Тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали телекоммуникация технологиялари ва касбий таъ


Криптопровайдер ривожланиши ва тушунчалари


Download 0.6 Mb.
bet4/11
Sana15.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1660580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши ТИ

2. Криптопровайдер ривожланиши ва тушунчалари
Криптография–сўзи грек тилидан олинган бўлиб, “махфий ёзиш” деган маънони англатади. Умумий қўланилишига кўра мазкур тушунча бирор маълумотни махфий сақлаш ва ҳимоялаш демакдир.
Шифрларнинг криптографик хоссаларини ташкил этувчи: криптоҳужумларга бардошлилиги, ахборот-коммуникация тармоқларида қўлланиши самарадорлиги, электрон қурилмаларининг яратилишини қулайлиги каби масалаларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи фан турига криптотаҳлил деб юритилади. Ушбу термин фанга 1920 йилда буюк математик У. Фридман томонидан киритилган. Криптография ва криптотаҳлил бирлаштирувчи(фан) билим соҳасига криптология дейилади. Шундай қилиб, криптография ва криптотаҳлил бир-бирлари билан узвий равишда боғлиқ бўлган фан йўналишларидир, яъни ҳар қандай ҳимояланишни чуқур криптотаҳлил қилмасдан амалга ошириш мумкин эмас.
Криптология–ахборотни қайта акслантириб ҳимоялаш муаммоси билан шуғулланади (kryptos–махфий, сирли, logos-фан). Криптология икки йўналишга бўлинади криптография ва криптоанализ. Бу икки йўналишнинг мақсадлари қарама-қарши. Криптография–ахборотни қайта акслантиришнинг математик усулларини излайди ва тадқиқ қилади. Криптоанализкалитни билмасдан шифрланган матнни очиш имкониятларини ўрганади.
Криптографик усуллардан фойдаланишнинг асосий йўналиши–махфий ахборотнинг алоқа каналидан узатиш (масалан, электрон почта), узатиладиган хабарнинг узунлигини ўрнатиш, ахборотни (ҳужжатларни, маълумотлар базасини) шифрланган ҳолда рақамли воситаларда сақлаш. Шундай қилиб, криптография ахборотни шундай қайта ишлаш имконини берадики, бунда уни қайта тиклаш фақат калитни билгандагина мумкин. Шифрлаш ва дешифрлашда қатнашадиган ахборот сифатида бирор алифбо асосида ёзилган матнлар қаралади.
Криптографик тизим–очиқ матнни акслантиришнинг Т оиласини ўзида мужассамлаштиради. Бу оила аъзолари k билан индексланади ёки белгиланади. k параметр калит ҳисобланади. K калитлар фазоси–бу калитнинг мумкин бўлган қийматлари тўплами. Одатда калит алифбо ҳарфлари кетма-кетлигидан иборат бўлади.

1.1.1-расм. Криптотизмни схемаси.
Хозирги кунда замонавий криптография қуйидаги тўртта бўлимларни ўз ичига олади:

Симметрик криптотизимларда шифрлаш ва шифрни очиш учун битта ва айнан шу калитдан фойдаланилади.
Очиқ калитли криптотизимларда бир-бирига математик усуллар билан боғланган очиқ ва ёпиқ калитлардан фойдаланилади. Калитларни тарқатиш ва калитларни бошқариш терминлари ахборотни акслантириш тизимлари жараёнига тегишли. Бу ибораларнинг моҳияти фойдаланувчилар ўрасида калит яратиш ва тарқатишдир.
Электрон рақамли имзо деб–хабар муаллифи ва таркибини аниқлаш мақсадида шифрматнга қўшилган қўшимчага айтилади (электрон хужжатдаги мазкур электрон хужжат ахборотини электрон ракамли имзонинг ёпик калитидан фойдаланган холда махсус узгартириш натижасида хосил килинган хамда электрон ракамли имзонинг очик калити ёрдамида электрон хужжатдаги ахборотда хатолик йуклигини аниклаш ва электрон ракамли имзо ёпик калитининг эгасини идентификация килиш имкониятини берадиган имзо).



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling