Тошкент 2023 режа иқтисодиёт фанида иқтисодий ўсиш назарияларининг ривожланиши уларнинг мазмуни ва тутган ўрни


Download 435.19 Kb.
bet9/10
Sana16.03.2023
Hajmi435.19 Kb.
#1273164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Иқтисодий Ўсиш 2

П. Ромернинг фикрича, “бугунги истеъмол билан эртага қилинадиган истеъмолни кенгайтириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган билимлар ўртасида айрибошлаш мавжуддир”. У мазкур ғояни ўтмишдаги истеъмолдан “билим” яратадиган “тадқиқотлар технологияси” сифатида ифода этади. Бошқача қилиб айтганда, П. Ромернинг назариясида иқтисодий ўсишнинг суръатлари янги билимларни эгаллаш соҳасида марказлашган инсон капитали миқдорига бевосита боғлиқдир. Амалда бу илмий тадқиқотлар соҳаси иқтисодиётга биргина амалий ғоялар ва ишланмалар билангина таъсир кўрсатмаслигини англатади.

  • П. Ромернинг фикрича, “бугунги истеъмол билан эртага қилинадиган истеъмолни кенгайтириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган билимлар ўртасида айрибошлаш мавжуддир”. У мазкур ғояни ўтмишдаги истеъмолдан “билим” яратадиган “тадқиқотлар технологияси” сифатида ифода этади. Бошқача қилиб айтганда, П. Ромернинг назариясида иқтисодий ўсишнинг суръатлари янги билимларни эгаллаш соҳасида марказлашган инсон капитали миқдорига бевосита боғлиқдир. Амалда бу илмий тадқиқотлар соҳаси иқтисодиётга биргина амалий ғоялар ва ишланмалар билангина таъсир кўрсатмаслигини англатади.
  • Р. Лукаснинг назарияси кўра инсон капиталининг жамғариш муайян ресурсларни талаб этадиган ҳамда муқобил чиқимлар сабаби бўлган фаол иқтисодий жараёндир. Эндоген ўсиш назариясига кўра билимларни жамғарилиши, ишлаб чиқариш харажатларини камайиши, янгиликлар ва инновациялар иқтисодий ўсиш сифатининг муҳим омиллари бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда бозор иқтисодиётининг ривожланишининг асосий хусусияти иқтисодиётда экстенсив ўсишнинг барча имкониятлари ва заҳираларидан фойдаланиб бўлинди. Бугунги глобализация даврида бозор иқтисодиётининг ривожланишининг асосий йўналиши юқори мехнат сифати ва ФТТда капиталтежамкор технологияларга ва экологик чекловларни асосланиб иқтисодий ўсишда якуний сифат натижаларига эришиш бўлиб ҳисобланади.
  • Бугунги кунда иқтисодий ўсиш таълимотида инновацион иқтисодий ўсиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Инновацион иқтисодий ўсиш бозор муносабатлари тизимида тадбиркорлик ташаббускорлигига, ФТТ ва ташкилий-иқтисодий фаолиятга асосланади. Бу кучли рақобатбардош технологик платформалар ва кластерлар ядросини шакллантирадиган тизимли инновацион лойиҳаларни амалга оширишга; давлат харажатлари салмоғини камайтириш ва кўпроқ рағбатлантиришнинг билвосита воситаларидан фойдаланадиган хусусий инвестицияларнинг ўсиши; чекланган миқдордаги лойиҳаларга ресурсларни жамлаш; рискларни тақсимлаш асосида инновацион соҳада халқаро кооперацияни ривожлантиришга қаратилган.
  • Агар барча моделларни умумлаштирган ҳолда ўрганадиган бўлсак, бугунги кунда айни бир моделнинг иқтисодиётда тўлиқ қўлланилаётганлигини кўришнинг иложи йўқ. Кейнсчилар бу борада иқтисодий ўсиш сифатини моделлаштиришда асо­сий эътиборни инвестиция ва давлат бошқарувига қаратса, неоклассиклар дав­лат бошқарувини инкор этган ҳолда барча ишлаб чиқариш омилларининг самарадор­лик жиҳатларини устувор, деб ҳисоблашади.
  • Бунга яққол мисол сифатида мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини»ни келтиришимиз мумкин. Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожлантириш.

Download 435.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling