Сиғими 50 кишидан ортиқ бўлган бошпаналарда ва радиатсияга қарши бошпаналарда комендантлар ва хизмат кўрсатувчи звенолар ташкил этилади.
Бошпанани тайёр ҳолатга келтириш учун бир қатор тайёргарлик ишларини бажариш керак. Аввало, бино-ларни вентилятсия қилиш учун асосий ва захира кириш жойларини очиш керак. Агар бошпана жиҳоз ёки мол-мулкни сақлаш учун ишлатилган бўлса, уни иложи борича тезроқ бўшатиш керак. Кейин шамоллатиш тизимларини, сув ва энергия таъминотини, канализа-цияни, ажратиб турадиган мосламаларни (кранлар, клапанлар, калитларни) текширилади, шунингдек радио ва телефон уланади, дастгоҳлар (скамейкалар) ўрнати-лади, озиқ-овқат, дори-дармон тайёрланади ва сув билан таъминанади. Шу билан бирга, кириш ва авариявий чиқиш жойларининг хизматга яроқлилиги текшири-лади, бошпана зарур жиҳозлар билан тўлдирилади. Барча ишлар объектнинг фуқаро муҳофазаси режасида белгиланган муддатларида бажарилиши керак.
ПАЭС, кимёвий заводдаги авария, табиий офатлар (торнадо, бўрон) ва ҳарбий можаролар бошланганда аҳоли ҳимоя иншоотларида паноҳ топади. Бунда одамлар бошпаналарни тартибли ва тез тўлдириши керак. Ҳар бир инсон белгиланган иншоотни жойлашуви ва унга яқинлашиш йўлини билиши керак.
Одамлар бошпанага шахсий ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва шахсий ҳужжатлар билан келишлари шарт. Катта ҳажмли нарсалар, ҳидли ва тез ёнувчи моддаларни олиб келиш мумкин эмас. Ҳимоя иншоотларида кераксиз юриш, шовқин қилиш, чекиш, комендант (катта) нинг рухсатисиз кўчага чиқиш, электр ёритгичларини, муҳандислик бўлинмаларини мустақил равишда ёқиш ва ўчириш, ҳимоя-герметик эшикларни очиш тақиқланади. Авариявий ёруғлик манбалари фавқулодда ҳолатларда чекланган вақт давомида, фақат бошпана комендантининг рухсати билан фойдаланилади. Бошпанада радио тинглашингиз, суҳбатлашишингиз, тинч ўйинлар (шашка, шахмат, замонавий электрон) ўйнашингиз мумкин.
Эътиборингиз учун раҳмат
Do'stlaringiz bilan baham: |