Тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали телекоммуникация технологиялари ва касбий таъ


CryptoAPI ёрдамида асимметрик шифрлаш схемасини амалга ошириш


Download 0.6 Mb.
bet10/11
Sana15.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1660580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши ТИ

CryptoAPI ёрдамида асимметрик шифрлаш схемасини амалга ошириш
Асимметрик шифрлаш схемалари ҳам симметрик шифрлаш схемалари каби амалга оширилади фақат калитларни тарқатиш бошқа усулда амалга оширилади. Шифрлаш амалга оширилишидан олдин калитлар жуфтлиги яратилади ҳамда очиқ калит ёрдамида сертификат яратилади бошқа фойдаланувчиларга тарқатилади. [22]
Бошқа фойдаланувчилар ушбу очиқ калит ёрдамида маълумотларни шифрлайди очиқ канал орқали узатади, қабул қилинган шифрланган хабар очиқ калитга мос ёпиқ калит билан дешифрланади.[22]

CryptoAPI ёрдамида ЭРИ схемасини амалга ошириш

Ахборотларни компьютер тармоқлари орқали узатишда уларнинг тўлалиги ва ҳақиқийлигини текшириш мақсадида ЭРИдан фойдаланилади. ЭРИ амалга ошириш уч босқичда бажарилади:

ЭРИ калитларини сақлаш махсус тасодифий сонлар генератори ёрдамида амалга оширилади. Генераторлар ёрдамида яратилган очиқ калит сертификатдасақланади ва барчага очиқ бўлади, ёпиқ калитэса фақатгина криптопровайдер таркибида ёки махсус токен қурилмаларида сақланади.
ЭРИни шакллантириш ЭРИ калити мавжуд ҳолатда амалга оширилади, бунда ЭРИ қўйилиши лозим бўлган хужжатнинг хэш қиймати олинади ва хэш қиймат хужжат жўнатувчининг ёпиқ калити ёрдамида шифрланади ҳамда хужжат билан биргаликда қабул қилувчига узатади.
ЭРИни текширишда эса қабул қилувчи олинган хужжатнинг хэш қийматини ҳисоблайди, ЭРИни жўнатувчининг очиқ калити ёрдамида дешифрлайди ҳамда дешифрланган хэш қийматни хужжатдан олинган хэш қиймат билан таққослайди, агар бу қийматлар тенг бўлса ҳужжат ҳақиқий ва айнан жўнатувидан қабул қилинган деб ҳисобланади.


Хулоса
Ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаси ҳисобланган криптопровайдерларнинг таҳлили, ҳозирда мавжуд криптопровайдерларнинг турлари уларнинг вазифа ва архитектуралари баён қилинди.
Криптографик модулларга қўйилган талаблар ўрганиб чиқилди, шу мақсадда халқаро ва миллий стандартларимиз таҳлил қилинди. Криптографик модулларнинг хавфсизлик даражасини аниқлаш баён этилди ҳамда криптографик модуллар таҳлил қилинди.
Таҳлил қилинган талаблар асосида криптопровайдер яратиш концепцияси танланди, криптографик интерфейслар таҳлил қилинди. Криптопровайдер интерфейси бўлган Crypto API таҳлил қилинди.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling