Тошкент ахборот технологиялари университети «ахборот хавфсизлиги» факультети
Асосий қисм. Ассиметрик шифрлаш усулларини ахборотни ҳимоялашда фойдаланиш
Download 435.5 Kb.
|
Òîøêåíò àõáîðîò òåõíîëîãèÿëàðè óíèâåðñèòåòè «àõáîðîò õàâôñèçëèãè (2)
2. Асосий қисм. Ассиметрик шифрлаш усулларини ахборотни ҳимоялашда фойдаланиш
2.1. Ахборотни махфийлигини таъминлаш Ассиметрик шифрлаш усуллари симметрик шифрлаш усулларига қараганда маълумотларни шифрлаш ва дешифрлашда кўп вақт талаб этади. Бу камчилик уларда катта сонлар устида математик амаллар бажарилиши билан белгиланади. Бу эса катта ҳажмдаги маълумотларни шифрлашда ноқулайлик туғдиради. Шунинг учун одатда катта ҳажмдаги маълумотлар симметрик шифрлаш алгоритми асосида шифрланиб, унинг калити ассиметрик шифрлаш алгоритмидан фойдаланилиб юборилади (2.1, 2.2 - расмлар) [9]. 2.1 - расм. Комбинацияланган усулда шифрлаш 2.2 - расм. Комбинацияланган усулда дешифрлаш Қуйидаги жадвалда симметрик ва турли ассиметрик шифрлаш усулларида бир хил бардошлиликка эга бўлганда, калит узунликлари нисбати берилган. 2.1 – жадвал Шифрлаш алгоритмларининг калит узунлиги нисбатлари (NIST маълумоти)
Юқоридаги жадвалдан келиб чиқиб ва ассиметрик шифрлашларда калит узунликлари муҳимлигини билган ҳолда, мос шифрлаш алгоритми танланиши шарт. Маълумотларни шифрлашда симметрик шифрлаш алгоритмлардан фойдаланиш катта самара беради. Юқоридаги комбинацион усулдан: тармоқда маълумотларни шифрлаб юборишда; протоколларда махфий калитларни узатишда ва ҳак. соҳаларда фойдланиш мумкин. ХУЛОСА Ушбу курс иши ассиметрик шифрлаш алгоритмларининг таҳлили ва улардан хавфсизлик масалаларини ечишда фойдаланиш бўлиб, уни бажариш натижасида қуйидаги натижалар олинди: ахборотнинг криптографик ҳимояси таҳлил қилинди; ассиметрик шифрларни яратишда фойдаланилган мутематик муаммолар таҳлил этилди; ассиметрик шифрлардан маълумотларни шифрлашда фойдаланиш кўриб чиқилди; ассиметрик шифрлашлардан ЭРИ да фойдаланиш кўриб чиқилди; ассиметрик шифрлаш ва ЭРИ га асосланган криптографик тизимлар орқали ҳосил қилинган криптографик аутентификациялаш ва калитларни тақсимлаш алгоритмлари таҳлил этилди. Ушбу олинган натижалардан келиб чиқиб шуни, ассиметрик шифрлаш алгоритмларини ахборотни хавфсизлигини таъминлашда кенг муҳим аҳамиятга эга эканлигини билиш мумкин. Download 435.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling