Тошкент 2023 1а-амалий машғулот
Download 20.61 Kb.
|
1-амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент 2023 1а-амалий машғулот ЭЛЕКТР САТҲЛАР
- 1б-амалий машғулот АКУСТИК САТҲЛАР
- Масала.
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ Телерадиоэшиттириш тизимлари кафедраси «Электроакустика» фанидан 1-амалий машғулотни бажариш учун ўқув-услубий қўлланма Тошкент 2023 1а-амалий машғулот ЭЛЕКТР САТҲЛАР Электр қувватнинг меъёрланган шартли қиймати Р0 = 1 мВт қабул қилинган. Электр қувватнинг абсолют сатҳи NP = 10 lg (P/P0) = 10 lg (PВт/10-3) = 10 lg PмВт , бунда РмВт – қувват мВт да; РВт – қувват Вт да. Мос ҳолда кучланиш бўйича сатҳ NU = 20 lg (U/U0) = 20 lg (UB/0,775) = 20 lg (UмВ/775), дБ. Бунда U0 = 0,775В – шартли меъёрланган нолинчи сатҳ кучланиши, UВ, UмВ – таъсир кучланиш қийматлари. Масала. Қувват сатҳи кучланиш сатҳи билан 600 Ом юклама қаршиликда ўлчагандагина мос келади. Агарда юклама қаршилик RЮ≠600 Ом бўлганда, қувват сатҳининг ток ва кучланиш сатҳидан фарқи қуйидагича аниқланади. NP – NU = 10 lg (600/RЮ) = 27,8 – 10 lg RЮ, бунда RЮ – юклама қаршилик, Ом. Агарда RЮ = 250 Ом бўлса ундаги кучланиш эса 5мВ. Қувват ва кучланиш сатҳларини аниқланг. Ечим. Кучланиш бўйича сатҳ NU = 20 lg (5/775) = – 43,8 дБ Қувват бўйича сатҳ NP = 10 lg (U2/RЮ Р0) = 10 lg [(5∙10-3)2/250∙10-3] = – 40 дБм. Кучланиш ва қувват сатҳи қийматлари фарқини қуйидагича аниқлаш мумкин. ∆N = NP – NU = 10 lg (600/250) = 3,8 дБ. Қуйидаги 1 – жадвалда келтирилган қийматларда кучланиш – NU, қувват NP сатҳларини ва уларнинг фарқи ∆N қийматларни аниқланг. 1 – жадвал
1б-амалий машғулот АКУСТИК САТҲЛАР Товуш жадаллигининг меъёрланган нолинчи сатҳ қиймати 10-12 Вт/м2 ёки 10-9 эрг/см2с қабул қилинган. Жадалликнинг децибеллардаги абсолют сатҳи LI = 10 lg (I/I0) = 10 lg (IВт/10-12) = 10 lg IВт + 120 = 10 lg (Iэрг/10-9), бунда IВт – жадаллик сатҳи, Вт/м2; Iэрг – жадаллик сатҳи, эрг/см2с. Ҳаво учун товуш босими сатҳи децибелларда акустик солиштирма қаршилиги 400 кг/м2с=40 г/см2с га тенг бўлган нулинчи жадаллик сатҳига мос товуш босими сатҳи қуйидаги ифода билан аниқланади LP = 20 lg (P/P0) = 20 lg (PПа/2∙10-5) = 20 lg PПа + 94 = 20 lg (PБ/2∙10-4), бунда Р0 – таъсир этаётган нулинчи товуш босими қиймати (P0=2∙10-5 Па=2∙10-4 дин/см2); РПа – таъсир товуш босими, Па; РБ – таъсир товуш босими, дин/см2. Ҳаво учун энергия зичлиги сатҳи децибелларда тезлиги 333 м/с нулинчи товуш жадаллигига мос зичлиликка нисбатан аниқланади, яъни энергия зичлиги сатҳи қуйидагича аниқланади. L=10 lg (ε/ε 0) = 10 lg (εДЖ/3∙10-15) = 10 lg (εэрг/3∙10-14), бунда ε0=3∙10-15 дж/м3=3∙10-14 эрг/см3 – энергия зичлигининг нулинчи сатҳи; εДЖ – энергия зичлиги, дж/м3; εэрг – энергия зичлиги, эрг/см3. Масала. Товуш жадаллиги 2∙10-4 Вт/м2 га тенг. Товуш жадаллиги сатҳини аниқланг. Ечим. LI = 10 lg (2∙10-4/10-12) = 10 lg 2∙108 = 83 дБ. 2 – жадвалда келтирилган товуш жадаллиги қийматлари учун товуш жадаллиги сатҳларини аниқланг. 2 – жадвал
Масала. Товуш босими 0,1Па. Нормал атмосфера шароитлари (t=20 0C, босим 1 атм) учун товуш босими сатҳини топинг. Ечим. LP = 20 lg (0,1/2∙10-5) = 20 lg 5∙103 = 74 дБ 3 – жадвалда келтирилган товуш босими қийматлари учун товуш сигнали сатҳларини топинг. 3 – жадвал
Масала. Товуш жадаллиги сатҳи 120 дБ. Нормал атмосфера шароитидаги товуш жадаллиги ва босим қийматларини аниқланг. Ечим. I = I0 100,1 LI = 10-12∙100,1∙120 = 1 Вт/м2; P = P0∙100,05LP = 2∙10-5∙100,05∙120 = 20 Па. 4 – жадвалда келтирилган товуш жадаллиги сатҳи қийматлари учун товуш жадаллиги ва босим қийматларини аниқланг. 4 – жадвал
5 – жадвалда октавали диапазонлар ва уларнинг ўртача геометрик частоталари келтирилган. 5 – жадвал
Download 20.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling