- Иқтисодий ўсишнинг янги классик илк назариялари 1950-1960 йилларнинг чегарасида пайдо бўлди. Ўша даврда иқтисодий ўсиш суръатларини фойдаланилмаётган қувватлар ҳисобига эмас, балки янги техникаларни жорий қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳисобига жадаллаштириш муаммоси биринчи ўринга кўтарилди. Бу йўналиш вакиллари (америкалик иқтисодчи Роберт Солоу ва инглиз иқтисодчиси Жейм Смит ва бошқалар) назариясининг методологик асосини ишлаб чиқариш омилларининг классик назарияси ташкил этади.
Мазкур назария биринчи мартда Р. Солоу томонидан “Иқтисодий ўсиш назариясига ҳисса” (1956 йил) мақоласида баён этилган, сўнг унинг “Техника тараққиёти ва агрегатли ишлаб чиқариш функцияси” асарида (1957 йил) ривожлантирилган эди. Ана шу тадқиқотлар учун бу муаллифга 1987 йилда иқтисодиёт соҳасида Нобель мукофоти берилган. - Мазкур назария биринчи мартда Р. Солоу томонидан “Иқтисодий ўсиш назариясига ҳисса” (1956 йил) мақоласида баён этилган, сўнг унинг “Техника тараққиёти ва агрегатли ишлаб чиқариш функцияси” асарида (1957 йил) ривожлантирилган эди. Ана шу тадқиқотлар учун бу муаллифга 1987 йилда иқтисодиёт соҳасида Нобель мукофоти берилган.
- Р. Солоу технологияни сифат жиҳатидан такомилаштириш, шунингдек ходимларнинг малакасини ошириш дастгоҳлар ва фабрикалар сонини кўпайтиришга қараганда анча самаралироқ эканлигини асослайди. Унинг фикрича, асосий воситаларни илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини ривожлантиришга йўналтириш самарали иқтисодий ўсишни таъминлайди.
- Мазкур назарияда иқтисодий ўсишнинг уч манбаси – инвестициялар, иш кучи миқдори ва техника тараққиётининг ўзаро боғлиқлиги исботланади. Бунда жамғарма нормаси ҳал қилувчи омилдир. Жамғарманинг юқорироқ нормаси капиталнинг каттароқ заҳирасини, яъни инвестициялар ортишини, демак ишлаб чиқаришнинг юқорироқ даражасини таъминлайди.
- Р. Солоу “меҳнатни капитал билан алмаштириш” тушунчасидан фойдаланар экан, агар жамғарма нормаси етарли даражада юқори бўлса, капитал сиғими ортади, яъни ҳар бир ходимга тўри келадиган реал капитал ҳажми кўпайишини кўрсатда. Бироқ жамғарма нормаси паст бўлса, капитал қиматроққа тушади, натижада ишлаб чиқариш омиллари нархи билан белгиланадиган капитал сиғими пасаяди. Мавжуд бўлган технология узоқ вақт давомида ўзгармай турганда (яъни техника тараққиёти содир бўлмаса), капитал, меҳнат ва ишлаб чиқариш ҳажми бир хил ўсиш нормасига эга бўлади. Мазкур асосда жамғарилган даромад улуши ортишининг ўзи иқтисодий ўсиш суръатлари мунтазам ортиб бориши манбаси бўла олмаслиги исботланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |