) аҳоли томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.


Аҳолини ҳимоя қилишнинг барча усулларидан бошпаналар энг самара-ли ҳисобланади. Шунинг учун фуқаро муҳофазасининг бошқарув органлари объект ҳудудида бошпана ва радиа-цияга қарши панажойларни жиҳоз-лашга қаратилган муҳандислик тад-бирлар комплексини олдиндан режа-лаштириши ва амалга ошириши шарт.
1-ўқув саволи:
Ҳимоя иншоотларининг мақсади, уларнинг таснифи ва турлари
Аҳолини табиий ва техноген фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш зарурати қуйидагиларга боғлиқ:
- инсон учун табиий офатлар, авариялар, табиий ва техноген фалокатларнинг зарар етказувчи омиллари таъсирида бўлиш хавфи;
- фавқулодда вазиятларда соғлиғи ва шахсий мол-мулкни қонун томонидан ҳимояланганлик ҳуқуқи.
Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш – бу зарарни келтириб чиқарадиган омиллар ва фавқулодда вазиятлар манбаларининг таъсиридан аҳолининг ўқолиши, унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидни олдини олиш ёки чеклашга қаратилган фуқаро муҳофазаси тадбиларидир.
Тинчлик ва уруш даврида фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини ҳимоя иншоотларида сақлаш муҳим аҳамиятга эга, айниқса, қийинчи-ликлар юзага келганда ва аҳолини катта шаҳар-лардан тўлиқ эвакуация қилиш имкони бўл-маганда.
Аҳолини ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар ҳудудий ишлаб чиқариш прин-ципига мувофиқ амалга оширилади. Улар нафақат табиий ва техноген характердаги фавқулодда вази-ятлар билан боғлиқ ҳолда, балки ҳарбий ҳаракат-лар пайтида ёки улар натижасида юзага келадиган хавф-хатарни кутишда ҳам амалга оширилади, чунки ушбу тадбирлар ҳам тинчлик, ҳам ҳарбий даврида самаралидир.
Ҳимоя иншоотлари аҳолини турли хил фавқулод-да вазиятлардан самарали ҳимоя қилишини ҳисоб-га олиб, ижроия ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, барча даражадаги ФВДТ бошқаруви органлари, корхона раҳбарлари мавжуд ҳимоя иншоотларини яхши ҳолатда сақлаш бўйича барча тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳимоя иншооти – бу потенциал хавфли объект-ларда содир бўлган авария ва фалокатлар натижа-сида юзага келадиган зарар етказувчи омиллардан ёки ушбу объектлар жойлашган ҳудудларда хавфли табиий ҳодисалардан, шунингдек замонавий қурол-лардан одамларни, ускуналарни ва мол-мулкни сақлаш учун мўлжалланган муҳандислик иншооти-дир.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling